tax-free-shopИспаниянинг Innova Tax Free компаниясининг халкаро ривожланиш буйича директори А.Сантос билан икки томонлама учрашувлар доирасида хорижий томон Узбекистонда шоппинг туризмини ривожлантириш стратегиясини ишлаб чикишга тайёрлигини билдирди, деб хабар килмокда Туризмни ривожлантириш давлат кумитаси матбуот хизмати.

Бу Узбекистонда истеъмол товарларини харид килишда кушилган киймат солигини кайтариш тизимини жорий этишни назарда тутади (Tax Free тизими). Узбекистон бозорининг узига хос хусусиятларини таъминлаш максадида томонлар 2018 йил февраль ойининг учинчи ун кунлигида Узбекистонга бир гурух мутахассисларни юбориш тугрисида келишувга эришди.

Режалаштирилган ташриф давомида хамкорлик масалаларини мухокама килиш хамда хамкорлик йуналишларини аниклаш максадида Узбекистон Республикаси Давлат божхона кумитаси, Давлат солик кумитаси, Иктисодиёт ва Молия вазирликлари хамда бошка манфаатдор вазирликлар ва идоралар рахбарлари билан учрашувлар утказилади.