Главная / Жамият / ЙПХ инспекторининг кукрак нишони, радиоалока воситаси ва жезл таёгини тортиб олган фукаро 10 ойга камалди
<

ЙПХ инспекторининг кукрак нишони, радиоалока воситаси ва жезл таёгини тортиб олган фукаро 10 ойга камалди

Фото:Бухоро вилояит ИИБ матбуот хизмати

Жорий йилнинг 7 август куни Бухоро шахрининг “Марказий бозор” чоррахасида хизмат фаолиятини олиб бораётган ЙПХ инспектори билан коидабузар хайдовчи уртасида содир булган жанжал суд мухокамасигача етиб борди.

Вилоят ИИБ матбуот хизмати хабарига кура, сафдор З.Жураев уша куни гавжум чоррахада йул белгисига амал килмасдан харакатланган «Нексия» русумли автомашинани тухтатиб, содир этилган хукукбузарлик маъмурий жавобгарликка сабаб булишини билдирган.

У хайдовчига нисбатан баённома расмийлаштирмокчи булиб, Бухоро шахрининг Кизилкум кучасида яшовчи, 1969 йилда тугилган М.Ё.дан автомашинани бошкариш хукукини берувчи хужжатларни талаб килиб олган. Шунда фукаро М.Ё. ходимнинг конуний талабини бажармасдан, узига тегишли булган хужжатларни тортиб олиб, автомашинасини хайдаб кетиб колган. Орадан 5 дакика утгач, фукаро М.Ё. ЙПХ инспектори олдига кайтиб келиб, куч ишлатиб, уни кулидан тортиб, йулнинг нариги томонига олиб утган.

Кайд этилишича, фукаро жанжал кутариб, хизмат фаолиятини олиб бораётган ходимнинг кукрак нишони, радиоалока воситаси хамда жезл таёгини тортиб олган. Эгнидаги хизмат куйлагини йиртиб, фаолиятини бажаришдан воз кечишга мажбур килган.

Мазкур холат юзасидан фукаро М.Ё.га нисбатан Узбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 219-моддаси 2-кисми билан жиноят иши кузгатилган ва тергов харакатларига оид хужжатлар тегишли суд органига оширилган.

Бухоро шахридаги 4-сон Ички ишлар булимида ташкил этилган сайёр суд мажлисида мазкур жиноят иши кенг жамоатчилик иштирокида куриб чикилди. Сайёр судда ички ишлар органлари ходимлари фаолиятига каршилик курсатиш билан боглик видеолавха намойиш этилди.

Суд томонидан килмишнинг жамият учун ижтимоий хавфи инобатга олингани холда айбланувчи М.Ё.га нисбатан 10 ой муддатга озодликдан махрум этиш жазоси тайинланди.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

YYuxEzbONrMKYY-6julmhzTTGPVvHViY

Кондаги холестерин микдорини камайтирувчи махсулот маълум килинди

Мутахассислар бириктирувчи тукима ва антиоксидантлар манбаи хисобланувчи, овкат хазм килишни яхшиловчи, озишда ёрдам берувчи ва …