Главные новости
Главная / Иктисодиёт / «Ишсизлик, коррупция, бозорлар учун ракобат ва экология…» – Узбекистон якин ун йилликда тукнашадиган энг долзарб муаммолар хакида
<

«Ишсизлик, коррупция, бозорлар учун ракобат ва экология…» – Узбекистон якин ун йилликда тукнашадиган энг долзарб муаммолар хакида

Узбекистон якин ун йилликда тукнашиши мумкин булган энг долзарб муаммолар кайсилар ва уларга кандай ечим топилади? Бу борада сиёсий партиялар рахбарларининг фикри билан кизикдик.

Якинлашиб колган сайловлар олдидан партия рахбарлари ва жамоатчилик иштирокидаги мулокотлар шу кунларда авж палласига кирди.

Бу каби учрашувларда айтилаётган айрим фикрлар жамоатчилик томонидан бирда норозилик, бирда шунчаки кулги билан кутиб олинаётгани рост. Бу хакда жуда куп ёзиляпти. Аммо, шу холатда хам партиялар ва уларнинг рахбарлари жамоатчилик учун илк бор «очилаётгани», мулокотга киришаётганини факат ижобий холат сифатида бахолаш мумкин.

Бир муддат аввал сиёсий партия рахбарларидан Узбекистон якин йилларда хал килиши керак булган учта мухим масала ва уларнинг ечими борасида фикрлари суралганди, бу сафар лидерларга Узбекистон якин йилларда тукнашиши мумкин булган энг долзарб масалалар борасидаги савол билан юзландик.

Наримон Умаров, «Адолат» социал-демократик партияси етакчиси:

«Фикримча, Узбекистон якин ун йилликда ишсизлик, коррупция, инфратузилма заифлиги, инвестициялар етишмовчилиги, норасмий (хуфёна) иктисодиёт улуши юкорилиги, таълим сифати пастлиги, шунингдек, олий маълумотли кадрлар етишмаслиги каби муаммолар билан тукнашиши мумкин».

Наримон Умаров саволга жавоб бериш асносида шунингдек, Узбекистон якин ун йилликда амалга ошириши керак булган мухим масалаларга хам эътибор каратди. Унинг айишича, дунё бозорига ракобатдош махсулот олиб кириш, ва бунинг учун замонавий технологияларни жорий этиш дастлабки мухим масалалардан хисобланади.

Кейинги масалалар:

– Тадбиркорликни ривожлантириш учун шунга мос равишда инфратузилмаларни хам талаб даражасида ривожлантириш (йуллар, электр тармоги, коммуникация, АКТ ва бошкалар);

 Демографик усишни хисобга олган холда 10 йил ичида ахоли кичик ва урта тадбиркорлик билан шугулланиши учун катта имтиёзлар бериш;

 Кейинги ун йилликда кишлок худудларидаги ахолининг турмуш шароитини янада яхшилаш масаласи.

Бу борада кишлок жойларда (намунавий уй-жой куриш имкони йук жойларда инфратузилмага боглик) фукароларга уй-жой куриш учун ер майдонлари ажратиб бериш мухим хисобланади. Сабаби, кишлок ва овулларда ахоли сони ошиб бормокда ва хозирги кунда уй-жой куриш учун ер майдонлари факат аукционда сотилмокда, кам таъминланган оилалар бирданига ер сотиб олиши кийин.

Агар бу масала уз вактида хал килинмаса, кишлок жойлардаги ахолининг норозичилигига сабаб булиши мумкин.

Узбекистонда намунавий уйлар куриш ишлари 2009 йилда бошланган эди. Орадан 10 йил утди, аммо намунавий уйлар инфратузилмаси (ичимлик сув, канализация, газ таъминоти) етарли булмаган жойларда холат огирлашиши мумкин.

Алишер Кодиров, «Миллий тикланиш» демократик партияси етакчиси:

«Якин ун йил ичида Марказий Осиё минтакасида ва умуман, бутун дунёда бозорларни эгаллаш учун ракобат янада кескинлашади. Демак, сиёсий ва иктисодий жараёнлар хам уз-узидан жиддий фаоллашиши кутилади.

Бир нарса аник: Узбекистонда олиб борилаётган ижтимоий-иктисодий ислохотларнинг жамият ва иктисодиётимизни канчалар узгартира олиши якин 100 йилликдаги холатимизни хам белгилаб беради. Бу жараёнда жамиятнинг онгли хотиржам ва тадбиркорларни самарали фаол булиши хал килувчи ахамиятга эга.

Мен бу борада Узбекистонда иккита мухим карор кабул килиниши зарур деб хисоблайман:

1) Шахслар ва Хужалик юритувчи субъектлари учун 2020 йилнинг 1 январидан Солик амнистиясини эълон килиш.

Бу карор тадбиркорлар ислохотларга ишонишига ва шаффофлашувга олиб келади. Уз урнида иктисодиётимизга кушимча ресурслар такдим этади;

2) Таълимга «узлуксиз тарбия тизими»ни жорий килиш.

Бу якин 10-15 йилда давлат-жамият уртасида конструктив-ижобий хамкорлик рухини яратишига ишонаман».

Актам Хайитов, Либерал-демократик партия етакчиси

«Либераллар» етакчисининг тахлилларига кура, Узбекистон якин ун йилликда дуч келадиган энг долзарб муаммолардан бири бу – ахолининг иш уринларига булган усиб борувчи талабни кондириш масаласи хисобланади.

