Главные новости
Главная / Иктисодиёт / Истеъмолчиларни хукукларини химоя килиш агентлиги ташки реклама бозори иштирокчилари эътирозларига жавоб кайтарди
<

Истеъмолчиларни хукукларини химоя килиш агентлиги ташки реклама бозори иштирокчилари эътирозларига жавоб кайтарди

Хукуматнинг ташки рекламани тартибга солишга доир карори юзасидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар     ташки реклама бозори иштирокчиларининг эътирозларига сабаб булди. Бу хакида ижтимоий тармоклар ва турли оммавий ахборот воситаларида туркум макола ва материаллар эълон килинди.

Монополияга карши курашиш давлат кумитаси хузуридаги Истеъмолчиларни хукукларини химоя килиш агентлиги соха вакилларининг эътирозларига сабаб булаётган Хукумат карори ва унинг кабул килиниши тарихига оид ахборот берди.

Узбекистон Республикаси Президентининг “Тошкент шахрида бошкарувнинг алохида тартибини жорий этиш буйича хукукий эксперимент тугрисида” 2018 йил 17 августдаги ПФ-5515-сон Фармонига асосан (7-илова, 23-банд), ташки реклама объектлари курилмаларини жойлаштиришга рухсатнома бериш ва реклама фаолияти тугрисидаги конунчиликнинг ижросини назорат килиш тизимини такомиллаштиришни назарда тутувчи Вазирлар Махкамасининг карори лойихаси ишлаб чикиш вазифаси юклатилган.

Шунингдек, мазкур Фармон билан (3-илова, 22-банд) Тошкент шахар хокимлиги реклама-ахборот фаолияти буйича комиссияси (комиссиянинг Ишчи органи “Тошкент реклама сервис” ДУК хисобланади) тугатилиб, унинг функциялари Тошкент шахар Курилиш бош бошкармасига утказилган.

Вазирлар Махкамасининг 2018 йил 30 августдаги “Ташки рекламани жойлаштириш сохасидаги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлар тугрисида”ги 702-сонли карорининг 3-бандига асосан, Адлия вазирлигига ташки реклама объектларини (конструкцияларини) жойлаштириш хукукини расмийлаштириш буйича давлат хизматини курсатишнинг маъмурий регламентини тасдиклаш тугрисида Вазирлар Махкамасининг карори лойихасини ишлаб чикиш вазифаси юклатилган.

Уз навбатида, Адлия вазирлиги томонидан жорий йилда норматив-хукукий хужжатлар лойихаси ишлаб чикилиб, сайтида ID-19200 руйхат раками билан жойлаштирилган ва бугунги кунда Вазирлар Махкамасига киритилган.

Вазирлар Махкмасининг 2020 йил 20 февралдаги “Ташки рекламани тартибга солиш тугрисида”ги 104-сон карорининг 2-банди ва карорга 4-илованинг 21-бандига асосан ушбу карор кабул килингунга кадар конун хужжатларига мувофик ташки реклама объектларини (конструкцияларини) урнатиш учун тузилган шартномалар, берилган паспортлар, гувохномалар, сертификатлар, рухсатномалар ва хукукни белгиловчи бошка хужжатларнинг амал килишини узайтиришга тасдикланган йигим микдори туланганидан кейин рухсат этилиши белгиланган.

Вазирлар Махкамасининг 2020 йил 20 февралдаги 104-сон карори кабул килинишини куйидаги бир катор омиллар таказо этган. Жумладан:

  • ташки рекламани жойлаштириш тартибини белгилаш масаласи хокимликлар ваколатида булганлиги сабабли, хар бир худудда турли ёндашувлар билан алохида тартиб урнатилганлиги – тадбиркорлар учун нокулайликлар келтириб чикарган;
  • ташки реклама объектларини (конструкцияларини) куриш учун бериладиган ер участкалари руйхати шакллантирилмаган ва бу борада шаффофлик таъминланмаган;
  • ташки реклама объектларини (конструкцияларини) урнатиш учун тузилган шартномалар ва берилган паспортларнинг амал килиш муддатлари аник белгиланмаган, бу эса уз навбатида тадбиркорлик субъектларининг хукуклари паймол булишига олиб келиши мумкин;
  • ташки реклама конструкцияларини жойлаштирганлик учун тарифларни хокимликлар томонидан белгилашда ягона ёндашув таъминланмаган, яъни хисоблаш тартиби, методикаси (формуласи) булмаган, худудий зоналар коэффициентлари кулланилмаган;
  • хокимликларда ташки реклама масалалари билан бевосита шугулланувчи тузилма мавжуд булмаганлиги окибатида ташки рекламани назорат килиш ишлари эътибордан четда колиб кетган.

