Главные новости
Главная / Жахон / «Жон Терри – доимий мижозларимиздан» — Лондонда костюм-шим бизнесини йулга куйган Элбек Алиев билан сухбат
<

«Жон Терри – доимий мижозларимиздан» — Лондонда костюм-шим бизнесини йулга куйган Элбек Алиев билан сухбат

Муваффакиятли юриб кетган битта бизнесга эрта боскичларда ёпилиб кетган унлаб компаниялар тугри келади. Тадбиркор булишни хамма хам истайди, аммо муваффакиятли бизнес куриш, шубхасиз, кишидан муайян кобилиятларни талаб килади.

Кишида бизнесменлик кобилияти булса, у нафакат уз ватанида, балки хорижда хам уз йуналишида уз урнига эга тадбиркор сифатида иш юритиб кета олади.

Бунинг тасдигини Лондонда костюм бизнеси билан шугулланаётган андижонлик Элбек Алиев мисолида хам куриш мумкин.

Kun.uz ижодий жамоаси Буюк Британияга сафаридан тайёрлаган навбатдаги маколада VivaldiPro бренди асосчиси ва рахбари, 36 ёшли Элбек Алиев билан танишамиз.

«Бир кун келиб костюм тикиш билан шугулланаман, деб хеч уйламагандим»

Элбек Алиев даставвал фармацевт булишни орзу килган, шу максадда 18 ёшида Тошкент фармацевтика институтига укишга киради. 2002-2006 йилларда провизор касбини эгаллаш учун ушбу институтда тахсил олгач, 2006 йилда инглиз тилини урганиш учун 6 ойлик курс билан Лондонга келади.

«Келишимнинг сабаби – Тошкентда чет элнинг куплаб фавмацевтика компаниялари бор эди ва агар инглиз тилини билсангиз, уларга ишга кириш осон эди. Менинг орзум – GlaxoSmithKline`да ишлаш эди».

Шундан сунг хамюртимизда Англияда магистратура боскичида укиш максади пайдо булади. Аммо контракт тулови – 13 минг фунт учун маблаги йуклиги сабаб, ишлашига тугри келади.

«Уша пайтда, Fabric Warehouse деган парда тикадиган фабрикага ишга кирганмиз. Уша ерга ишга кириб, тикишни ургана бошлаганман. Булмаса, умримда тикувчи буламан деб уйламаганман, бунгача бирон нарса тикишни хам билмасдим.

Уша фабрикада Жеймс Уэбб деган одам футболчиларга костюм тикарди. Биз хам урганиб, унинг костюмларини биз килишни бошлаганмиз. Костюмларни биз тайёрлардик, у уз маркасини куйиб сотарди. Шу оркали мана шу бизнесга утиб кетдим.

Худо берса, харакатингиз булса, шундай буларкан, йук жойдан хам кандай килиб булса хам бошка сохага утиб кетар экансиз. Умримда хеч качон костюм тикаман деб уйламаганман», – дейди у.

VivaldiPro бренди асосчиси ва рахбари Элбек Алиев

Мустакил бизнесга утиш

Элбек Алиев 2008-2012 йилларда мехнат фаолиятини олиб бориш билан бирга Вестминстер университетининг IELTS курсини тамомлаган, Тижорий менежмент институти (Institute of Commercial Management)дан бизнес йуналишида диплом олган.

У уша йилларда Dappers тармогининг Лондон якинида, Темза дарёси буйида жойлашган Санбери туманидаги (Sunbury-on-Thames) савдо офисига менежер сифатида ишга киради. 2015 йилда эса компаниядан мазкур дуконни сотиб олиб, VivaldiPro бренди остида костюмлар тика бошлайди.

Хозирда компания эркаклар костюмидан ташкари, аёллар либослари тикиш-тайёрлаш билан хам шугулланади, кимёвий тозалаш хизматларини хам курсатади. Элбек Алиев 50дан ортик ходимдан таркиб топган жамоага рахбарлик килмокда.

«Жон Терри – доимий мижозларимиздан»

Хамюртимизнинг айтишича, компанияси мижозлари орасида куплаб таникли шахслар, хусусан спортчилар бор.

У мисол сифатида инглиз футболи юлдузлари Жон Терри ва Стивен Жеррардни келтириб утди.

«Жон Терри – доимий мижозларимиздан. Унинг оиласи хам бизнинг хизматларимиздан фойдаланади.

«Ливерпуль»нинг собик сардори Стивен Жеррард хам бор. Икки ойча олдин Голливуд актёри Жейсон Стетхэмга костюм тайёрлаб бердик. Кеча The X Factor мусикий танлови финалчиси Трейси Лиан Жеффорд келганди.

Мижозларимиз орасида футболчилар, регбичилар ва умуман спортчилар ёки сиёсатчилар хам талайгина. Икки хафтача олдин парламент аъзоси Мистер Куартенгга костюм тикиб бердик».

«Мижозга хеч качон йук демаймиз»

Элбек Алиев мижозлар билан ишлаш масаласига кандай ёндашиши хакида гапириб берди.

