Главная / Жамият / Жанубий Кореяда метро Узбекистондагидан канчалик фаркли?
<

Жанубий Кореяда метро Узбекистондагидан канчалик фаркли?

Корея Республикасининг иккинчи энг йирик шахри – Бусанда метрополитен 1985 йилда ташкил этилган булиб, у 4 та йуналиш ва 144 та бекатдан иборат. Умумий узунлиги 116 кмни ташкил этувчи бу жамоат транспортидан икки йул оркали: бир марталик чипта ёки доимий карточкалар ёрдамида фойдаланиш мумкин.

Йуловчиларнинг харакатланиш одоби

Жамоат транспортидан фойдаланишдаги интизомни корейс халкининг тартиб-коидаларга катъий риоя этишининг исботи сифатида курсатиш мумкин.

Метрополитен зинапояларидан фойдаланишда унг кул коидаси асос килиб олинган. Вагонларга эшикнинг икки четидан кирилиб, марказдан чикилади. Бундан кузланган максад – йуловчилар тирбандлигининг олдини олиш ва тартибли харакатланишни ташкил этишдир.

Эскалатордаги холат эса автомобиль йулларини ёдга солади: ундаги харакатсиз йуловчилар эскалаторнинг унг томонидан жой олиб, харакатланувчи зинанинг чап кисмини шошаётган инсонларга йул бериш максадида атайин очик колдиришади.

Бекатдаги афзалликлар

Бусан метро бекатлари оддий, бир-бирига ухшаш тарзда курилганлиги боис узбекистонлик йуловчилар учун бироз зерикарли туйилиши табиий, лекин станциялардаги кулайликлар бу камчиликни ювиб кетади.

Хавфсизлик чоралари юкори даражада куриб чикилган. Бекат тулик химоя деворлари билан уралган: поезд бекатга етиб келгандагина девор эшиклари очилади.

Йуналишни узгартириш мумкин булган бекатларда махсус мусика янграйди ва шу тахлит йуловчиларга яна бир бор бошка йуналишга утиб олиш мумкинлиги эслатиб утилади.

Станциялар фавкулодда вазиятларда кулланилиши зарур булган махсус никоблар билан таъминланган.

Шулар катори, бекатларда яна куплаб кулайликларни куриш мумкин: wi-fi, кичик овкатланиш шохобчалари, дуконлар, лифт, хожатхона ва шунингдек, уяли алока воситаларини кувватлаш имконияти яратилган. Хатто ер остида хам мобиль алоканинг узилиш холлари кузатилмайди.

Вагонларнинг узига хос «конуни» мавжуд

Буш уринлар булишига карамай, тик оёкда манзилига ошикаётган йуловчиларни курсангиз, ажабланманг. Хар бир вагонда махсус уриндиклар жойлаштирилган булиб, улар факат кариялар, ногирон ва хомиладор аёллар учун мулжалланган.

Йуловчиларга кичик кулайлик яратиш максадида, овозли хабарлардан ташкари, вагон ичкарисига урнатилган ихчамгина монитор доимий равишда метро харитаси, харакат йуналиши ва кайси эшик очилиши тугрисидаги маълумотларни бериб боради.

01

Ёзда салкин, кишда иссик. Бусан метро тизимидаги вагонларда ёзги-кишки кондиционерлар урнатилган булиб, мавсумга караб уз иклимини узгартириб туради.

Энг кизикарлиси шуки, транспортда хайдовчи булинмаси мавжуд эмас. У автоматик тарзда бошкарилади.

Таклиф

Мазкур метро тизимидаги йуловчилар учун яратилган кичиккина, лекин энг мухим кулайликлардан бири бу – бекатдан чикиш йуналишларининг ракамлаштирилганлиги булса ажаб эмас. Яъни бекатдан чикишнинг 4 ёки 6 та эшиклари мавжуд булса, хар бири ракамлаб чикилган.

Бир карашда арзимас жихатдек куриниши мумкин, аммо шу енгиллик оркали вактни тежаш, адашиб бошка жойдан ташкарига чикиш холларининг олди олинади.

Тошкент метрополитени бекатларида химоя деворини урнатиш хисобига хавфсизликни мустахкамлаш, тулик мобиль алоканинг таъминланиши ёки транспортни авто-бошкарувга утказиш яхшигина маблаг талаб этиши аник. Лекин чикиш эшиклари пештокига оддийгина ракам осиб куйиш моддий жихатдан муаммо келтириб чикармайди. Бу инсонларнинг огирини енгил килади, колаверса, сайёхлар учун хам жуда кул келади.

Мисол учун, мижозларга офис манзилини тушунтириш ва уларнинг топиб бориш жараёни анчагина соддалашади: Буюк ипак йули бекати, 2-чикиш, 54-уй.

Эслатиб утамиз, аввалрок Козогистоннинг Олмаота Метрополитени хакида маълумот берган эдик.

Элдор Вохидов
Kun.uz’нинг Ж.Кореядаги мухбири

Ҳаққимизда

Яна маълумот

BPG-QxVAp4Vmca626OtLF2BXmuWOPSkq

Марказий Осиёда кашшоклик даражаси пасайишда давом этмокда, аммо пасайиш суръати секинлашмокда

Марказий Осиёда кашшоклик даражаси пасайишда давом этаётган булса-да, минтакада унинг пасайиш суръати секинлашган. Кашшокликнинг энг …