Главные новости
Главная / Маданият / Ислом дини багрикенглик динидир
<

Ислом дини багрикенглик динидир

  islomИсломнинг багрикенглик ва осонлик сифати унинг узи етиб борган ерларда таркалиши ва бокий колишига таъсир килган. Пайгамбаримиз Мухаммад саллолаху алайхи васаллам ахли китоблар билан чиройли муомалада булар эди. Уларни хурмат иззат килар, касал булса бориб курар, хадялар берар ва хадялар кабул килиб олар эдилар.
Пайгамбар соллаллоху алайхи васаллам Мадинага хижрат килган пайтларида у ерда анчагина яхудийлар бор эди. У зотнинг давлат ишларидаги биринчи амаллари улар билан акидаларини эхтиром киладиган ахднома тузиш булди. Унга кура, давлат яхудийларни уз химоясига олади ва улар хам уз урнида Мадинага ёмон касд килган кишиларга карши мусулмонлар билан биргаликда буладилар. Пайгамбарнинг саллолаху алайхи васаллам ахли китобдан кушнилари булган. Улар билан яхши кушничилик килар, хадя бериб, улардан кабул этардилар. Хабашистон насронийларининг вакиллари келганларида, Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам уларни масжидга тушириб, узлари зиёфат бериб, хизмат килдилар. У зот шу куни бундай деганлар: “Булар асхобимизга икромли эдилар, мен узим уларни икром этмокни хуш кураман”.
Бир марта Нажрон насоролари келганда, уларни хам масжидга жойладилар ва унда ибодатларини адо этмокка рухсат бердилар. Улар масжиднинг бир томонида ибодат килишса, Расулуллох ва мусулмонлар бошка томонида намоз укишган. Улар динларини химоя килиб, Расулуллох билан мунокаша этмокчи булганларида, уларни тинглаб, чиройли шаклда мужодала килганлар. Буларнинг барчаси мулойимлик, одоб ва гузал ахлок билан булган. Мукавкиснинг (кибтийлар подшоси) хам хадясини кабул килганлар. Унинг юборган жориясини кабул этиб, Иброхим исмли фарзанд хам курганлар. Шундан мусулмонларга: “Мен кибтларга яхши булишингизни тавсия этаман, чунки сизларда улар билан насаб ва куда-андачилик бор”, деб васият килганлар.
Расули акрамнинг юксак инсоний табиатли диний эркинлик тугрисидаги курсатмаларига у зотдан сунг халифалари хам амал килишди. Умар ибн Хаттоб Байтул Макдисга фотих сифатида кирганларида, у ернинг масихий ахолиси шахарда яхудийлар билан бирга яшамасликларини шарт килиб куйишганда, бунга рози булганликларини яхши биламиз. У зот “Куддус ал-Кубро” черковида эканликларида аср намозининг вакти кириб колганда, у ерда намоз укишдан бош тортдиларки, кейинчалик мусулмонлар буни далил килиб черковни масжид килиб олмасинлар, деб!
Миср ахолисидан булган бир масихий аёл хазрати Умарга ховлисини Амр ибн Ос мажбуран масжидга кушиб олганлиги хакида шикоят килди. У зот Амрдан бу хакда сураганларида, шундай жавоб олдилар: мусулмонлар купайиб, масжид уларга торлик килиб колди. Масжид ёнида эса бу хотиннинг ховлиси булган. Амр унинг ховлисига бир микдор пул таклиф киладилар. Пул микдорини канчалик купайтирмасинлар, хотин барибир рози булмайди. Бу хол Амрни ховлини бузиб, масжидга кушиб олишга мажбур этади. Ховлининг пули эса хотин качон хохласа, оладиган килиб, Байт ул-молга куйилди. Амр килган ишларида узрли булган бу холат хозирги конунларимизда хам жоиз, деб билингани холда Умар унинг бу ишларидан рози булмайдилар ва Амрга масжиднинг янги биносини бузишга ва хотинга ховлиси олдин кандай булса, шундай топширишга буюрадилар!
Тарих шохидки, Ислом инсониятга диний багрикенглик, адолат, рахм-шафкат ва халклар уртасида узаро хурматни олиб келган ягона диний низом булди. Чунки Ислом бу зуравонлик, зиддиятлар, урушлар ва террорни таг-томири билан йукотиш йули ва адолат, тинчлик, диний багрикенглик ва фаровонлик кафолатидир.
Мусулмонларнинг бошка дин вакиллари билан буладиган муомалаларидаги багрикенгликка оид карашларнинг асоси ислом уларнинг онг ва калбларига сингдирган фикрларга хамда очик-ойдин хакикатларларига бориб такалади. Уларнинг энг асосийлари куйидагилар:

1. Дини, жинси ва ранги канака булишидан катъий назар инсон зотининг асли бирлиги ва одам зотининг мукаррамлиги.

Аллох таоло Куръони каримда шундай мархамат килади :

“Дархакикат, (Биз) Одам фарзандларини (азиз ва) мукаррам килдик ва уларни куруклик ва денгизга (от-улов ва кемаларга) миндириб куйдик хамда уларга пок нарсалардан ризк бердик ва уларни Узимиз яратган куп жонзотлардан афзал килиб куйдик”.

