Главные новости
Главная / Маданият / КАТТА ИШОНЧ – ЮКСАК МАСЪУЛИЯТ
<

КАТТА ИШОНЧ – ЮКСАК МАСЪУЛИЯТ

katta-ishonch2015 йил 31 август куни Тошкентдаги “Шахидлар хотираси” хиёбонида Президентимиз уламолар, нуронийлар ва кенг жамоатчилик вакиллари билан сухбатда мамлакатимиздаги тинчлик-осойишталикнинг кадрига етишни Ирок ва Сурия худудларида булаётган нотинч­ликлар мисолида теран анг­лаш хамда бу борада имом-хатибларнинг вазифалари тугрисида алохида тухталдилар.
Давлатимиз рахбарининг дин пешволарига булган ишончлари, тавсиялари хар бир уламо ва имом-хатибни янада жадал мехнат килишга ундайди. Шу муносабат билан дунёдаги мураккаб вазият ва юкоридаги масалалар юзасидан куйидаги фикр-мулохазаларни билдиришни лозим деб топдим.
“Бугунги кунда дунёнинг турли минтака ва худудларида авж олаётган карама-каршиликлар, конли тукнашувлар, мусулмон дунёсидаги турли мазхаб ва окимлар уртасида кучайиб бораётган низо ва зиддиятлар, бегунох одамларнинг курбон булаётгани барчамизни ташвиш ва хавотирга солмасдан куймайди. Бундай холатларнинг келиб чикиш сабабларини, уларнинг фожиали окибатларини чукур тушуниб, анг­лаб олиш, кенг жамоатчилигимизга, айникса, ёшларга етказиш бугунги куннинг долзарб вазифаларидандир. Диний кадриятларнинг, эзгулик ва инсониятнинг душмани булган ёт гояларнинг асл мохиятини очиб бериш, жахолатга карши маърифат билан курашиш, мана шундай тинч, мусаффо осмон остида бунёдкорлик мехнати билан банд булиб, шукрона келтириб яшаётган олижаноб халкимизнинг тинч ва фаровон хаётини хар кандай бало-казолардан асраш — энг асосий вазифаларимиздан булиши керак”.

Ислом КАРИМОВ

ТАКФИРЧИМИ ЁКИ ТЕРРОРЧИ?

Юртбошимиз Ирок ва Сурия худуд­ларидаги узини “Ислом давлати” деб атаган бир туда жангарилар Ислом динига мутлако зид булган кингирлик­лари билан дунёга танилганини алохида кайд этдилар. Таъкидлаш керакки, хозирги кунда бузгунчи кучлар оммавий катл­лар, вайронкорликлар каби кабих ишларини кундан-кунга кучайтираётгани хар бир кишини ташвишга солмокда.
Сунгги маълумотларга кура, жангарилар Ирокнинг Мосул шахридаги Юнус (алайхиссалом) кабри ва унинг ёнидаги масжидни портлатиб, шундай табаррук жой ва ибодатгохни ер билан яксон килган. Улар кабр­ни бульдозер билан текислаб юборишган. Утган йили Дониёл пайгамбар ёдгорлик макбарасини хам бузиб ташлашган эди.
Энг дахшатлиси, ёвуз кучлар Рамазон ойида хам хунрезлик­ларни давом эттириб, барча мусулмонлар нафратини кузгашди. Террорчилар томонидан Аллохнинг уйи – масжид­ларга хужум килинди, вайронага айлантирилди. Масалан, жорий йилнинг 26 июнь, жума куни Кувайтдаги “Имом Содик” жоме масжидига террорчилик харакати уюштирилди. Окибатда 27 киши хаётдан куз юмди, 227 киши жарохатланди. Кейинчалик эса Ислом дини пайдо булган худуд – Сау­дия Арабистонида жума куни иккита масжидга хужум уюштирилди ва бир неча унлаб кишилар курбон булди.
Мазкур жирканч жиноятларни дунё ахлининг нафратига дучор булган ИШИД террорчи ташкилоти уз буйнига олгани оммавий ахборот воситаларида бот-бот айтилмокда.
Ахли Сунна уламолари масжидларда содир этилган бундай вахшийликларни каттик коралаб, уз фикрларини билдирмокда.

– Масжидларга булаётган хужумлар Исломга зид ва динимизни ёмонотлик килишга каратилган, – деб ёзди “Facebook” ижтимоий тармогида Торик Сувайдан.

– Бегунох одамларни улдиришда масжиднинг танланиши хамда Рамазон каби мукаддас ойда содир этилиши бу жиноят­чиларнинг имонсиз эканини яккол курсатмокда, – деб таъкидлади таникли уламо Холид Мазкур.

