Главные новости
Главная / Маданият / Истихора дуоси
<

Истихора дуоси

duo“Истихора” сузи лугатда “яхшилик сураш” маъносини билдиради. Шаръий истилохда, банданинг намоз укиш ёки дуо килиш билан Аллох наздида яхши саналган ишга йуллашини сураши истихорадир. Уламолар истихора суннатлигига иттифок килишган. Жобир ибн Абдуллох розияллоху анхудан накл килинган ривоятда: “Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам бизларга хар бир ишда , худди Куръондан сура ургатгандек истихора килишни таълим берардилар”, дейилган . Унга кура, истихора килмокчи булган одам икки ракат нафл намоздан кейин дуо килади.
Куйида истихора дуосини келтирамиз.

اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْتَخِيرُكَ بِعِلْمِكَ وَأَسْتَقْدِرُكَ بِقُدْرَتِكَ وَأَسْأَلُكَ مِنْ فَضْلِكَ الْعَظِيمِ فَإِنَّكَ تَقْدِرُ وَلاَ أَقْدِرُ وَتَعْلَمُ وَلاَ أَعْلَمُ وَأَنْتَ عَلاَّمُ الْغُيُوبِ اللَّهُمَّ إِنْ كُنْتَ تَعْلَمُ أَنَّ هَذَا الأَمْرَ خَيْرٌ لِي فِي دِينِي وَمَعَاشِي وَعَاقِبَةِ أَمْرِي أَوْ قَالَ فِي عَاجِلِ أَمْرِي وَآجِلِهِ فَاقْدُرْهُ لِي وَإِنْ كُنْتَ تَعْلَمُ أَنَّ هَذَا الأَمْرَ شَرٌّ لِي فِي دِينِي وَمَعَاشِي وَعَاقِبَةِ أَمْرِي أَوْ قَالَ فِي عَاجِلِ أَمْرِي وَآجِلِهِ فَاصْرِفْهُ عَنِّي وَاصْرِفْنِي عَنْهُ وَاقْدُرْ لِي الْخَيْرَ حَيْثُ كَانَ ثُمَّ رَضِّنِي بِهِ.

Дуонинг укилиши: “Аллохумма инний астахийрука биъилмик, ва астакдирука бикудротик, ва асъалука мин фазликал ъазийм, фаиннака такдиру ва лаа акдир, ва таъламу ва лаа аълам, ва анта ъаллаамул гуйувб. Аллохумма ин кунта таъламу анна хаазал амро хойрул-лий фий дийний ва маъааший ва ъаакибати амрий вакдурху лий, ва ин кунта таъламу анна хаазал амро шаррул-лий фий дийний ва маъааший ва ъаакибати амрий фасрифху ъанний васрифний ъанх, вакдур лиял хойро хайсу каана сумма роззиний бих”.
Дуонинг маъноси: “Ё Аллох, илминг билан Сендан яхшилик сурайман. Кудратинг билан Сендан кодирлик ва улуг фазлингни сурайман. Зеро, Сен кодирсан, мен ожизман. Сен билувчисан, мен билмайман. Сен гайбни билувчисан. Ё Аллох, агар мана шу ишим динимда, хаётимда, ишларимнинг окибатида, дунё ва охиратимда мен учун яхши булса, уни менга насиб эт. Агар мана шу ишим динимда, хаётимда, ишларимнинг окибатида, дунё ва охиратимда мен учун ёмон булса, уни мендан ва мени ундан узоклаштир. Каерда булса хам, мен учун яхшиликни такдир кил ва мени ундан рози кил”.

Истихорада мана бу дуони укиш хам жоиз.

اللَّهُمَّ خِرْ لِي وَاخْتَرْ لِي.

Дуонинг укилиши: “Аллохумма хир лий, вахтар лий”.
Дуонинг маъноси: “Ё Аллох, ишимни яхши кил. (Икки ишдан) яхшисини танлашимга мадад бер”.
Абу Бакр Сиддик розияллоху анхудан ривоят килинишича, Пайгамбар алайхиссалом бирон ишга киришмокчи булсалар, “Аллохумма хир лий, вахтар лий”, деб дуо килардилар .

عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ قاَلَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: يَا أَنَسُ إِذَا هَمَمْتَ بِأَمْرٍ فَاسْتَخِرْ رَبَّكَ فِيهِ سَبْعَ مَرَّاتٍ ثُمَّ انْظُرْ إِلَى الَّذِى يَسْبِقُ إِلَى قَلْبِكَ فَإِنَّ الْخَيْرَ فِيهِ. رَوَاهُ ابْنُ السُّنِّيِّ فِي عَمَلِ الْيَوْمِ وَاللَّيْلَةِ وَسَنَدُهُ ضَعِيفٌ.

     Анас ибн Молик розияллоху анху ривоят килади: “Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам: “Эй Анас, агар бирон ишни ният килсанг, бас, Парвардигорингга бу борада етти марта истихора кил. Кейин калбингга устун келган нарсага кара. Зеро, яхшилик ушандадир”, дедилар” (Ибн Сунний “Амалул явми вал-лайла”да ривоят килган. Ривоят санади заиф).
Истихора намози ёки дуоси етти мартагача укилади. Кейин Аллох дуони ижобат килиши сабр билан кутилади. Истихорадан кейин калбнинг очилиши, ундан чигаллик ва иккиланишнинг кетиши истихоранинг кабул булгани аломатидир.

 

Ҳаққимизда

Яна маълумот

FB_IMG_1571370818085

Тожикча фасонлар

Тожикча либос фасонлари