Главная / Жамият / Иштихондаги мудхиш котилликка элтган сабаблар: нима учун бундай вокеа юз берди?
<

Иштихондаги мудхиш котилликка элтган сабаблар: нима учун бундай вокеа юз берди?

Иштихон туманида содир булган мудхиш жиноят — бир оиладан беш кишининг улдирилиши бутун Узбекистонни ларзага солди.

Мудхиш жиноят дархол Бош прокурор назоратига олинди ва жиноят изи совимасдан котиллар кулга олинди. Жиноят тафсилотлари ва гумондорлар хакида Узбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг ута огир жиноятларни тергов килиш бошкармаси алохида мухим ишлар буйича катта терговчиси Эркин Хайруллаев Kun.uz’га маълумот берди.

Видео: Youtube

Айни пайтда мазкур вокеа юзасидан Узбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-кисми «а» банди билан жиноят иши кузгатилган. Олиб борилган тезкор-тергов харакатлар натижасига кура, ушбу котиллик Иштихон туманида яшовчилар — 1981 йилда тугилган Т.Г., 1995 йилда тугилган Э.Ш., 1993 йилда тугилган У.Ж. ва Кушработ туманида яшовчи 1996 йилда тугилган Н.Х. томонидан содир этилгани аникланиб, улар ушланган. Хозир бу жиноят иши буйича дастлабки тергов харакатлари олиб борилмокда.

Терговчи шуни алохида таъкидлаб утдики, айрим информацион сайтлар ва ижтимоий тармоклар ва мессенжер каналларида таркалган, турт ёш йигит — гуёки котиллар тасвирлангани иддао килинаётган фотосуратлар калбаки. Бу суратларнинг мазкур жиноят ишига алокаси йук.

Одатда, бундай мудхиш жиноятларни мархумларни якиндан билган одамлар содир этишади. Шундай булиб чикди хам — котилларнинг уч нафари мархумларнинг кишлокдоши. Улардан бири — ёши энг каттаси хаттоки мархум оиланинг ён кушниси.

Иштихон туманида адир этагида жойлашган Чимкургон кишлогида томоркалар катта. Уйлар атрофи уралмаган. Куни-кушнилар хамсоясиникида нималар булаётганини яккол куриб туришади. Бу хол йиллар давомида кушнилар уртасидаги узаро ишонч, хурмат тимсоли булиб келган.

Бирок бу вокеада ана шу ишончга путур етган. Дастлабки тахминларга кура, жиноят бойликка эга булиш максадида, аввалдан режалаштирилиб, касддан амалга оширилган. Жиноятга кул урган гумондорларнинг уч нафари хали 30 ёшга хам кирмагани кишини уйлантиради. Эндигина мустакил хаёт остонасига кадам куйган йигитларнинг котил деган тавки лаънатни буйнига илиб, узок муддатга панжара ортига йул олиши… буни кандай тушунтириш мумкин? Нахот инсон умри шу кадар арзон?

Бизга маълум булишича, котилларнинг энг кичиги — 23 ёшли йигит кушни Кушработ туманидан. У аввал хам боскинчилик килгани учун судланган экан. Котилларнинг жиноятни олдиндан пишитишгани, котилликни режалаштиришгани, эгниларига кон сачрашини уйлаб, эхтиётдан эски кийимларни кийиб олишгани, уша кийимларни кейинчалик хожатхонага ташлаб юборишгани, кулга киритилган пулларни 4 киши тенг булиб олгани… кишини дахшатга солади.

Биз мудхиш ходиса юз берган Чимкургон кишлогига бордик. Терговга халакит бермаслик максадида мархумларнинг уйи, вокеа жойларини суратга олмадик.

«Чимкургон» махалла фукаролар йигинида булиб, махалла ахлидан жиноятга нима сабаб булгани, кандай килиб бу кишлокда бундай мудхиш жиноят учун мухит етишганига кизикдик.