«Мижозга хеч качон йук демаймиз. Йук, кила олмаймиз, демайсизлар, деб хамма ходимларга айтганмиз. Мижоз келиб, бирон нарсани килиб бера оласанми, деса, килиб бера олмасак хам ха деймиз. Сунг жамоа билан биргаликда буни бажаришга харакат киламиз.

Менимча, шу жихат туфайли бошкалардан ажралиб чикдик, анча узок жойлардан булса хам мижозлар келишяпти. Бир мижоз уз ортидан бир нечта мижозни олиб келиши, яъни инглизчада «word of mouse» – огиздан огизга утиш – биз учун энг асосий реклама».

Элит костюмлар нархлари хакида

Элбек Алиевнинг айтишича, костюм бизнесида асосий учта сервис куйидагилар:

– стандарт улчамлардаги тайёр костюмлар тикиш;

– тайёр тикилган костюмни мижозга мослаштириб бериш;

– буюртма асосида алохида мижозга алохида костюм тикиш (bespoke).

Нархлар хам юкоридаги тартибда усиб боради.

Сухбатдошимизнинг айтишича, буюртма асосида битта костюм тикишга 65 соатдан ортик вакт кетади.

«Бу дегани тинимсиз ишлаганда хам, бир хафта давомида тикасиз», – дейди у.

Маълум булишича, Англияда сифатли костюм буюртирмокчи булсангиз, бу 2-4 минг фунтга тушади.

«Лекин нарх ундан хам юкори булиши мумкин. Бунда материалига каралади. Бизда кашемир деган материал бор, у энг кимматлардан хисобланади. Сабаби – у энг мустахкам, шу билан бирга энг енгил материалдир.

Кашемирдан тайёрланган костюм эгнингизда турганини деярли хис этмайсиз, чунки жуда хам енгил булади. Шунингдек, каттиклиги учун унча-мунчага букилавермайди ва жуда хам чиройли туради.

Шунака мижозлар хам бор, узлари нима хохлашаётганини яхши билишади: менга шунака материалдан топиб берасан, дейишади. У материалнинг узи бир метри 200-300 доллар атрофида туради. Битта костюм-шимга камида 6-7 метр материал керак булади», – дейди мутахассис.

«Нозиктаъб мижозлар жуда куп»

Элбек Алиев мижозлар нимани танлаши буйича уз кузатишлари ва хулосалари билан уртоклашди.

«Буюртма асосида костюм тикиш жуда кимматга тушади, лекин буни жуда купчилик хохлайди. Сабаби, инсон узи хохлаган нарсага эга булгиси келар экан, киммат махсулотни хохлашар экан. Мижоз олаётган махсулотининг айнан узи хохлагандек булишини жуда истаркан.

Шу нарсани кузатиб, бу ерда кандайдир психологик механизм бор, деб уйладим».

Унинг айтишича, келган мижозга вактдан ютиш учун алохида костюм тиктирмай, тайёр костюмни унга мослаб бериш таклиф этилса, купинча мижозлар бунга кунмайди.

«Тугриси, ишимиз жуда хам куп. Шунинг учун мижозга тайёр махсулотни килиб беришга харакат киламан, шунда бир мижоз учун 65 соатлаб вактимиз кетмайди. Лекин жуда хам куп мижозлар узи хохлагандай булишини талаб килади. Вахоланки, буюртма асосида тикиш бундан беш баравар киммат.

Масалан, тайёр костюм 400 фунт булса, буюртма асосида тикиш 2000-3000 фунтга тушади. Лекин улар узлари хохлагандай костюм кийишни хохлашар экан.

Одам канча юкори табакада булса, шунча инжик буларкан. Узи истаган нарсани килдиргиси келаркан.

Шунинг хисобига бошкалардан ажралиб чикдик – улар истаган махсулотларни тайёрлаб беряпмиз.

Мижозлар келишяпти: «Костюмнинг астарида оиламнинг расми булсин», дейди. Килиб берамиз. «Костюмда исмим ёзилган булсин», «Костюмнинг тугмачаси бошкача рангда булсин», «Костюмнинг мана бу жойида мана бу нарса булсин»… Бу нарсаларга биз хеч качон йук демаймиз».

Ва бошка мавзулар

Сухбат давомида хамюртимиз дунёдаги энг тез юрувчи автомобиллардан бири – Bentley Continental Supersports`ни Жон Террининг акасидан сотиб олгани, Узбекистон бозорига кириш режалари ва сифатли костюмни сифатсизидан кандай ажратиш мумкинлиги хакида хам сузлаб берди.

Шунингдек, тадбиркордан ходимларни бошкариш, молиявий мустакиллик ва албатта муваффакият омиллари хакида сурадик.

Тулик сухбатни Kun.uz`нинг YouTube`даги каналида томоша килинг.

Хориждаги ватандошларимиз хакидаги материаллар билан сайтимизнинг «Хориждаги узбеклар» рукнида танишиб боринг.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

safrovnov

Сафроновнинг адвокатлари тергов сирини ошкор этмаслик тугрисида тилхат имзолашдан бош тортди

«Роскосмос» рахбарининг давлатга хиёнатда айбланаётган маслахатчиси, журналист Иван Сафроновнинг химоячилари тергов сирини ошкор этмаслик тугрисидаги …