Главная / Маданият / Жахолатга карши маърифат билан

Жахолатга карши маърифат билан

c52e368b017159bd7b3ea550e208a719Тошкент шахар Шайхонтохур туманидаги 40-умумий урта таълим мактабида “Жахолатга карши маърифат билан” номли маърифий тадбир булиб утди. Унда Тошкент шахар Шайхонтохур тумани Бош имом-хатиби Одилхон Исмоилов, Тошкент шахар Шайхонтохур тумани Шайх Зайниддин жоме масжиди имоми ноиби Косимхон Бойханов, психолог Ш.Хайиткулова ва Узбекистон ёшлар иттифоки вакиллари иштирок этишди.

Учрашувда суз олган Тошкент шахар Шайхонтохур тумани Бош имом-хатиби Одилхон Исмоилов инсон хаётида илм-маърифатнинг тутган урни хакида гапириб, комиллик пиллапояларини илм билан забт этиш мумкинлигини таъкидлади. Жахолатга карши хеч качон жахолат билан курашиб булмаслиги, балки дунёни турли разолатлардан факат илм-маърифат куткаришини айтди ва хадиси шарифларда, мукаддас ислом динида инсонланинг тугилганидан то вафотига кадар илм олиш кераклиги ёзилганини изохлаб берди.

Шунингдек, имом-хатиб бугунги авлод дунё тамаддуни бешигини тебратган дахо аждодларимизга муносиб ворис эканини унутмаган холда буш вактларини фойдали ишларга сарфлашга, илм-хунар эгаллашга, одоб-ахлок борасида намунали укувчи сифатида доим савобли ишлар билан шугулланишга ажратиши кераклигини таъкидлаб утди.
Учрашув давомида укувчилар узларини кизиктирган саволларга мехмонлардан керакли жавоблар олишди.

Яна маълумот

pogudx662lujp78dq

Тугилган кун табрикотлари 2023

Киска, узок, ихчам, расмли тугилган кун хабари ва енг яхши табрик сузлари Тугилган кун мухим …