Главная / Маданият / Исломда уртача йул тутиш
<

Исломда уртача йул тутиш

islom“(Бахиллик килиб) кулингизни буйнингизга боглаб хам олманг. (Исрофгарчилик килиш билан) уни бутунлай ёйиб хам юборманг! Акс холда, маломат ва махрумликда колурсиз” (Исро, 29).

Оятнинг биринчи кисми мажозий – кучма маънодадир. “Кулингизни буйнингизга боглаб хам олманг!..” ояти каримасидан мурод, кунглидан чикариб бирор нарсани беролмайдиган бахилнинг холидир. Оятда бахил кимса кули кишанлангани боис уни харакатлантиролмай колган кишига ухшатилган.
Имом Бухорий ва Имом Муслим “Сахих”ларида Абу Хурайра (розияллоху анху)дан бундай ривоят килинган: “Расулуллох (соллаллоху алайхи ва саллам) бахил билан садака берадиган кишини темир жубба (кенг устки кийим, бу уринда: совут) кийган, куллари куксида титраётган икки кишига ухшатганлар. Садака берадиган киши хар гал садака берганида жуббаси кенгаяди ва хатто бармокларининг учларигача ёпади ва унинг оёк изларини хам учирадиган (ерни супурадиган) холатга келади (яъни, садака килувчини, унга зарар етишидан тусади). Бахил качон садака бермокчи булса, жуббаси тораяди ва хар бир халкаси уз урнида колади”. Абу Хурайра (розияллоху анху) айтади: “Мен Расулуллох (соллаллоху алайхи ва саллам)нинг бармоклари билан худди ёкаларини кенгайтирмокчидай булиб, харакат килаётганларини курдим. Кошки сен хам у зотнинг шундай килаётганларини курсайдинг”.
“Уни бутунлай ёйиб хам юборманг!” Оятда кулни ёйиш молнинг кетишига мисол килинмокда. Чунки кул бармоклари юмилса, ичидаги нарса сакланади, ёйилса, ичидаги тушиб кетади. Ояти каримада Пайгамбаримиз (соллаллоху алайхи ва саллам)га хитоб килинган булса-да, маъноси бутун умматга тегишлидир. Пайгамбаримиз (соллаллоху алайхи ва саллам) умматнинг саййиди ва уларга Парвардигор амрини етказувчидирлар. Маълумки, у зот эртанги кунлари учун бирор нарсани олиб куймасдилар. Купинча очликдан корниларига тош боглаб юрардилар. Асхоби киромдан куплари Аллохнинг йулида бутун молларини инфок килишар, Пайгамбаримиз (соллаллоху алайхи ва саллам) бунинг учун уларни койимас ва бу ишдан кайтармасдилар. Чунки уларнинг Аллох таолога таваккуллари ва ишончлари жуда кучли эди.
Имом Куртубий айтади: “Бу оятдаги кулида борини садака килиб юборишдан кайтарик кулидан кетганига хасрат ва надомат чекадиган кимсаларга тегишлидир. Бу кайтарик инфок-эхсони эвазига Аллох азза ва жалланинг ажр ва савоб бериши хакидаги ваъдасига сидкидилдан ишонганларга тегишли эмас. Энг тугрисини Аллох билади”.
Муфассир Фахруддин Розий хар сохада булгани каби, молни сарфлашда хам уртача йулни тутиш яхши эканини таъкидлайди ва оятни бундай тафсир килади: “Аллох таоло бундан олдинги оятда Пайгамбаримиз (алайхиссалом)ни инфок-эхсон килишга буюрган. Мазкур оятда эса инфок килишнинг одобини ургатмокда. Мумин бандалар молларини кандай сарф этишларини баён килиб, “Улар эхсон килганларида исроф хам, хасислик хам килмаслар, (тутган йуллари) бунинг уртасида – муътадилдир” (Фуркон, 67), дея мархамат килган. Бу оятда Расулига амр килиб, “Кулингизни буйнингизга боглаб олманг!” деб хитоб килмокда. Яъни, “Силаи рахм ва инфок килишда узингизга хам, ахли-оилангизга хам танглик келтирмайдиган шаклда инфок-эхсондан тухтаманг!”
Шунингдек, “(Исрофгарчилик килиш билан) уни бутунлай ёйиб хам юборманг!” яъни, узингизга ва оилангизга хеч вако колмайдиган даражада борини бериб хам юборманг! “Акс холда, маломат ва махрумликда колурсиз” ояти каримасини Ибн Арафа бундай тафсир килган: “Исроф килманг, молингизни совурманг! Акс холда хеч вакоингиз колмай, пушаймон булиб, худди урнидан туришга хам мадори етмайдиган туяга ухшаб коласиз”.
Хакимлардан бирлари бундай деган: “Мен каерда исрофни курсам, албатта, у билан ёнма-ён бир хакнинг поймол этилганини курдим”.
Хакимлар ахлокка доир китобларда ёзадилар: “Хар бир иснон ифрот ва тафритдан сакланиши лозим. У иккиси хам мазаммат килинган, ёмонланган. Бахиллик, мумсиклик ифротдир. Бутун молини бериб юбориш, совуриш тафритдир. Иккиси хам номаргуб ва номатлуб ишлардир. Энг яхшиси одил ва уртача йулни тутишдир. Аллох таоло бундай мархамат килган: “Шунингдек, сизларни … урта уммат килиб куйдик” (Бакара, 143).
Бу айтилганларнинг бари молни яхшилик йулида сарфлашга тегишлидир. Молни ёмонлик ва фасод йулида сарфлашнинг эса ози хам, купи хам харомдир.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

mazor-qabriston

Онам жойларингиз жаннатда булсин

Бугун кунглим чуккан, кузларимда ёш, Калбимда огрик бор кутаролмам бош, Сахар тонги гулдек эди ул …