Натижада, аксарият холларда туман (шахар)лар худудида республиканинг бошка худудидаги реклама таркатувчи томонидан реклама воситаси урнатилса хам, бу холат назоратга хам, хисобга хам олинмаган. Шу билан бирга, маданий-тарихий объектлар биноларида ва уларнинг худудида тижорат рекламаларини жойлаштириш холатларига хам йул куйилган.

Карор лойихаси белгиланган тартибда мутасадди вазирлик ва идоралар билан келишилиб, шунингдек, реклама сохасидаги тадбиркорлик субъектлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлар вакиллари иштирокида кенг мухокама килинган холда ишлаб чикилган.

Карорнинг ташки реклама объектлари (конструкциялари) жойлаштирилишини тартибга солиш борасидаги яна бир мухим жихати – мазкур карор талабларига мувофик холда битта реклама жойида бир нечта ташки реклама объектлари (конструкциялари) курилганлиги ва улар турли тадбиркорлик субъектларига тегишли эканлиги аникланган такдирда, кайта электрон аукцион утказиш оркали ушбу жойда факат битта ташки реклама объектини (конструкциясини) куриш хукуки берилади (карорнинг 2-банди “ж” кичик банди).

Жахон тажрибасида бу каби амалиётни АКШ, Европа, Корея, Япония, Россия ва бошка давлатларда хам кузатишимиз мумкин.

Вазирлар Махкмасининг 2020 йил 20 февралдаги 104-сонли “Ташки рекламани тартибга солиш тугрисида”ги карорининг 7-бандига асосан ташкил этилган махсус ишчи гурухлар томонидан барча турдаги ташки реклама объектлари (конструкциялари) ушбу карор талабларига мувофиклиги юзасидан хатловдан утказилган ва натижалари буйича реклама эгаларига хулоса хамда курсатмалар такдим этилган. Уз навбатида, карор талбалридан келиб чикиб, ташки реклама объектлари (конструкциялари) эгалари мазкур карор талабларига жавоб бермайдиган холатларни ушбу карор кабул килинган санадан бошлаб олти ой ичида бартараф этиш лозимлиги курсатмаларда кайд этилган.

Шу билан бирга, карорга мувофик Тошкент шахрида боскичма-боскич равишда 2020 йил 31 декабрга кадар биринчи даражали марказий катнов кучаларида факат видео экранли ва 2021 йил 31 декабрга кадар иккинчи даражали марказий катнов кучаларида аралаш турдаги юкори технологияли ташки реклама объектлари (конструкциялари) урнатилишини назарда тутилган булиб, ушбу топширик ижросини таъминлаш максадида Тошкент шахар хокимлиги томонидан юкори технологияли ташки реклама объектлари (конструкциялари) урнатилиши лозим булган 217 та (шундан 94 таси биринчи ва 123 таси иккинчи даражали) кучалар руйхати шакллантирилган (Тошкент шахрида жами кучалар 1300 тадан ортик).

Вазирлар Махкамасининг 2010 йил 11 ноябрдаги 251-сонли “Тошкент шахрини ободонлаштириш ишларини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тугрисида”ги Карорининг 4-бандига асосан Тошкент шахар хокимлиги ободонлаштириш ишлари архитектура-курилиш хамда санитария меъёрлари ва коидаларига катъий мувофик холда, шунингдек пойтахт шахарнинг ташки киёфасига куйиладиган замонавий талабларни хисобга олган холда ташкил этилиши ва амалга оширилишини таъминлаш вазифаси юклатилган.

Бу борада реклама бозори иштирокчилари булган тадбиркорлик субъектларини куллаб-кувватлаш максадида, Монополияга карши курашиш кумитаси томонидан юкори технологияли ташки реклама объектлари (конструкциялари) урнатилиши лозим булган кучалар руйхатини, бундай объектларни Тошкент шахрининг асосан марказий худудидаги кучалар (шох кучалар)да урнатилиши нуктаи назарадан кайта куриб чикиш (руйхатни кискартириш) тугрисида Тошкент шахар хокимлигига тегишли таклиф киритилди.

