Главные новости
Главная / Сиёсат / Жахонгир Ортикхужаев коронавирус масаласида пойтахт ахолисига мурожаат килди
<

Жахонгир Ортикхужаев коронавирус масаласида пойтахт ахолисига мурожаат килди

Тошкент шахри хокими Жахонгир Ортикхужаев пойтахт ахолисига мурожаат килди хамда санитария-гигиена талабларига катъий риоя этишга, заруратсиз кучага чикмасликка ва онлайн хизматлардан купрок фойдаланишга чакирди.

Мурожаатда сунгги ойлар давомида Тошкент шахрида эпидемиологик вазият ижобий томонга узгарганлиги сабабли оилавий тадбирлар, туй-хашамларнинг утказилишига рухсат берилгани, ишлаб чикариш корхоналари, курилиш ва хизмат курсатиш объектларининг фаолияти кайта йулга куйилгани, бирок карантин талабларига амал килинмагани вазиятни яна кескинлаштиргани кайд этилган.

«Хотиржамликка берилганлигимиз, санитария ва эпидемиология назорати талабларига тулик риоя этмаганлигимиз, туйларни 30дан ортик киши иштирокида утказганимиз, бошка оилавий тадбирларни хам купайтирганимиз, жамоа булиб йигилишлар ортгани каби карантин талабларига зид булган харакатлар окибатида охирги ун кунда пойтахтимизда касалликка чалиниш холатлари кескин ошиб, кунлик 30-40тадан уртача 150-200тагача купайди, улим холатлари хам ортди», дейилади шахар хокими мурожаатида.

Жахонгир Ортикхужаев ахолини «коронавирус менга таъсир килмайди, мендан узокда» деган фикрда булиб, адашамасликка чакирди. «Хавф ортда колиши учун хаммамиз санитария-гигиена талабларига тулик амал килишимиз, бепарволикка йул куймаслигимиз, зарурат булмаганда кучага чикмаслигимиз, жамоа булиб йигилмаслигимиз, аввалдан мулжалланган жамоавий тадбирларни ортга суришимиз лозим», дея кушимча килган у.

Мурожаатда бугун аксарият хизматлар, хатто савдо-сотик хам онлайн йулга куйилган булиб, хар биримиз ундан унумли фойдаланишимиз зарурлиги кайд этилган.

Маълум килинишича, 10 июлдан уй шароитида даволанаётган беморлар хамда карантинга олинган шахсларга тиббий маслахат хамда ахборот беришга каратилган тун-у кун узлуксиз фаолият курсатувчи 1105 киска ракамли Call-маркази фаолияти йулга куйилади. Уй шароитида даволанаётган беморлар хамда карантинга олинган шахсларга жойига чиккан холда тиббий ёрдам курсатишга ихтисослашган мобил гурухлар ташкил этилади.

Шунингдек, шахар хокими тошкентликларни саломатлигида бирор нохушлик ва касаллик аломатларини хис килганда бефарк булмасликка, дархол шифокорларга мурожаат килиш ва назоратда булишга, узини яккалаш ва зарур муолажаларни уз вактида куришга чакирди.

«Коронавирусни жамиятнинг бирлиги, жипслиги ва бу борада белгиланган барча коидаларга риоя килиши билангина енгишимиз мумкин. Бу масалада бизга ёрдам беринг, саломат булинг», дейилади мурожаат якунида.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

4GyK1cOeKIbcD9Wjm600EdASXUn6q0Ub

Тошкент шахри ва Тошкент вилояти туманлари худудлари узгартирилади

Президент Шавкат Мирзиёев 5 август куни Тошкент шахри ва Тошкент вилоятининг узаро чегарадош булган туманлари …