Главные новости
Главная / Жахон / Жо Байден расман АКШ президентига айланди
<

Жо Байден расман АКШ президентига айланди

Вашингтонда АКШнинг 46-президенти Жо Байден касамёд кабул килди. У билан бирга Камала Харрис мамлакат тарихидаги илк вице-президент аёл сифатида лавозимга киришди.

«Бу Американинг куни, бу демократия куни. Тарих ва янгиланишга булган умид куни. Бугун биз номзоднинг эмас, балки максадларимиз галабасини нишонлаяпмиз. Максадлар – демократия. Халкнинг иродаси эшитилди. Биз яна бир бор демократия мурт ва кадрли эканини тушундик. Бугун, дустларим, демократия галаба козонди», дея уз нуткини бошлаган Байден.

Янги президент уз нуткида миллатни бирликка чакирган ва бир неча марта АКШнинг барча фукароларини бирлаштиришга, «барча америкаликлар» президенти булишга харакат килишини таъкидлаган.

«Кизил кукка карши туради. Шахар – кишлокка. Консерваторлар – либералларга. Аммо биз бунга чек куйишимиз мумкин», деган Байден.

Президент АКШ сиёсий экстремизм ва ички терроризмга тукнаш келаётгани, бу муаммоларни енгиб утиш зарурлигини кайд этиб утган.

«Худо ва барчангизнинг олдингизда конституцияни, демократия ва Американи мухофаза килиш учун суз бераман. Биз биргаликда Америка тарихини ёзамиз – куркувлар эмас, умидлар тарихини», деган Байден йигилганларга юзланиб.

Маросим кандай утди?

Касамёддан аввал республикачи сенатор Рой Блант ва демократларнинг президентликка собик номзоди Эми Клобушар чикиш килишди, шунингдек, Леди Гага АКШ мадхиясини ижро этди.

Маросимнинг асосий кисми тушдан кейин бошланди (Тошкент вакти билан соат 22:00). Капитолий биноси олдида биринчи булиб Камала Харрис АКШ олий суди судьяси Сони Сотомайор гувохлигида Конституцияга содиклигини айтиб касам ичди.

Касамёд матни XIX асрдан бери узгаришсиз келмокда: «Тантанали равишда касамёд киламанки, мен Кушма Штатлар президенти мажбуриятларини халоллик билан бажараман ва Кушма Штатлар конституциясини саклаш хамда химоялаш учун кулимдан келган барча ишни киламан».

Байденни Олий суд раиси Жон Робертс касамёд килдирди.

Аввалги президент Дональд Трамп эса куп асрлик анъаналарга терс борган холда маросимда иштирок этишни истамади.

Бемисл даражада хавфсизлик чоралари
Инаугурация маросимидан аввал Америка пойтахти маркази камалдаги калъани эслатарди – симтусиклар, тусилган йуллар ва тартибни саклаш учун жалб этилган 25 минг харбий. 6 январ куни лавозимдан кетаётган президент тарафдорлари томонидан Капитолий камал килиниб, беш киши халок булгани туфайли маросим арафасида алохида эхтиёт чоралари курилди.

Трампнинг узи Флоридага йул олган. У АКШ тарихига икки марта импичмент эълон килинган илк президент сифатида кирди – аммо иккинчи айблов иши Сенатда хали куриб чикилмаган, агар у сенаторлар томонидан кораланса, президентлик сайловларида яна катнашиш хукукидан махрум булади.

Инаугурация куни
Чоршанба тонгида Трамп Ок уйдан чикиб Мерилэнддаги Эндрюс харбий базасига борди. У ерда уни артиллерия салютлари билан кутиб олишди ва у сунгги марта президент сифатида чикиш килди. Трамп ёзги майдонда йигилган оила аъзолари, маъмурияти ходимларига миннатдорчилик билдирди, шунингдек, президент лавозимида эришган ютуклари хакида гапирди. Биринчи леди Мелания Трамп хам йигилганларга мурожаат килди.

Трамп уз муваффакиятлари каторида «хитой вируси» – коронавирусга карши курашдаги ютукларини кушиб утган.

АКШнинг 400 минг фукароси Covid-19 туфайли вафот этган, демократлар эса бунда кетаётган президентни айблашади – аммо Трамп вазиятга бошкача куз билан карайди.

«Биз тиббиёт муъжизасини курсатдик, бу муъжизанинг номи вакцина», деган Трамп.

Трамп янги маъмуриятга муваффакият тилаган, лекин Жо Байденнинг номини келтирмаган. Шу билан бирга, Байденнинг режаларига каршилигини изхор килишга улгурди.

«Умид киламанки, улар сиз учун соликларни оширишмайди, агар оширишса – мен бундан сизни огохлантирганман!», деган Трамп. Демократлар энг бадавлат америкаликлар учун даромад солигини оширишни мухокама этишмокда.

Маросимда харбий оркестр чикиш килди ва 21 тупдан ук узилди.

«Биз спортчилар таъбири билан айтганда, бор кучимизни бердик. Йулимизда куплаб тускинликлар булди, аммо биз уларни енгиб утдик», деган лавозимдан кетаётган президент.