     Бу каби кабих килмишлари билан ИШИДчилар яна бир бор узларининг хакикий башараларини намоён килдилар. Вахоланки, Ислом динида масжид ва мозорларни вайрон килиш эмас, обод килишга буюрилган. Бунинг аксини килганлар эса ашаддий золим эканлиги Куръони каримда таъкидланган: “Аллохнинг масжидларида Унинг номи зикр этилишига каршилик киладиган ва уларни хароб килишга уринадиганлардан ким хам золимрокдир?! Ахир, бу (каби) кимсалар учун у ерларга (Каъба ёки Байтул-Макдисга) факат курккан холларидагина киришлари мумкин эди. Улар учун бу дунёда шармисорлик, охиратда эса, буюк азоб (бордир)” (Бакара, 114).
Ислом дини сира хам зулм­ни окламайди. Хатто жониворларга хам рахм-шафкат ки­лишга чорлайди. Узини ислом давлати номи билан атаб, килаётган ишлари илохий таълимотга умуман зид булган бу ташкилотни Ислом билан кандай боглаш мумкин?!
ИШИДчи газандаларнинг касофати сабаб мусулмон булмаганлар орасида “Исломофобия” – Ислом динидан куркиш кайфияти кенг таркалди. Юртбошимиз “Шахид­лар хотираси” хиёбонидаги сухбат­ларида Ислом дини никоби остида амалга оширилаётган бундай вахшийликларнинг таг замирида кишиларни муборак Ислом динидан бездириш турганини чукур анг­лаш лозимлигини уктирдилар.
Чунки уларнинг кил­миш­лари натижасида бутун мусулмон олами учун мукаддас саналган тушунчалар бугун куркув ёки наф­рат билан тилга олинмокда, худди ёвузлик, террор сузлари билан маънодошдек кабул килинмокда.
Шу уринда бир мулохаза: ИШИДчи газандалар, хабарларда таърифланаётганидек, кучли, енгиб булмас эмас. Ахборот манбалари купайган ва таркалиш тезкорлиги ошган бугунги кунда бу террорчи туда асосан ахборот хуружига ургу бериб, уз кучини бурттириб курсатишга уринмокда. Холбуки, хозирча улар учинчи кул ёки куринмас кучлар ногорасига уйнаётганлари учун хам жон саклаб турибди, эртага манфаатлар тукнашса ёки вазият талаб килса, парда ортидаги куллар дархол ИШИДчи “кугир­чоклар”нинг танобини тортади, бир зумда йук килиб ташлайди!
Бутун дунё афкор оммасининг наф­ратига учраган ушбу купорувчи ташкилот барча килмишлари учун бандаси олдида хам, Яратганнинг хузурида хам жавоб бериши мукаррар!
Аллох таоло Куръони каримда бу каби жиноят­чи­ларни вактинча уз хол­ларига ташлаб куйиши­ни ва гунох-маъсият­лари роса купай­ганидан ке­йин узлари хаёл кил­маган томон­дан бало юбориб, жазоларини каттик беражагини бундай баён кил­ган: “Улар­га мух­лат бериб тур­гани­мизни яхшилик деб уйла­масинлар! Мух­латни уларга гунох ва жиноятлари купайиши учун берамиз. Уларга, албатта, хор килувчи жазо (азоб) бордир” (Оли-Имрон, 178).
Бинобарин, уларни худди шундай кун кутаётир. Эзгулик ёвузлик устидан, албатта, галаба килажак!

