Главные новости
Главная / Жамият / Йуловчи божхона декларацияси шаклига узгартиришлар киритилди
<

Йуловчи божхона декларацияси шаклига узгартиришлар киритилди

imzoДавлат божхона кумитасининг карори (руйхат раками  2606-3, 2018 йил 17 январь) билан Йуловчи божхона декларациясини тулдириш ва расмийлаштириш тартиби тугрисидаги йурикномага узгартириш ва кушимчалар киритилди, деб хабар бермокда Norma.uz.

Йурикнома Президентнинг 2017 йил 6 декабрдаги ПФ-5276-сон “Жисмоний шахслар томонидан накд хорижий валютани олиб кириш ва олиб чикиб кетиш тартибини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тугрисида”ги Фармони ва Вазирлар Махкамасининг 2017 йил 11 октябрдаги 814-сон “Узбекистон Республикаси божхона чегараси оркали утказиш пунктларида икки йулакли тизимни куллаш тартиби тугрисидаги низомни тасдиклаш хакида”ги карорига мувофик келтирилди.

Эслатиб утамиз, 1.01.2018 йилдан бошлаб 2 минг АКШ долларигача булган микдордаги хорижий валюта жисмоний шахслар томонидан хар кандай давлат чегарасидан утиш пунктларида декларацияланмасдан олиб кирилади ва олиб чикиб кетилади. Бундан ташкари, халкаро аэропортларда мазкур нормага хамда товарларни божсиз олиб киришнинг чегараланган меъёрлари ва акциз солиги солинмайдиган товарларни олиб киришнинг чегараланган меъёрларига риоя килинган такдирда йуловчи божхона декларациясини тулдирмасликка ва «яшил йулак»дан фойдаланишга хакли.

Божхона декларациясининг янги шакли билан хавола буйича танишиш мумкин.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

Пенсия ва нафакалар микдори оширилмокда — Президент фармони

2020 йил 1 сентябрдан бошлаб пенсиялар, болаликдан ногиронлиги булган шахсларга, зарур иш стажига эга булмаган …