Шундан сунг Трамп Ок уйга кайтиб, у ердан Флоридадаги Мар-а-Лаго кароргохига учиб кетган.

Вице-президент Майк Пенс бу маросимда иштирок этмади. У Байденнинг инаугурациясида кетаётган президент маъмурияти номидан иштирок этиши керак эди. Axios нашри хабарига кура, Конгрессдаги икки палатадаги республикачиларнинг етакчилари хам Трамп билан хайрлашув маросимига келишмаган.

Вашингтон вакти билан соат 10да (Тошкент вакти билан соат 20:00да) инаугурация маросимидан жонли трансляция бошланди. Маросимни инаугурация кумитаси сайтида, шунингдек, унинг Youtube, Facebook ва Twitter’даги сахифаларида кузатиш мумкин.

Инаугурацияда аввалги президентлардан уч нафари турмуш уртоклари билан хозир булишди: Барак ва Мишель Обама, Жорж ва Лора Буш, шунингдек, Билл ва Хиллари Клинтон. Сахнада улар билан бирга жами 200 чогли киши булди – ижтимоий масофа саклаш тартибига риоя этилди. Барча иштирокчилар аввалрок коронавирусга тест топширишганди. Аввалги инаугурация маросимларида 200 минггача одам иштирок этиши мумкин эди, аммо пандемия туфайли мингга якин чипта таркатилган.

Байден ва Харрис лавозимга киришгач харбий кушинларни куздан кечиришади, Арлингтон миллий кабристонига ташриф буюришади ва номаълум аскар кабрига гулдаста куйишади. Уларга турмуш уртоклари – Жилл Байден ва Дуглас Эмхофф хамрохлик килишади.

Кейин президент ва вице-президент Ок уйга йул олишади. Бу йил Пенсильвания-авенюда утказиладиган анъанавий инаугурация паради урнига виртуал парад утказилади, унда Earth Wind & Fire гурухи чикиш килади.

Нихоят, 20:30да (Тошкент вакти билан соат 06:30) бир ярим соатлик байрам концерти бошланади. Унинг аввалида Байден ва Харрис нутк сузлашади, кейин Жастин Тимберлейк, Деми Ловато, Жон Бон Жови, Жон Леженд, Брюс Спрингстин, Foo Fighters гурухи ва Лин-Мануэль Миранда кабилар бирин-кетин сахнага чикишади.

Байден – АКШ тарихидаги эътикодига кура католик булган иккинчи президентдир (биринчиси Жон Кеннеди булган). Маросимдан аввал у Вашингтон епархиясининг ибодатхонасига ташриф буюрганди.

Трампнинг сунгги мурожаати
Трамп бир ярим аср ичида кейинги давлат рахбарининг инаугурациясини утказиб юборган илк президент булди. Сунгги марта 1869 йилда Эндрю Жонсон шу ишни килганди.

Эълон килинган хайрлашув видеосида Трамп америкаликларни янги маъмурият учун дуо килишга чакирган, аммо Байденнинг номини атамаган. У уз ваъдаларини бажаргани ва куп нарсага эришганини таъкидлаган. Шунингдек, АКШнинг бошка мамлакатлар билан иттифокларини кайта тиклагани ва «илгари хеч кузатилмаган даражада» Хитойга карши турганини айтиб, уз президентлиги даврида бирорта хам уруш бошламаганлигидан фахрланишини, узи бошлаган сиёсий харакат «хали энди бошланаётгани»ни кушимча килган.

«Мен шафкатсиз курашлар, энг кийин жанглар, энг кийин карорларни уз зиммамга олдим — чунки айнан шунинг учун мени сайлагансиз. Бизнинг кун тартибимиз унглар ва суллар хакида эмас, республикачилар ва демократлар хакида хам эмас, балки халк фаровонлиги хакида эди», деган у.

Сайловдаги маглубиятни тан олишни истамаган Трампнинг тарафдорларининг бир кисми фейсбукда уз номзодларининг мукобил онлайн-инаугурациясини утказишни режалаштиришган. Унда махсус сахифага йигилган 68 мингдан ортик ижтимоий тармок фойдаланувчилари иштирок этиши мулжалланган.

Бундан ташкари, маросим арафасида пойтахтга жойлаштирилган Миллия гвардия булинмаларининг 12 нафар жангчисига жавоб бериб юборилганди – уларнинг иккиси ижтимоий тармокдаги постлари туфайли, яна ун нафари – шубхали утмиши туфайли ишдан бушатилган.

Махсус хизматлар хавфсизлик чораларига каттик риоя килишларига сабаб 6 январ куни Трамп тарафдорлари Капитолияни камал килганида курикчилар уларга жиддий каршилик курсатмагани ёки хайрихохлик билдиргани булган. Ушанда хужум килганлар ичида Виржиния штатидаги Миллий гвардия булинмаси капрали хам булган.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

reuters-soons

Лукашенко хокимиятни угилларига топшириши хакидаги миш-мишларни рад этди

Беларусь президенти Александр Лукашенко мамлакатда хокимиятни уз фарзандларига, хусусан, тунгич угли Викторга топшириш ниятида эмаслигини …