Главные новости
Главная / Жамият / Жариманинг 70 фоизи туланса, колганидан озод булиш мумкин булади
<

Жариманинг 70 фоизи туланса, колганидан озод булиш мумкин булади

Хукукбузар жарима солиш хакида карор топширилган кундан бошлаб ун беш кун ичида жарима микдорининг 70 фоизини ихтиёрий тулаган такдирда, у жариманинг колган кисмини тулашдан озод килиниши буйича Маъмурий жавобгарлик тугрисидаги кодексга янги модда киритилмокда.

Расул Кушербаевнинг хабар беришича, кеча конун лойихаси иккинчи укишда депутатлар томонидан кабул килинди.

0so35qa9comek_jo6u33yzshmruqzlw7

Кодексга янги киритилаётган 332-1 моддага кура:

маъмурий жарима суд томонидан тайинланганда;

жарима солиш тугрисидаги карор хусусида шикоят берилган ёки протест берилганда;

худди шундай хукукбузарлик маъмурий жазо чораси кулланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилганда ушбу тартиб кулланилмайди.

Утган даврда Ички ишлар органлари томонидан солинган жарималарнинг ихтиёрий равишда туланган курсаткичлари баланд эмаслиги маълум булди. Бу курсаткич 2017 йилда 43 фоизни, 2018 йилда эса 55 фоизни ташкил этган.

Хорижий мамлакатлар конунчилигида (Англия, Франция, Испания, Италия, Россия, Козогистон каби) хукукбузар жариманинг 70 ёки 50 фоизини конунчиликда белгиланган муддатда (жойнинг узида ёки 7, 15, 20 ёхуд 21 кунда) туласа жариманинг колган кисмини тулашдан озод килиниши белгиланган.

Ёдда тутиш керакки, ушбу конун лойихаси кабул килинган кундан эътиборан уч ой утгач кучга киради хамда мазкур конун кучга киргандан сунг чикарилган жарима солиш тугрисидаги карорларга татбик этилади.

Йул харакати коидаларини бузиш билан боглик жарималарни тулаш масаласи фукароларни нисбатан купрок безовта килишини инобатга олиб, камералар билан боглик жараёнда муаммолар келиб чикмаслиги учун лойиха устида купрок тортишишга тугри келди, деб ёзади депутат.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

agCkoYZuMMFytud3lRmV09wdqqZxhe_D

Узбекистонда Голливуд актёрлари иштирокида тарихий сериал суратга олинади

Узбекистонда Голливуд актёрлари иштирокида тарихий сериал суратга олиниши режалаштирилмокда. Шу муносабат билан 2020 йилда Самарканд, …