Котиллик юз беришидан икки кунгина аввал мингга якин хонадон булган ва карийб 4 ярим минг ахоли яшовчи махаллага раис этиб сайланган Ойбек Махмудов жиноятга кул урилиши сабабини маънавиятсизлик ва билимсизлик билан боглади.

Махалла раисининг айтишича, бу ердаги ахолининг яшаш тарзи, фаровонлиги бир кадар юкори. Чунки хамма томоркасида узум экади, богдорчиликка ихтисослашган фермер хужаликларида ерни ижарага олиб ишлашади, бог парваришлаб, узумларни, яна куритиб майизини хаттоки чет давлатларгача сотишади.

Кишлокда ёшларнинг бирор фойдали мехнат билан бандлиги масаласида савол йук — хаммага иш топилади. Одамларнинг яшаши яхши. 22 миллион сум учун беш кишининг умрига зомин буладиган даражада ахвол чаток эмас.

Бир оиланинг беш аъзоси улдирилгани — чиндан хам хазм килиш кийин булган жуда дахшатли вокеа. Ота-онага кушиб, уларнинг уч угли хам улдирилган. Уларнинг жасадлари узларига тегишли «Дамас» автомашинасига юкланиб, жиноят изларини яшириш максадида 35 км нарида — Кушработ тумани худудидаги кирда овлок жойда колдирилган.

Махалла раисининг айтишича, мархумнинг турмушга узатилган икки кизи тирик колган. У бу оила сохиби узининг мехнаткашлиги билан махаллада танилганини таъкидлаб утди. Котилликда гумон килинаётган махалладош йигитлар хам кучабезори, бекорчи булишмагани, иш билан банд булиб, томоркадан мунтазам даромад килишганини айтиб утди. Яъни, улдирилганлар хам бирмунча бадавлат яшашган, котиллар хам узига тук оиланинг фарзандлари.

Махаллада бундай мудхиш жиноят содир булгани кишлок оксоколларини хам эсанкиратиб куйди. Оксоколлар ёшлар дин-у диёнат, гунох-савоб, халол-харомдан бехабар булиб, орка-олдини уйламасдан мана шундай кечирилмас жиноятга кул уришганини таъкидлашмокда.

Куп йиллар махаллага раислик килган кекса Абдукодир Худойкулов бу мудхиш жиноятда барчанинг айби борлиги, локайдлик, ёшларнинг таълим-тарбиясига эътиборсизлик кишлок бутун дунёга ёмон ном билан донг таратишига сабаб булганини айтиб, барча афсусдалигини баён этди.

Kun.uz’га бу борада уз фикрларини билдирган кишлокнинг яна бир оксоколи Азим Аликулов хам булиб утган мудхиш вокеадан бутун махалла ахли нихоятда таажжубда эканлигини айтиб, ёшлар уртасида тарбияни кучайтириш зарурияти юзага келганини таъкидлаб утди.

Эшитган кишининг калбини ларзага солаётган вокеа кишлок ахли хамда туман жамоатчилиги иштирокида мухокама килинди. Унда вилоят хокими Эркинжон Турдимов шундай деди:

«Бу ута мудхиш вокелик барчамиз учун шармандали холат. Турт ёш йигитнинг пул илинжида беш кишининг котилига айланиши тасаввур килиш кийин булган холат. Одам боласининг шунчалик вахшийликка боришини хаёлга келтиришнинг узи дахшат. Бунинг илдизи аввало одамларнинг бир-бирига бефарклиги, атрофда булаётган вокеа-ходисаларга эътиборсизлигига бориб такалмокда. Бундай огир жиноятларга карши барчамиз биргаликда курашишимиз, жойларда профилактик тадбирларни кучайтириш лозим».

Kun.uz мазкур резонансли вокеа ривожи билан боглик янгиликларни кузатишда давом этади

Ҳаққимизда

Яна маълумот

MgmKX7gr-wh0NOG6amjP7nXhBtNeV-mB

19 июль куни кутилаётган об-хаво маълумоти

Тошкент шахри. Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 19 июль куни пойтахтда хаво кам булутли булади, ёгингарчилик …