Главная / Жамият / Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги: зуравон тренер ишдан бушатилди
<

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги: зуравон тренер ишдан бушатилди

Ижтимоий тармокларда жорий йил 23 сентябрь куни кураш буйича тренер Аббос Хасановнинг 21 сентябрь кунги машгулотларга сабабсиз келмаган укувчилар билан тушунтириш ишлари олиб борган видео таркалиб кетди.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати хабарига кура, унда А.Хасанов ушбу жараёнда шогирдларига купол сузлар айтиб, уларга нисбатан куч ишлатган хамда педагогика этикасига тугри келмайдиган хатти-харакатларни содир этганлиги акс этган.

Мазкур холат юзасидан 2019 йилнинг 11 октябрида Термиз ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатида йигилиш утказилган. Унда тренер А.Хасановнинг укувчиларга нисбатан купол муомалада булганлиги хамда куч ишлатганлиги мухокама килинган. Мактаб-интернат жамоаси иштирокида 2019 йил 9 сентябрь куни утказилган йигилишда барча тренер ва йурикчи-услубчиларга укувчилар билан купол муомалада булмаслик буйича аник курсатмалар берилган. Шунга карамай, кураш буйича тренер Аббос Хасанов 23 сентябрь куни 2-17-гурух укувчиси Махмадулла Мустафоевни купол сузлар билан хакорат килиб, унга нисбатан куч ишлатган, дейилади маълумотда.

Кайд этилишича, мактаб-интернатнинг педагоглар жамоаси иштирокида утказилган йигилишда ушбу таълим муассасаси директори Х.Сапаров мазкур холатни кескин коралаб, бу бошкаларга нотугри таъсир килишини таъкидлаб утган.

Йигилиш якунида А.Хасановга педагогларга хос булмаган хатти-харакатларни содир этганлиги учун интизомий чора куриш белгиланди. Жумладан, Узбекистон Республикаси Мехнат кодексининг 181-моддаси 1-бандига асосан Аббос Хасановга нисбатан “хайфсан” интизомий жазо чораси берилганди.

Бирок, мазкур видео ижтимоий тармокларда таркалиб кетганидан кейин Сурхондарё вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошкармаси томонидан содир булган холат атрофлича урганиб чикилди. Термиз ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернати директорининг буйругига асосан 2019 йил 14 ноябрдан эътиборан тренер А.Хасанов билан тузилган мехнат шартномаси бекор килинди.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

YYuxEzbONrMKYY-6julmhzTTGPVvHViY

Кондаги холестерин микдорини камайтирувчи махсулот маълум килинди

Мутахассислар бириктирувчи тукима ва антиоксидантлар манбаи хисобланувчи, овкат хазм килишни яхшиловчи, озишда ёрдам берувчи ва …