Главные новости
Главная / Жахон / Исроил бош вазирига учта жиноий иш буйича айбловлар эълон килинади
<

Исроил бош вазирига учта жиноий иш буйича айбловлар эълон килинади

Исроил бош прокуратураси Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяхуга учта жиноий иш буйича айблов билдириш карорини кабул килди. Нетаньяху ушбу ишлар буйича гумонланувчи сифатида утаётганди, деб хабар берди Times of Israel нашри.

Таъкидланишича, Исроил бош прокурори Авихай Мандельблит адлия вазирлигидаги чикиши вактида Нетаньяхуга порахурлик, ишончни суиистеъмол килиш ва фирибгарлик буйича айбловлар эълон килади.

jgm05mjiszxyhlgc0kktazbggw9atf2i

The Jerusalem Post нашрининг ёзишича, Мандельблит кнессетдан (парламент) бош вазирни иммунитетдан махрум килишни сурайди ва бу жараён 30 кунгача вакт олиши мумкин. Нашрнинг таъкидлашича, депутатлар одатда иммунитетдан махрум килиш буйича белгилангандан эртарок карор чикарадилар, бирок Нетаньяху бу жараённи чузишга харакат килиши мумкин.

Агар Нетаньяхуга порахурлик айблови билдирилса, у бош вазир вазифасини бажаришни давом эттира олмайди. Бирок тергов жараёни унинг сайловларда иштирок этиши ва бош вазир лавозимига кайта сайланишига тускинлик килмайди.

Нетаньяху “4000 иши” доирасида “Безек” телекоммуникация компанияси акцияларининг назорат пакети эгаси Шаул Еловичга “Безек” сайтида Нетаньяху хакида ижобий ахборот бериш эвазига турли эркинликлар такдим килган. Бу учта ишдан энг жиддийси хисобланади.

“1000 иши” доирасида Исроил бош вазири бизнесменлардан баъзи хизматлари учун совгалар олганликда гумон килинмокда.

“2000 иши” буйича Нетаньяху “Едиот ахронот” газетаси эгаси Арнон Мозес билан тил бириктирганликда гумон килинмокда. Терговнинг фикрича, газета Нетаньяхунинг ракобатчи газетага зарар етказиш ваъдаси эвазига бош вазир хакида ижобий маколалар чоп этган.

Октябрда ушбу ишлар буйича бир нечта суд мажлислари булиб утган, улар давомида Нетаньяхунинг химоячилари сиёсатчини унга куйилаётган айбловларга алокаси йуклигини исботлашга харакат килганлар.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

Nfr-6xaIwLZZiLcETUVZwtPKM-ZIVoE2

Уз фукароларини улдириб куйган Эрон, кироличани ранжитган шахзода, Ливияда рус-турк манфаатлари тукнашуви ва хафтанинг бошка хабарлари

Якунланаётган хафта хам барча хафталарда булганидек мухим жараёнларга бой булди, жахоннинг турли нукталарида хам, Узбекистонда …