Бу ояти каримада Аллох таоло одам боласини борликдаги барча нарсадан азизу мукаррам килиб яратганини айтмокда. Аллох таоло, яна, одам боласини Узи берган акл билан мукаррам килиб куйди. Акли билан инсон бошка хамма махлукотлардан устун туради.
Авваллари инсонлар тупли халклар, кабилалар, ирклар ва табакаларга булинар эди. Улардан баъзилар устин, бошкалари остин хисобланарди. Мазкур табакалар орасидаги тафовут жуда хам улкан булиб, баъзида инсон билан хайвон, хур билан кул ва обид билан маъбуд орасидаги тафовутга тенг келар эди. Бинобарин, инсоният бирлиги ва башарият тенглиги хакида мутлако фикр хам юритилмас эди.
Бас, Мухаммад соллаллаху алайхи васаллам узок давом этган сукунатдан ва зулматдан сунг мазкур инкилобий, аклларни дахшатга солувчи ва вазиятларни узгартирувчи хукмни эълон килдилар: “Эй одамлар! Албатта, сизнинг Роббингиз бирдир. Албатта сизнинг отангиз бирдир. Хаммангиз Одамдансиз. Одам тупрокдандир. Албатта, Аллохнинг хузурида мукаррамрогингиз такводоррогингиздир. Арабнинг ажамдан фазли йук, магар такво ила”, дедилар.

2. Инсонларнинг турли динларга мансуб булиши Аллох таолонинг иродаси эканини эътироф этишлик.

Чунки Аллох таоло инсон зотига бирор нарсани килиш ёки килмаслик борасида ихтиёр берган. Аллох таоло Куръони каримда Кахф сурасининг 29-оятида шундай мархамат килади: Айтинг: “(Бу Куръон) Раббингиз (томони)дан (келган) Хакикатдир. Бас, хохлаган киши имон келтирсин, хохлаган кимса кофир булсин”…..
Мусулмон киши барча нарса Аллох таолонинг хохиш ва иродаси билан булишини, У зотнинг иродасини рад килувчи йуклигини ва Аллох таоло факатгина яхшиликни килишини яхши билади. Шунинг учун хам мусулмонлар инсонларни исломни кабул килиб барчаси мусулмон булишлиги учун мажбурлаб тазйик утказмайдилар. Бу борада Аллох таоло Расулига хитоб килиб шундай мархамат килади: Агар Раббингиз хохласа эди, Ер (юзи)даги барча кишилар ёппасига имон келтирган булур эдилар. Бас, Сиз одамларни мумин булишларига мажбур киласизми?!.

3. Барча одамлар орасида узаро танишув ва тотувлик булиши зарурлиги.

Аллох таоло Хужурот сурасининг 13-оятида шундай мархамат килади: “Эй, инсонлар! Дархакикат, Биз сизларни бир эркак (Одам) ва бир аёл (Хавво)дан яратдик хамда бир-бирларингиз билан танишишингиз учун сизларни (турли-туман) халклар ва кабила (элат)лар килиб куйдик. Албатта, Аллох наздида (энг азизу) мукаррамрогингиз такводоррогингиздир. Албатта, Аллох билувчи ва хабардор зотдир”.
Демак, одамларнинг асли бир: хаммалари Одам Ато ва Момо Хаводан таркалганлар. Айни чогда, Аллох таоло уларни турли халклар ва кабилаларга ажратиб хам куйганини таъкидламокда. Инсонларнинг турли халк ва кабилаларга булинишининг сабаби эса, узаро танишиш, маърифат хосил килиш эканлиги уктирилмокда.
Кишилар узларича мезон тузиб, бирларининг иккинчиларидан афзалликларини улчаб юришади. Кимдир мол-мулкига караб, кимдир хасаби-насабига караб, яна бирлари танасининг рангига караб, яна кимдир кабиласи ёки миллатига караб ва хоказо улчовлар воситасида узини устун килиб курсатади. Хамма бир ота ва бир онадан таркалганлигини, у ота-оналар эса, тупрокдан яратилганини унутиб куяди.
Пайгамбаримиз саллолаху алайхи васаллам Абу Зарр Гифорий ( р.а.) га: “Назарсол, сенинг агар таквода ортиклигинг булмаса, кизилдан хам, корадан хам яхши эмассан”, – дедилар.

4. Биргаликда яшаш. Исломда мусулмонларга карши уруш килмаган бошка дин вакиллари билан тинч-тотув яшаш, уларга яхшилик килиш хамда адолатли булиш йулга куйилган.

Аллох таоло Мумтахана сурасининг 8-оятида шундай мархамат килади: “Дин тугрисида сизлар билан урушмаган ва сизларни уз юртингиздан (хайдаб) чикармаган кимсаларга нисбатан яхшилик килишингиз ва уларга адолатли булишингиздан Аллох сизларни кайтармас. Албатта, Аллох адолатли кишиларни севар”.
Аллох таоло бу ояти каримада мумин-мусулмонларни бошка миллат ва диёнат вакиллари билан агар улар мусулмонларга диний адоват ила уруш килмаса ва уларни сикувга олиб уз диёрларидан чикариб юборишга уринмаса, яхши алокада булишга буюрмокда ва уларга нисбатан адолатли булишни таъкидламокда.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

Маданият ва санъат сохасида ДХШ асосида берилиши мумкин булган давлат мулки объектлари руйхати тасдикланди

Маданият ва санъат сохасида давлат-хусусий шерикликни амалга оширишга кумаклашиш ва молиялаштириш чора-тадбирлари тугрисидаги хукумат карори …