«Шунингдек, ривожлантириш талаб этиладиган сохаларда малакали кадрлар етишмовчилиги, тадбирокрликни жадал ривожлантириш учун зарур инфратузилма  (ахборот-коммуникация, транспорт логистика сохалари) яхши ривожланмагани муаммоси якин ун йилликда олдимизда катта тусик булиши мумкин», дейди у.

Актам Хайитов Узбекистонда биринчи навбатда эътибор каратилиши зарур булган вазифаларга хам тухталиб утди.

Унга кура, куйидаги масалаларни хал этиш халкимизнинг хаёт даражасини яхшилашда мухим омил хисобланади:

1) жон бошига ялпи ички махсулотни 2030 йилгача камида 2 баробарга ошириш, бунинг учун реал сектор тармокларида инвестициялар киритишни купайтириш, модернизациялаш, иннновацияларни жорий килиш, мехнат унумдорлигини камида 2 баробар ошириш;

2) Мехнат бозоридаги вазиятни баркарорлаштириш, яхши хак туланадиган иш уринларига булган усиб борувчи талабни кондириб бориш ва малакали кадрларни етиштиришни таъминлаш, хар йили саноат, курилиш ва хизмат курсатиш сохаларида камида 450-500 минг иш уринлари яратилишини таъминлаш;

3) Ахборот-коммуникация, транспорт логистика сохаларини жадал ривожлантириш;

4) Бизнес юритишнинг кулай шароитини таъминлаш, тадбиркорлик учун шароитни кенгайтириш, «Хар бир оила – тадбирко«» тамойилини хаётга кенг татбик этиш, 2025 йилга кадар оилаларнинг камида 60 фоизини ушбу дастур билан камраб олиш.

5) хусусий мулк дахлсизлигини, тадбиркорлик ва тадбиркорларни ишончли химоялашни таъминлашда судларнинг ролини кучайтириш.

Улугбек Иноятов, Узбекистон Халк демократик партияси лидери:

«Илёсбек, келинг, Узбекистон учун янги имконият ва шароитлар хакида сухбатлашсак. Ана шундай имкониятлардан биринчиси, ислохотларнинг стратегик максадига эришиш – 2030 йилда даромад даражаси бир кишига яшаш минимумидан камида 1,5 баравар ошик булган хисобдаги дунёнинг уртача ривожланган мамлакатлари каторига кириш билан очилади.

Европа мамлакатларида бундай даромадга эга кишилар урта синфга кирадилар ва ахоли умумий сонининг камида 70-80 фоизини ташкил этади.

Якин 5-10 йил ичида кам таъминланган кишиларнинг улушини икки баробарга кискартириш ана шундай даражага эришиш шарти хисобланади.

Бу бизга уртача ривожланган мамлакатлар эришган таккослама даражани ва купчилик ахолининг турмуш сифатини таъминлаш учун имкониятлар эшигини очади».

Борий Алихонов, Узбекистон экологик партияси етакчиси

«Яшиллар» партияси лидери Узбекистон якин йилларда тукнашиши мумкин булган энг долзарб масалаларнинг барчасини экологик муаммоларда куриши маълум булди.

«Хозирнинг узида буй курсатиб турган ва якин ун йилликда янада дахшатли тус оладиган муаммоларимиздан биринчиси бу – Сув ресурсларининг танкислиги масаласи.

Биласизми, 1 кг картошкани етиштириш учун 100 литр сув ишлатилади, 1 кг гуруч учун 4000 литр, 1 кг мол гушти етиштириш учун эса уртача хисобда 13000 литр сув сарфланади.

Бу борада иктисодиётнинг барча тармокларида сувни тежайдиган, шу жумладан томчилатиб сугориш технологияларидан кенг фойдаланишга каратилган лойихалар амалиётга татбик этилиши хисобига сув сарфини камайтиришга эришиш хамда сугориладиган ерларнинг 25 фоизигача майдонида сувни тежовчи (томчилатиб сугориш) самарали технологияларни жорий этишни таъминлаш ва томчилатиб сугориш технологияларини жорий этаётган дехкон-фермерларга ажратилаётган субсидия кийматини икки баробарга оширишга эришиш лозим.

Иккинчидан, иклим узгариши кескинлашуви ва харорат кутарилиши.

Бу борада иклим узгаришига мослашув механизмини ишлаб чикиш ва экологик шароитдан келиб чикиб худудларни районлаштириш олдимизда турган долзарб масала хисобланади.

Учинчидан, Узбекистоннинг йирик шахарларида транспорт воситалари купайиши хисобига йулларда тирбандликлар ошиб бориши хамда йул инфратузилмамиз такомиллаштиришга мухтожлиги масаласи.

Бунда шахарсозликни лойихалаш тизимини тубдан кайта куриб чикиш, инфратузилма ва логистика тизимини такомиллаштириш масаласи эътибор марказига чикади.

Туртинчидан, табиий ресурсларнинг камайиб бориши муаммоси.

Бу борада табиий ресурслардан окилона фойдаланиш сохасидаги конунларни кодификация килиш ва Узбекистон Республикасининг Экологик кодексини кабул килиш масаласи хам ута долзарб масала хисобланади.

Бешинчидан, ахолини электр энергия билан етарли даражада таъминлаш муаммоси.

Ушбу муаммони хал килишнинг ягона ечими бу – энергетика тармогини диверсификациялашни таъминлаш хисобланади».

Ҳаққимизда

Яна маълумот

NVa88MuIwGReAuBb3UNy-KnCbrrAGWPZ

Кашкадарёда далани пайхон килган куйлар суйиб ташланди

Ижтимоий тармокда Кашкадарё вилоятининг Нишон туманида далани пайхон килган куйлар суйиб ташлангани тугрисида хабарлар таркалди. …