Уз навбатида, Вазирлар Махкмасининг 2020 йил 20 февралдаги “Ташки рекламани тартибга солиш тугрисида”ги Карорининг 1-иловаси 11 бандига асосан ташки реклама ва унинг воситаларининг ахоли уйлари ойналарига бевосита якинликда жойлаштириш, хонадон эгалари дам олишларига халакит бериши, ташки реклама уз ёруглиги ва акси билан истеъмолчиларга ортикча нокулайликлар тугдиришига йул куйилмаслиги белгиланган.

Ташки реклама объектлари (конструкциялари)ни ёритиш мосламалари билан жихозланганлигини ривожланган давлатлар (Европа, АКШ, БАА, Корея, Япония) амалиётида хам кузатишимиз мумкин. Хусусан АКШда ёритиш мосламаларига эга ташки реклама объектлари (конструкциялари) учун мулжалланган жойлар руйхати конун билан тартибга солинади.

Узбекистон Республикаси Монополияга карши курашиш кумитаси томонидан реклама бозори иштирокчилари – тадбиркорлик субъектларини молиявий куллаб кувватлаш максадида, ташки рекламани жойлаштириш учун махаллий хокимияти органлари томонидан ундириладиган йигимни 3 ой муддатга тухтатиш буйича Коракалпогистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шахар хокимликларига тегишли таклиф киритилган (Кумитанинг 2020 йил 7 апрелдаги 259/01-26-сонли хати).

2020 йил 6 июнда Халк депутатлари, шу жумладан тадбиркорлик субъектлар вакиллари таркибидан ташкил топган Тошкент шахар кенгашининг «Тошкент шахрида ташки реклама объектлари учун йигимлар микдорини белгилаш тугрисида»ги 96/12-6-сон карори кабул килинган булиб, карор расмий эълон килинган кундан бошлаб 3 (уч) ой утгач кучга кириши белгиланган. 2020 йил 9 сентябрдан бошлаб Тошкент шахрида ташки реклама объектларига (конструкцияларига) ташки рекламани жойлаштириш учун йигимлар микдори:

  • ер участкаларига урнатилган алохида турувчи конструкциялар учун 1 кв.м учун бир ойга 5000 (беш минг) сум;
  • бинолар, иншоотлар ва курилмалардаги реклама конструкциялари учун 1 кв.м учун 5000 (беш минг) сум белгиланган.

Бунда ташки реклама объектлари (конструкциялари) учун йигим микдори худудий зоналар коэффицентига караб ундирилади. Нукус шахри ва вилоят марказаларида урнатилган ташки реклама объектлари учун белгиланган йигим микдори Тошкент шахри учун белгиланган йигим микдорларидан ошмаслиги керак.

(мисол учун: Тошкент шахар 1 м2 учун 1 зона худуди 5000 минг сум х 3 коэффицент = 15 000 минг сум, Карши шахар 1 м2 учун 1 зона худуди 5000 минг сум 2,5 коэффицент = 12 500 ун икки минг беш юз сум).

Ташки реклама объектларини (конструкцияларини) карор талабларига мувофиклаштириш юзасидан уларнинг эгаларига туман (шахар) хокимликлари томонидан курсатмалар берилган.

Махсус ишчи гурух аъзолари томонидан хатлов натижалари юзасидан расмийлаштирилган хулосаларни конунийлиги ва ишончлилиги учун, шунингдек хокимликлар ташки реклама объектлари (конструкциялари) эгаларига ушбу карор талабларига жавоб бермайдиган холатларни бартараф этиш тугрисида курсатмаларни уз муддатида юборилиши учун шахсан жавобгардир.

Ташки реклама объектлари (конструкциялари) эгалари махсус ишчи гурухларнинг хулосалари хамда Коракалпогистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шахар хокимликлари томонидан утказилган хатлов натижаларидан норози булган такдирда урнатилган тартибда судга шикоят килиш хукукига эгадирлар.