ИМОМ-ХАТИБЛАРГА ТАВСИЯЛАР

Соглом эътикодни оёк­ости килаётган ва муборак динимизни уз манфаати йулида никоб килиб олаётган кимсаларнинг борлиги барчамизни хавотирга солиши керак. Айникса, имом-хатиблар бундай нокасларнинг жирканч килмишларини фош этиб, уларга карши тинимсиз курашишлари даркор.
Маълумки, акидапараст ва бузгунчи гоялар халк рухиятини ичидан емиради. Жамият хамжихатлигини бузади, халкни жар ёкасига олиб боради. Диний тушунчалардан усталик билан фойдаланиб, кишиларга унинг асл мохиятини бузиб курсатади. Шунингдек, одамларнинг ишонувчанлигидан фойдаланиб, омма орасида норозилик кайфиятини пайдо килади. Ёшларни эса алдов йули билан узининг куролига айлантириб, жувонмарг килади.
Акидапарастлар фикрича, ислом маърифатини ёйишнинг йули факат зуравонликдир. Бунда купорувчилар инсонлар калбига вахима солиш оркали уз кора ниятларига етишни максад килади. Вахоланки, Аллох ­таоло: “(Эй Мухаммад,) Раббингизнинг йули (дини)га хикмат ва чиройли насихат билан даъват килинг! Улар билан энг гузал услубда мунозара килинг!..” (Нахл, 125) деб амр этган.
Бугунги кунда куйидаги долзарб вазифаларни адо этиш имом-хатибларнинг дин пешвоси сифатидаги шарафли бурчи, деб биламан: Биринчи, имомлар бутун вужуди билан масъулиятни хис этиб, ИШИД каби бузгунчиларга карши курашиши ва мусулмонларни тугри йулга бошлаши зарур. Бугунги кунда имом-хатиб бепарво булиши мутлако мумкин эмас. Гарчи юртимиз уруш учокларидан йирок булса-да, бу хатарнинг олди олинмаса, унинг тафти етиб келиши мумкин. Шунинг учун имомлар тинчликнинг кадри нечогли улкан эканини хаётий мисоллар билан халкка етказиши зарур.

Иккинчи, хозирда Ирок ва Суриядаги нотинчликлар окибатида миллионлаб болалар оч-нахор колгани, бир бурда нон учун илхак булаётганини айтиш керак. Фараз килайлик, ёш бола “Отажон, нон беринг”, деб зорланса, киши кандай нокулай куйга тушади? Бизнинг фарзандларимиз подшох каби эъзозда булаётганини ёдда тутайлик. Имом-хатиблар фаровонлик кадрини халкимизга мана шу каби таъсирли мисоллар билан тушунтиришлари даркор.
Учинчи, имомларимиз жамоатчилик орасида тинчлик неъмати хакида факат одатий сузларни такрорлайвермасдан, баъзи давлатларда юз бераётган нотинчликлар, у ерларда минглаб бегунох кишилар ва болалар курбон булаётганини айтсинлар. Жумладан, Ирок ва Сурия худудидан хаж сафарига отланганларни ИШИД террорчи ташкилоти портлатиб юбориш билан таъкиб килаётган бир пайтда, юртимиздан муборак сафарга борган беш мингдан зиёд хожиларимиз эмин-эркин­лик ва хотиржамликда улуг амалларни адо этаётганларини халкимизга етказиш зарур.
Туртинчи, имом-хатиб мехроб ва минбар эгаси эканини инобатга олсак, жума мавъизасида дунёнинг турли минтакаларида, хусусан, араб мамлакатларида булаётган галаёнлар ва турли фитналарнинг ортида кандай гаразли кучлар турганини, конли тукнашувлар кайси юртда булмасин, Ислом таълимотига бутунлай зид эканини мумин-мусулмонларга етказиши даркор. Айникса, бегунох одамнинг конини тукиш харомлиги, мусулмонни кофирга чикариш огир гунохлиги ва ислом диёрларидан хижрат килиш жоиз эмаслигини имом-хатиблар ёшларга хужжат-далиллар ва жонли мисоллар билан англатишлари лозим. Нобакорлар Ислом динини никоб килиб, динимизга мутлако зид ишлар килаётганини ояту хадислар билан тушунтириш керак. Жумладан, Куръони карим оятида аник баён килинган: “Уларга: “Ер юзида фасод (бузгунчилик) килманг!” дейилса, улар: “Албатта, биз чин ислохчилармиз”, дейдилар. Огох булингки, айнан уларнинг узлари бузгунчилардир, лекин (буни узлари) сезмайдилар” (Бакара, 11–12).
Бешинчи, 2015 йил 31 август куни “Шахидлар хотираси” хиё­бонида мухтарам Президентимиз уламолар билан сухбатда бундай тус-туполонларнинг сабабларини, фожиали окибатларини чукур англашда хамда ёт гояларнинг асл мохиятини очиб беришда, жахолатга карши маърифат билан курашишда уламолар ва имомларнинг янада жонбозлик курсатишини алохида кайд этдилар.
Зеро, Ислом дини хам киши­ларни тинчликни асраш ва баркарорликни таъминлаш йулида имон, инсоф, адолат, хамжихатлик ва бирдамлик билан харакат килишга, фитна ва узаро адоватга бархам беришга чакиради.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

Муносабат: Хукумат мамлакатда фавкулодда холат эълон килиши керак

Коронавирус пандемияси хавфи ортиб бориши билан катор давлатларда фавкулодда холат эълон килинди. Узбекистон хукумати махсус …