bankomatУзбекистон Республикаси президентининг 2018 йил 23 мартдаги «Банк хизматлари оммабоплигини ошириш буйича кушимча чора-тадбирлар тугрисида»ги карори билан 2018 йилнинг 1 апрелидан бошлаб жисмоний шахсларга халкаро тулов карталарига сотиб олинган хорижий валютани накд шаклда ечиб олиш хукуки берилди. Бу хакда Марказий банк хабарида айтилади.

Кайд этилишича, тижорат банкларида ахолининг накд чет эл валютасига булган талабини етарлича таъминлаш максадида бугунги кунда тижорат банклари кассалари, валюта айирбошлаш шохобчалари ва банкоматлар оркали накд пул ечиб олишга шароитлар яратилган.

Бугунги кунда тижорат банклари тегишли терминаллар билан таъминланган булиб, у накд хорижий валютани бериш учун жисмоний шахсларнинг халкаро тулов карточкаларидан маблаг ечиб олиш имконини беради.

Тижорат банклари томонидан накд хорижий валютани ечиб олиш буйича банкоматлар сони аста-секин ошириб борилади ва жорий йил охирига кадар бутун мамлакат буйлаб 1000дан ортик банкомат урнатилади.

Шуни таъкидлаш жоизки, халкаро тулов тизимлари коидаларига мувофик бир банк картасидан бошка банкларда накд пул ечиб олишда (банкоматлар ёки тулов терминаллари) кушимча комиссия олинади (одатда ечиб олинаётган сумманинг 1 фоизи).