Вазирлар Махкмасининг 2020 йил 20 февралдаги 104-сонли “Ташки рекламани тартибга солиш тугрисида”ги карор талабларига асосан ташки реклама объектларини (конструкцияларини) жойлаштириш хукуки олиш учун куйидаги тартиб урнатилган:

ташки реклама объектларини (конструкцияларини) жойлаштириш учун ер участкалари, давлат мулки булган бино ва иншоотлар руйхатини шакллантириш, тавсия этиладиган реклама конструкциялари турлари ва уларни жойлаштириш хариталари (схемалари)ни тузиш хамда оммавий ахборот воситаларида эълон килиш Коракалпогистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шахар хокимликлари томонидан;

ташки реклама объектларини (конструкцияларини) ер участкаларида, шунингдек, ва давлат мулки булган бино ва иншоотларда жойлаштириш хукукини бериш “E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончасида очик электрон аукционлар оркали;

“E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончасида очик электрон аукционлар оркали берилган ташки реклама объектларини (конструкцияларини) ер участкаларида, шунингдек, давлат мулки булган бино ва иншоотларда жойлаштириш хукукига шартномалар тузиш туман (шахар) хокимлари томонидан;

ташки реклама иншоотларига эгалик хукукларини, шу жумладан, жойлари паспортларини расмийлаштиришни тадбиркорлик субъектларига Давлат хизматлари курсатиш маркази томонидан амалга оширилиши белгиланган.

Шу билан бирга, ташки реклама объектларини (конструкцияларини) жойлаштириш хукукини бериш Коракалпогистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шахар хокимликлари томонидан тартибга солинади.

Мисол тарикасида, Самарканд вилояти хокимлиги томонидан ташки реклама объектларини (конструкцияларини) жойлаштириш учун ер участкалари руйхати шакллантирилди ва тавсия этиладиган реклама конструкциялари турлари билан аукцион савдоларига чикарилди.

Узбекистон Республикасининг “Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси тугрисида”ги Конунининг 43-моддасига асосан Вазирлар Махкамаси уз ваколатлари доирасида худудларни иктисодий ва ижтимоий-маданий ривожлантиришни таъминлаш билан боглик масалаларда махаллий ижро этувчи хокимият органларининг фаолиятини мувофиклаштириб бориши белгиланган.

Реклама сохасидаги яна бир амалий чора-тадбирлардан бири бу ташки рекламани жойлаштириш сохасида норматив хукукий базани шакллантирилганлиги.

Реклама тугрисидаги конуннинг 20-моддасида ташки рекламани жойлаштириш тартиби махаллий хокимликлар томонидан ишлаб чикилиши белгиланган булиб, шунга кура барча вилоятларда хар хил талаб ва турлича тарифлар амалда булган. Техник талаблар ва нормативлар булмаган.

Бу эса уз навбатида, биринчидан ушбу сохада тартибсизлик келтириб чикарган булса, иккинчидан сохани барча худудларда бир текис ривожланишига ва барча вилоятларда тенг шароитлар яратилмаслигига олиб келганди.

Бу каби холатларни бартараф этиш максадида реклама бозори иштирокчиларининг таклифлари ва хорижий тажриба асосида ташки рекламани жойлаштиришнинг ва тариф белгилашнинг ягона тартиби ишлаб чикилди.

Хусусан, Вазирлар Махкамасининг 2020 йил 20 февралдаги “Ташки реклама бозорини тартибга солиш тугрисида”ги 104-сонли карори тарихий-шахарсозлик мухити ва туман (шахар)ларнинг мавжуд бинолари меъморий киёфасини саклаб колиш, реклама конструкцияларини урнатиш ва улардан фойдаланишни тартибга солишни назорат килиш, ташки реклама сохасининг барча иштирокчилари учун тенг хукукларни таъминлайдиган тамойиллар ва шартларни шакллантириш максадида кабул килинган” дейилган агентликнинг Kun.uz’га йулланган ахборотида.

Эслатиб утамиз, Kun.uz реклама конструкциялари эгалари ва ушбу сохани назорат килувчи давлат ташкилотлари вакиллари уртасида очик мунозара минбарини ташкил килиб, вужудга келаётган муаммолар атрофлича мухокама килинганди.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

CPbXcc3jXcZmTiO2zxld90T56ucAgJEb

БАА компанияси Дубай ва Тел-Авив уртасида тижорат рейсларини бошлади

Исроил ва Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) уртасидаги муносабатлар нормаллашганидан сунг Дубай ва Тел-Авив уртасида мунтазам …