Главная / Сиёсат / Жамшид Кучкоров: «Жорий йилда инфляция юкори булиши кутиляпти»
<

Жамшид Кучкоров: «Жорий йилда инфляция юкори булиши кутиляпти»

Молия вазири Жамшид Кучкоров Олий Мажлис Конунчилик палатасида «2020 йил учун Узбекистон Республикасининг Давлат бюджети тугрисида»ги конуни лойихаси мухокамаси вактида инфляция даражаси, унинг юкорилигига сабаб булган омиллар буйича маълумот такдим этди.

Фото: Олий Мажлис Конунчилик палатаси ахборот хизмати

«Иктисодий сохада таркибий ислохотлар амалга оширилаётган холатда жорий йилда инфляция даражаси нисбатан баланд булиши ва у 15,5 фоизни ташкил этилиши кутиляпти. Инфляцияни кейинги йилда 12,5-13 фоизгача пасайтириш, 2022 йил якуни билан эса 9-9,5 фоизгача пасайтириш лозим булади. Бунинг учун монетар ва фискал сохада мувофиклаштирилган холда килинадиган чоралар, ракобатбардош истеъмол махсулотлари ишлаб чикаришни купайтиришнинг аник йуналишлари амалга оширилади. Умумий фискал такчилликни 2022 йилгача ЯИМга нисбатан 1,5 фоизгача камайтириш максад килинмокда.

Якинда Халкаро валюта жамгармасининг Кавказ ва Марказий Осиё буйича иктисодий прогнозлари эълон килинди. Унга кура, Узбекистондаги инфляция МДХдаги энг юкори курсаткич, деб кайд этилди. Бунга бир неча омил сабаб булган. Биринчидан, инвестицияларга булган эхтиёж. Йиллар давомида бу муаммо йигилиб колган. Эхтиёжни коплаш учун ички ва ташки молиявий манбалар ишга солинди. Кредитлар хажми йил якунлари билан 40 фоиздан ортик булиши кутиляпти.

Иккинчидан, тарифлар. Нон ва ун нархи эркинлаштирилди. Мана, якинда депутатлар фермерлар мурожаатини куриб беришди. Шу каби масалалар инфляцияга уз таъсирини утказяпти.

Савол тугилиши мумкин: нега инфляция даражасини кескин туширишга харакат килинмаяпти? Аввало, иктисодиётда молиявий манбаларга булган эхтиёж кондирилмай колади, иктисодий усиш даражаси пасайиб кетади. Шунинг учун буни боскичма-боскич хал килишимиз керак.

Учинчидан, халкаро валюта бозоридаги ва Узбекистоннинг асосий савдо хамкор мамлакатлари йирик валюта курслари алмашинуви сабабли миллий валютанинг маълум даражада девальвацияси содир булди», дея вазирнинг сузларини келтирмокда Kun.uz мухбири.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

ZmHwpRngeqNRAF2YhNFCp6UO8B_Kn7BN

Марказий Осиё давлатлари рахбарлари Тошкентдаги учрашувда нималарга келишиб олишди?

29 ноябрь куни Тошкентда Марказий Осиё давлатлари рахбарларининг иккинчи Маслахат учрашуви булиб утди. Унда Узбекистон …