Главные новости
Главная / Жамият / Жахонгир Ортикхужаев: «Козогистондан устунлигимиз борми?»
<

Жахонгир Ортикхужаев: «Козогистондан устунлигимиз борми?»

Узбекистоннинг асосий иктисодий ракобатчиси Козогистон, у Латвия ёки бошка давлат була олмайди. Чунки, минтакада яратилган шароитга ракобатбардош булиш Узбекистоннинг асосий вазифаси, деб хисоблайди Тошкент шахар хокими в.б., сенатор Жахонгир Ортикхужаев. У бу хакда Сенатнинг XVII ялпи мажлисида гапириб утган.

Ортикхужаевга кура, мамлакатда амалга оширилиши режалаштирилаётган солик ислохотларининг Латвия, Венгрия ёки Франция солик тизимидан устунлигини санаш барча учун манфаатли эмас.

«Сармоядор Марказий Осиёга кириб келганда, минтакадаги бозорга карайди. У Узбекистон ва Козогистондан бирини танлайди. Сармоядорлар учун курашда бизнинг асосий ракобатчимиз – Козогистон. Бу борада Козогистонга нисбатан устунлигимиз борми?», – дейди хоким.

ortikxhujaev

Маълум килинишича, Узбекистонда ислох этилаётган солик тизимида даромад солиги 12 фоиз, ККС микдори эса 20 фоиз этиб белгиланмокда. Шунингдек, Козогистонда бу ракамлар мос равишда 10 ва 12 фоизни ташкил этади.

Узбекистон Республикаси Бош вазири уринбосари – Молия вазири Жамшид Кучкоровнинг айтишича, сармоядорларни факат паст курсаткичдаги солик ставкалари билан жалб этиб булмайди. Бу жараёнга таъсир этувчи бошка омиллар хам мавжуд.

«ККС, асосан, импортга нисбатан кулланади. Бу эса ички бозорда ракобатбардош мухитни яратиш учун шароит яратади», – дейди у.

Молия вазири хорижий сармоядорлар учун ишлаб чикариш шароити, экспортга имкон ва хом-ашё ресурсларининг мавжудлиги жараёнга таъсир этувчи омиллар сифатида санаган.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

n5aFd6Cf70jDzH24iG6Z0D_1YcIxXtdC

Куролли Кучлардаги харбий унвонларда узгариш юз беради

Узбекистон Куролли Кучларидаги харбий унвонларда узгариш юз беради. “Узбекистон Республикасининг айрим конун хужжатларига узгартиш ва …