Главная / Жамият / Йуловчи ташувчи тадбиркорларнинг кушимча лицензия олиши талаб этилмайди
<

Йуловчи ташувчи тадбиркорларнинг кушимча лицензия олиши талаб этилмайди

Мамлакат буйлаб номунтазам, шахарлараро йуловчи ташиш учун тегишли лицензияга эга автобус ёки кичик автобус хизматларини курсатиш учун кушимча лицензия олиш талаблари бекор килинди.

ТОШКЕНТ, 6 янв  — Sputnik. Шахар ва шахарлараро йуловчи ташувчи тадбиркорлардан махаллий ва хорижий фукароларга мамлакат буйлаб номунтазам, шахарлараро йуловчи ташиш учун тегишли лицензияга эга автобус ёки кичик автобус хизматларини курсатиш учун кушимча лицензия олиш талаблари бекор килинди. Бу хакда Туризм тармогини жадал ривожлантиришга оид чора-тадбирлар тугрисидаги президент карорида айтилган.

Туристы в Узбекистане
© FLICKR / ALLAN GREY
Яна 45 та давлат фукаролари Узбекистонга визасиз кириши мумкин булди

Шунингдек, куйидагилар учун кушимча лицензия олиш талаби бекор килинди:

– мехмонхона ичида жойлашган ёки унга тегишли булган алкоголь махсулотлари (бар, мини-бар, кафе, ресторан) сотуви билан шугулланадиган умумий овкатланиш объектлари ва савдо нукталари учун алохида рухсат гувохномаси;

– аэропортдан, темир йул/автойул вокзалларидан мехмонхонага ва ундан кайтишга, шунингдек, туризм объектларига узининг ижарачилари транспорт хизматларини курсатиши учун лицензия.

Шу билан бирга, 2019–2021 йиллар давомида хар йили 1 февралга кадар Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни куллаб-кувватлаш давлат жамгармасига 5 миллион  доллар эквивалентидаги пул маблаглари утказиб борилади.

Намунавий, шу жумладан тармокли лойихалар асосида замонавий санитар-гигиеник шохобчаларни куриш учун 80-100 квадрат метр улчамда ер участкаларини электрон аукционга куймасдан олиш учун тадбиркорларга устуворлик хукуки такдим этилади.

2022 йил 1 январига кадар олиб кириладиган туристлар ташриф буюрадиган жойларга урнатиладиган антивандал санитария-гигиена шохобчалари, шунингдек, моддий маданий мерос объектлари, музейлар, театрлар, галереялар ва белгиланган тартибда шакллантирилган руйхатдаги мухофаза килинадиган табиий худудлар учун мулжалланган асбоб-ускуналар, турникетлар, дастурий таъминот, туловни амалга ошириш – маълумот олиш терминаллари, видеокузатув ускуналари божхона туловларидан озод этилади.

 

Ҳаққимизда

Яна маълумот

smsv1

Самарканднинг Форобий махалласида сув тошкинидан унга якин хонадон жиддий зарар курди — фотолар

15 октябрь кечки пайтда Самарканд шахрининг Форобий махалласидаги унга якин хонадонлар тошиб кетган сувни бартараф …