Главная / Сиёсат / Йул харакати коидаларига узгартиришлар буйича жарималар качондан кулланилади?
<

Йул харакати коидаларига узгартиришлар буйича жарималар качондан кулланилади?

Узбекистонда йул харакати коидаларига киритилган янги узгартиришлар буйича жаримага тортиш бир ойдан сунг бошланиши мумкин. Бу хакда Тошкент шахар ИИББда булиб утаётган тадбирда ИИББ бошлигининг жамоат тартибини саклаш буйича уринбосари полковник Азизхон Умархонов маълум килди, деб хабар бермокда Kun.uz мухбири.

ba32mzq3hrtin3cz_e2u_p242zel6pikУнинг сузларига кура, ушбу бир ой давомида тегишли норматив-хукукий хужжатларга узгартиш киритилади. Хусусан, куплаб мунозараларга сабаб булаётган ёритувчи чироклар буйича иклим шароитлари хисобга олиниши мумкин.

Шунингдек, А.Умархоновнинг билдиришича, шу пайтга кадар нотугри тухтаб туриш учун 7179та холатда жарима кулланилган.

Эслатиб утамиз, хукуматнинг 2019 йил 9 апрелдаги Йул харакати коидаларига узгартириш киритиш тугрисидаги карори кабул килинди.

Унга кура:

светофорнинг такикловчи ишорасида тухташ чизиги олдида тухтаганда транспорт воситасининг энг олдинги нуктаси тухташ чизиги устига чикиб кетмаслиги керак;

Тошкент шахар ва вилоят хокимлари айрим йул участкаларида харакат тезлигини (тегишли йул белгиларини урнатиш) пасайтиришга ваколатли;

ахоли пунктларида иккита харакат булаги булган ва уртада трамвай изи булмаган бир томонлама харакатли йулларда тухташга рухсат этилади;

айланма харакат чоррахасида харакатланаётган транспорт воситаси айланага кириб келаётган транспорт воситаларига нисбатан устунликка эга;

куннинг ёруг вактида барча автомототранспорт воситалари якинни ёритувчи чирокларни ёки кундузги чирокларни ёкиб харакатланиши шарт;

курилиш материаллари, кишлок хужалиги махсулотлари, озик овкат ва шу каби тукилувчи товарларини ташишда юк мажбурий тартибда брезент ёки бошка калин материал ёпилган булиши керак;

велосипед ва мопед хайдашда рулни ушламасдан ёки бир кулда ушлаб харакатланиш такикланади.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

YoHnXhs4P7563FeSzzmkg86BOqTqtsM6

Саида Мирзиёева Узбекистоннинг ижобий имижини шакллантиришга масъул булди

Бугун Узбекистон Республикаси Президенти Администрацияси хузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида президент Администрацияси рахбари Зайнилобиддин …