Главные новости
Главная / Сиёсат / «Жойлардаги муаммоларга давлат идоралари ва жамоатчилик эътибори каратилмокда» – Президент ОАВ ходимларига табрик йуллади
<

«Жойлардаги муаммоларга давлат идоралари ва жамоатчилик эътибори каратилмокда» – Президент ОАВ ходимларига табрик йуллади

Узбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларига табрик йуллади.

Мухтарам дустлар!

Барчангизни 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни билан чин калбимдан самимий табриклаб, сизларга узимнинг юксак хурматим ва эзгу тилакларимни билдираман.

Фурсатдан фойдаланиб, жахон микёсида юз берган пандемия туфайли вужудга келган бугунги мураккаб вазият ва кийинчиликларга карамасдан, ахолига тезкор ва ишончли ахборот етказиб бериш, мамлакатимизда амалга оширилаётган демократик ислохотларни атрофлича акс эттириш йулида уз профессионал бурчини сидкидилдан адо этиб келаётган сиз, журналистлар ахлига чукур миннатдорчилик билдираман.

Хурматли оммавий ахборот воситалари ходимлари!

Сизларга аёнки, мамлакатимиз тараккиётини янги боскичга кутаришда ахборот сохасини тубдан ислох килиш ва ривожлантиришга жиддий эътибор каратилмокда.

Кейинги уч йилда бу борада ундан зиёд конун хужжатлари кабул килингани хам бу фикрни тасдиклайди. Хусусан, «Оммавий ахборот воситалари мустакиллигини таъминлаш хамда давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари фаолиятини ривожлантириш буйича кушимча чора-тадбирлар тугрисида»ги Президент карорига мувофик бу сохада янги тизим яратилди.

Давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг очиклигини таъминлаш максадида утган бир йил давомида куплаб вазирлик ва идораларда ахборот хизматлари замон талаблари асосида кайтадан, 201та туман ва шахар хокимликларида эса биринчи марта ташкил этилди.

Ана шу хизматлар томонидан ижтимоий жараёнлар хакида ишончли ахборот бериш максадида матбуот анжуманлари, брифинглар, медиатурлар ташкил этилмокда, хаётимиздаги муаммо ва ходисаларга тезкор муносабат билдирилмокда, уларнинг веб-сайтлар, ижтимоий тармоклар, мобиль мессенжерлардаги сахифалари янгилаб борилмокда.

Охирги йилларда мамлакатимизда катта аудиторияга эга булган карийб 290та хусусий ва идоравий Интернет нашрлари ташкил этилди. Улар бошка материаллар каторида энг мухим расмий ахборотлар, норматив-хукукий хужжатларни узбек, рус ва инглиз тилларида таркатмокда.

Энг асосийси, оммавий ахборот воситалари мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг куламли узгариш ва янгиланиш жараёнларини хар томонлама тахлил килиб, жойлардаги ижтимоий муаммолар, хато ва камчиликларга давлат идоралари ва жамоатчилик эътиборини каратаётганини алохида кайд этиш лозим.

Албатта, бугун биз хамма сохада, жумладан, оммавий ахборот воситаларини ривожлантириш борасида хам изланишдамиз. Бинобарин, бу йулда ютуклар билан бирга, камчилик ва нуксонлар булиши хам табиийдир.

Бу хакда гапирганда, миллий медиа майдонимизда замоннинг уткир талаб ва мезонлари, энг мухим тенденцияларини очиб бериш, танкидий тахлил, одамлар кутаётган мавзу ва муаммоларни дадиллик билан уртага ташлаш хали хам етакчи урин эгалламаётганини айтишга тугри келади. Афсуски, аксарият ахборот воситаларида ижтимоий салмоги енгил булган, хисобот ва баландпарвозлик рухидаги материаллар хануз устунлик килмокда.

Яна бир мухим масала – айрим журналист ва блогерларимизда билим ва профессионал малака, бахс маданияти етишмаслиги жамоатчиликни ташвишлантирмокда.

Бу борадаги энг асосий вазифа – ана шундай камчиликларни чукур урганиб, уларни бартараф этиш, мавжуд микдор курсаткичларини сифат курсаткичларига айлантириш, оммавий ахборот воситаларининг самарадорлигини оширишдан иборат.

Биз бугун хукукий демократик давлат кураётган эканмиз, журналистиканинг бутун дунёда эътироф этилган, узгармас талаб ва мезонларига амал килишимиз зарур. Бу мезонларнинг энг асосийси – холислик ва хакконийликдир. Бинобарин, матбуот майдонига кирган инсон – у журналист буладими, блогер буладими, бундан катъи назар – ана шу коидаларга амал килиши шарт.

Биз булгуси журналистларимиз чукур билим ва касб махоратини, она тилимиз билан бирга чет тилларни, фаол фукаролик позициясини, ахборот-коммуникация технологиялари, нотиклик малакасини пухта эгаллашларига алохида эътибор каратишимиз зарур.

Ана шундай етук кадрларни тайёрлашда энг аввало узимизнинг бой маънавий меросимизга таянсак, албатта натижа булади. Бу борада жадидлар, хусусан, бу йил 145 йиллик таваллуд санаси кенг нишонланаётган улуг аллома ва публицист Махмудхужа Бехбудийнинг миллий журналистика мактаби айникса мухим ахамиятга эга.

Сиз азизларнинг бугунги касб байрамингиз бахона бир эзгу таклифни илгари сурмокчиман. Узбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети талабалари учун Махмудхужа Бехбудий номидаги стипендияни таъсис этсак, уйлайманки, бу хам ёшларимизни миллий гоя рухида тарбиялашга хизмат килади.

Шунингдек, айни вактда жахондаги етакчи медиа компанияларининг кадрлар тайёрлаш ва улар билан ишлашга оид тажрибасини чукур урганиб, чет эллик журналистлар билан тажриба алмашиш, халкаро хамкорликни кучайтиришимиз зарур.

Мухтарам матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари!

Сизларни ва сизларнинг ижод махсулингиздан бахраманд буладиган жамики муштарий ва мухлисларингизни касб байрамингиз билан яна бир бор самимий муборакбод этаман.

Барчангизга сихат-саломатлик, янги ютуклар, хонадонларингизга файзу барака тилайман.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

4GyK1cOeKIbcD9Wjm600EdASXUn6q0Ub

Тошкент шахри ва Тошкент вилояти туманлари худудлари узгартирилади

Президент Шавкат Мирзиёев 5 август куни Тошкент шахри ва Тошкент вилоятининг узаро чегарадош булган туманлари …