paradШимолий Корея келаси йили узининг ядро ва ракета дастурларини ривожлантиради, бирок АКШ хамда Жанубий Корея билан мулокот йулларини хам излашга уринади. Бу хакда “Рёнхап” агентлиги Жанубий Кореянинг Миллий бирлашув ишлари буйича вазирлигига таянган холда хабар бермокда.

“Шимолий Корея узининг ракета ва ядро дастурларини ривожлантиришда давом этади, бирок мураккаб вазиятдан чикиш йулларини хам излайди. КХДР де-факто ядро куролига эга давлат макомини тан олишларига уринган холда, АКШ билан музокаралар имкониятини хам куриб чикади”, – дейилади вазирликнинг 2018 йилга тахминида.

Идорадагиларнинг фикрича, КХДР Жанубий Корея билан хам муносабатларни тиклаш учун узаро якин нукталарни топишга харакат килиб куради. Вазирлик Ким Чен Иннинг 1 январь кунги анъанавий нуткига катта эътибор каратишни мулжалламокда.

Жума куни Жанубий Кореянинг Миллий бирлашув ишлари буйича вазири Чо Мён Гюн мамлакат КХДР билан бир катор масалалар буйича, дастлабки шартларсиз музокараларга тайёр эканини маълум килганди.