Главная / Жахон / ЖАМБУЛДАГИ ФОЖИА: КУРБОНЛАРНИНГ БАРЧАСИ УЗБЕКИСТОН ФУКАРОЛАРИ ЭМАС, ТИВ ЭСА ХОЗИРЧА АНИК МАЪЛУМОТ БЕРМАЯПТИ
<

ЖАМБУЛДАГИ ФОЖИА: КУРБОНЛАРНИНГ БАРЧАСИ УЗБЕКИСТОН ФУКАРОЛАРИ ЭМАС, ТИВ ЭСА ХОЗИРЧА АНИК МАЪЛУМОТ БЕРМАЯПТИ

Жамбул областининг Кордай тумани худудида, «Олмаота-Тошкент» автойулининг 181-километрида йуловчи автобус агдарилиб кетиши окибатида халок булганлар ва жабрланганлар орасида Узбекистон фукароларидан ташкари, Козогистон ва Тожикистон фукаролари хам бор. Бу хакда Козогистон ИИВ матбуот хизматига асосланган холда Tengrinews хабар таркатди.

rz08jzcxbmm3leexix26dyilok4jsmss«Йул-транспорт ходисаси окибатида халок булганларнинг 7 нафари Козогистон, 3 нафари Узбекистон фукароси, яна бир кишининг шахси аникланмади. Жабрланган холда шифохонага ёткизилганлар орасида эса Козогистон, Узбекистон ва Тожикистон фукаролари бор», дейилган хабарда.

20 апрель куни тонгда, махаллий вакт билан соат 05:09да Козогистон жанубидаги Жамбул области Кордай тумани худудида, «Олмаота—Тошкент» трассасининг 181-километрида Van Hool русумли йуловчи автобуси иштирокида йул-транспорт ходисаси юз берди. Автобусдан олдинда кетаётган Toyota Camry автомобили юк машинаси билан тукнашгач, хайдовчиси тукнашувдан кочишга уринган ва автобус агдарилиб кетган.

Ходиса жойида 8 киши халок булган, 32 киши турли даражадаги тан жарохатлари билан шифохонага олиб борилган, кейинрок уларнинг 3 нафари вафот этган.

Дастлаб, Узбекистон ТИВ Жамбулдаги ЙТХ окибатида халок булганлар Узбекистон фукаролари эканини тасдикловчи ахборот йуклиги, жарохатланганларнинг 7 нафари узбекистонликлар экани хакида хабар берганди.

Кейинрок Козогистон президенти Косим-Жумарт Тукаев твиттердаги расмий сахифасида Жамбулдаги фожиа хакида хабар колдириб, бу ЙТХ окибатида Узбекистоннинг 11 нафар фукароси халок булганини билдирганди.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

9KICzt1f9V_qbB3T111p7eM2HkDKV_RN

Туркия С-400’ни Катар ва Озарбойжонга беришни режалаштирмаётгани маълум килинди

Анкара Россия томонидан етказиладиган С-400 зенит-ракета мажмуаларини Катар ва Озарбойжонга беришни режалаштирмаяпти. Бу хакда Туркия …