Главные новости
Главная / Жамият / Йул харакати коидаларининг бузилишига доир маъмурий ишларни куриб чикиш тартибига узгартириш киритилади
<

Йул харакати коидаларининг бузилишига доир маъмурий ишларни куриб чикиш тартибига узгартириш киритилади

Йул харакати коидаларининг бузилишига доир маъмурий ишларни куриб чикиш тартиби тугрисидаги йурикномага узгартириш ва кушимчалар киритилади.

Ички ишлар вазирининг “Йул харакати коидаларининг бузилишига доир маъмурий ишларни куриб чикиш тартиби тугрисидаги йурикномага узгартириш ва кушимчалар киритиш хакида”ги буйруги лойихаси эълон килинди.

Кайд этилишича, тезкор ва махсус хизматларнинг транспорт воситалари, шунингдек улар кузатиб келаётган транспорт воситалари томонидан йул харакати коидаларига мувофик имтиёздан фойдаланган холда содир этилган маъмурий хукукбузарликлар махсус фото- ва видео кайд этишнинг автоматлаштирилган техник воситалари оркали кайд этилган такдирда хамда кечиктириб булмайдиган хизмат вазифаларини бажарганликни тасдикловчи хужжатлар такдим этилганда хайдовчиларнинг маъмурий коидабузарлиги охирги зарурат холатларида содир этилган деб топилади ва маъмурий иш Кодекснинг 271-моддасига мувофик тугатилади.

Хукукбузар унга жарима солиш тугрисидаги карор топширилган кундан бошлаб ун беш кун ичида жарима микдорининг етмиш фоизини ихтиёрий равишда тулаган такдирда, у жариманинг колган кисмини тулашдан озод килинади, куйидаги холлар бундан мустасно:

маъмурий хукукбузарлик содир этганлик учун суд томонидан жарима солинганда;

жарима солиш тугрисидаги карор устидан шикоят килинганда ёки протест билдирилганда;

худди шундай хукукбузарлик маъмурий жазо чораси кулланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилганда.

Мажбурий ижрога каратилган жарима солиш тугрисидаги карор ижро этилганидан сунг давлат ижрочиси ижро ишини юритишни тамомлаш тугрисида карор чикаради ва унинг бир нусхасини уни чикарган органга (мансабдор шахсга) ёки судга юборади.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

uH1YB77CSVKXNoocvl81EUWqU6ggplOb

Уйда даволанаётган беморлар учун махсус мобил гурухларнинг вазифалари белгиланди

2 июль куни «Коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни даволаш ва касаллик таркалишини олдини олиш борасида …