Главная / Сиёсат / «Жиноятни конуний фош кила олмагани учун бунга кул уради» — Бош прокурор терговдаги кийноклар хакида

«Жиноятни конуний фош кила олмагани учун бунга кул уради» — Бош прокурор терговдаги кийноклар хакида

Олий Мажлис Сенатининг 4-ялпи мажлисида катнашган Бош прокурор Нигматилла Йулдошев тергов жараёнларида кийнокка солиш холатларининг кузатилиши хакидаги саволга жавобан, бунга бархам бериш учун курилаётган чоралар хакида маълумот берди.

Фото: Олий Мажлис Сенати Ахборот хизмати

Нигматилла Йулдошев конунчиликка киритилган узгартиришлар, жумладан Жиноят кодексининг 235-моддаси (кийнокка солиш) санкциясида озодликдан махрум килиш жазоси 7 йилдан 10 йилга узайтирилганини кайд этди.

Бош прокурор содир этилган ута огир жиноятлар буйича айрим тергов харакатлари – вокеа жойини куздан кечириш, тергов экспертизаси, вокеа содир булган жойга чиккан холда урганиш кабилар видеоёзувга тушира бошланганига эътибор каратди; тергов хибсхонаси ва тергов изолятори, вактинча ушлаб туриш хонаси ва жазони ижро этиш муассасаларида 3 мингдан ортик хам аудио, хам видео ёзув ускуналари урнатилганини таъкидлади.

Йулдошевнинг сузларига кура, хукукни мухофаза килиш органлари ходимларининг хатти-харакатлари буйича келиб тушадиган барча хабарлар юзасидан инспекция ходимлари иш олиб боради; номуносиб йулларга кирганлар аникланиб, «тозалаш ишлари» олиб борилади.

«Конституцияда ва барча конунларда инсон хукуклари, шаъни энг олий кадрият сифатида белгиланган. Уни камситиш, хукукларини бузишга хеч бир идоранинг, хатто хукукни мухофаза килиш органларининг хам хакки йук.

Биз прокурор сифатида бу борада келиб тушган барча мурожаатларни синчковлик билан урганиб, инспекция томонидан утказилган хизмат текшируви материаллари билан танишиб, хукукий бахо берамиз. Биронта холат назардан четда колмайди», дея Йулдошевнинг сузларини келтирмокда Kun.uz мухбири.

Бош прокурорнинг фикрича, кийнокка солиш холатлари уз касбида етарли малакага эга булмаган ходимлар томонидан содир этилади.

«Терговда кийнокка солиш буйича конун бузилиш холлари уз касбида етарли тажриба, малакага эга булмаган, савияси паст ходимлар томонидан содир этилишини хам алохида таъкидлаш керак. Улар конуний йул билан жиноятни фош килиш йулини билмагани учун шунга кул уришади», – деди у.

Нигматилла Йулдошев мисол сифатида шу йил бошида Кашкадарё вилояти Чирокчи туманида руй берган вокеани тилга олди.

«Чирокчи туманида туман ички ишлар булимининг икки нафар ходими – Жонкобилов ва Облаевлар угриликда гумон килинган фукарони ички ишлар биносида аёвсиз калтаклаб, шафкатсизларча тан жарохати етказиб улдиришган. Окибатда унинг 4 нафар фарзанди етим булиб колди.

Улар жазосини олади, лекин бу билан нима унгланиб колади? Шу нуктайи назардан, давлат рахбари томонидан бундай холатларнинг  сабабларини аниклаш, кейинчалик йул куймаслик учун тергов, терговгача текширув ва суриштирув ишларини такомиллаштириш топшириги берилди. Бу буйича президент фармони ва карори лойихалари ишлаб чикилган», – деди Бош прокурор.

Эслатиб утамиз, шу йил январь ойида Чирокчи туманида мол угирлашда гумон килинган 32 ёшли фукаро ИИБ биносида калтакланиб, вафот этган эди.

Шундан сунг икки нафар ички ишлар ходими камокка олиниб, бир неча кундан кейин Кашкадарё вилояти ИИБ бошлигининг биринчи уринбосари Самад Турдиев истеъфо берганди. Март ойига келиб, Чирокчи туман ИИБ бошлиги ва унинг уринбосарлари ишдан олинди.

Ходиса юзасидан тергов тафсилотлари маълум эмас.

Яна маълумот

VkJrM3E1SSWRTvMBydDG4D9SFsS5zO5W

«Худудингда кимдир вафот этса, тобутини кутар, шунда хурмат килишади» – Алматов ички ишлар органи ходимларининг урни хакида гапирди

Kun.uz сизни кизиктирган мавзуларда сухбатлар уюштиришда давом этади. Бу галги сухбатдошимиз Узбекистоннинг энг таникли инсонларидан …