Главные новости
Главная / Жахон / Жанубий Кореядаги фукароларни олиб келиш учун хар хафта бир рейс амалга оширилади
<

Жанубий Кореядаги фукароларни олиб келиш учун хар хафта бир рейс амалга оширилади

Узбекистоннинг Жанубий Корея худудидаги фукаролари хафтасига бир марта ташкил этиладиган рейслар оркали мамлакат худудига олиб келинади ва карантинга жойлаштирилади.

Фото: Согликни саклаш вазирлиги матбуот хизмати

Узбекистон Республикаси Ташки ишлар вазирлиги Корея Республикаси худудида булиб турган ва ушбу давлатга боришни режалаштираётган фукароларга мурожаат килди.

«COVID-19 коронавирусининг Узбекистон худудига кириб келиши ва таркалишининг олдини олиш максадида мамлакатимиз Транспорт вазирлиги Корея Республикаси авиация идоралари ва компанияларини 2020 йилнинг 1 март кунидан бошлаб икки мамлакат уртасидаги авиакатновларда вактинчалик чеклаш чоралари жорий килиниши тугрисида расман хабардор килди.

Авиакатновлар сони хафтасига 1та рейсгача кискартирилади. Жанубий Кореядан Узбекистонга келувчи йуловчилар учиб келишлари билан 14 кун давомида карантинда булиб туради.

Коронавирус таркалиши билан боглик вазиятнинг баркарорлашиши билан икки давлат уртасидаги авиарейслар сони кайта тикланади», дейилади вазирлик хабарида.

Эслатиб утамиз, 1 мартдан бошлаб Uzbekistan Airways авиакомпанияси Жанубий Кореяда коронавирус авж олиши ва Узбекистон худудида вирус таркалишининг олдини олиш максадида Сеулга булган катновларни вактинча тухтатган.

1 март кунига утар кечаси Сеулдан 182 нафар узбекистонлик ва 49 нафар хорижлик олиб келиниб, Тошкент вилояти худудидаги махсус худудда карантинга жойлаштирилди.

Юкоридагилардан келиб чиккан холда ТИВ сунгги кунлар давомида коронавируснинг таркалиши билан боглик холат огирлашаётган Корея Республикаси худудида булиб турган мамлакат фукароларига зарур холатларда куйидаги ракамлари оркали мурожаат килишлари мумкинлигини эслатиб утади:

– Узбекистон Республикасининг Корея Республикасидаги Элчихонаси: 
(+82) 2 574-65-54,  (+82) 2 577-36-60;

– Uzbekistan Airways АЖ ваколатхонаси (авиачипталар масалалари буйича):
(+82) 10 8718-6850 (Аюбхон Абдуллаев);

– Узбекистон Республикаси Бандлик ва мехнат муносабатлари вазирлиги хузуридаги Ташки мехнат миграцияси агентлигининг Кванджу шахридаги ваколатхонаси (мехнат миграцияси масалалари буйича):
(+82) 10 8495-0027 (Одилжон Каримов).

Ҳаққимизда

Яна маълумот

Санкт-Петербургдан амалга оширилган чартер рейснинг 86 йуловчисида коронавирус аникланган

Хориждан ватандошларни кайтариш буйича ташкил этилган чартер рейсларда энг куп коронавирусга чалиниш холати 14 май …