Главные новости
Главная / Маданият / Исломда тижорат, савдогар ва харидор одоби. Рахматуллох кори Сайфуддинов билан сухбат
<

Исломда тижорат, савдогар ва харидор одоби. Рахматуллох кори Сайфуддинов билан сухбат

Исломда тижорат одоби кандай? Пайгамбарлар шугулланган шарафли касб эгалари нима учун нафсини устун куймокда? Харидор ва сотувчининг узаро муносабати кандай тартибга солиниши керак? Мусулмон инсон вабо чикканида кандай манзилада булиши керак?

«Мирза Юсуф» жоме-масжиди имом хатиби Рахматуллох кори Сайфуддинов Kun.uz мухбири билан сухбатда шу каби саволлар буйича Ислом таълимоти хакида суз юритди.

Банданинг ризки кеч колиши мумкин, лекин адашмайди

– Албатта, тижоратнинг одоби бор. Аллох субханаху таоло Мулк сурасида мархамат килади: «Аллох таоло шундай зотки, сизларга ерни буйсундириб куйди, унинг исталган жойида юриб, ризк изланглар. Лекин, унутмангларки, кайтиш Аллохнинг хузуригадир».

Демак, биз ризк талабида буламиз ва уни халол йул билан талаб килишга буюрилганмиз. Ахли сунна вал-жамоа эътикодида ризк халолга ва харомга булинади. Халол ризкда Аллох рози булса, харом ризк учун Аллох жазо беради.

Энди банда тижорат килиб, зироат, саноат, дехкончилик, богдорчилик ёки чорвачилик билан халол ризк талабида булади.

Банданинг ризки кеч колиши мумкин, лекин адашиб кетмайди. Бировнинг ризки бошка бировга утиб кетмайди. Уша ризк келиши бандани харомдан топишга етакламаслиги керак. Бугун шу нарса руй бермокда. Халол ризкини озгина нотугри тушунча билан, каноатсизлик, инсофсизлик билан харомга айлантириб куйиш кузга ташланмокда айрим савдогарлар мисолида.

Савдогарлик шарафли касб – пайгамбарлар касби

– Биласизми, савдогарлик шарафли касб. Пайгамбаримиз алайхиссолату васаллам айтганларки: «Ростгуй, садокатли, ишончли, халол савдогар пайгамбарлар, сиддиклар ва шахидлар билан баробар булади».

Даражаси шунчалик, лекин, аксига олиб, инсофсиз савдогар булса, унинг жойи энг тубан жойда хам булади. Демак, тижоратнинг биринчи одоби шуки, тижоратчи ниятни тугирламоги керак.

«Мен тижорат килиб, халким яхши-ёмон кунида унга хизмат килиб, ёрдам бераман», деб чикса, тижорати ибодат булади. Аксинча, «бугун мен фойдаланиб коламан, хамма оляпти, 10 сумлик нарсани 30 сум киламан», деса, ният ёмонлиги учун Аллох таолонинг кахри келади.

Тижорат билан инсон охиратининг окибатини аниклаб олиши хам мумкин

– Тижоратнинг иккинчи одоби – тижоратчи тижоратнинг илмини билиши керак. Сабаби, банда нафакат тижоратдан ризк топади, балки савоб ёки гунох хам топиши мумкин. Бахт-саодат ёки шаковат топиши мумкин. Охиратини тижоратдан аниклаб олиши мумкин.

Абдуллох ибн Умар розияллоху анхумо шунинг учун айтган эдилар: «Мен учун Аллохнинг йулида улишдан кейинги уринда тижорат молларимнинг орасида жон бериш суюклидир».

Пайгамбаримиз саллоллоху алайхи васаллам тожир булганлар ва бунда бошкаларга урнак булганлар. Тижоратчи фойда куриш билан бирга, зарар куриш эхтимолини хам буйнига олади. Шунинг учун Ислом тижоратни халол килди. Шунинг учун Аллох рибони харом килди. Чунки, рибода куйиб колиш йук. Судхур доим фойдада булади, иккинчи томон зарарда булади.

Вожиб ёки суннат савобини топиш урнига гунохкор булиш хакида

– Инсон доим иккита коида уртасида булади. «Фойдани жалб килиш» ва «зарарни даф килиш». Лекин, учинчи коида хам борки, зарарни даф килиш фойдани жалб килишдан мукаддам туради. Бу нима дегани? Масалан, кариндош-уругчилик, силаи-рахм Исломда вожиб амал. Беморнинг холидан хабар олиш суннат амал. Лекин, хозирги вактда шу иккиси хавфли булиб турибди. Шу боис, зарар очик-ойдин булиб турган вактда бу амалларни адо килиш тухтаб туради.

Йук, мен вабодан куркмайман, деб бу вожиб ва суннат деб, айнан вирусга чалинган беморнинг зиёратига бораверсак, ёки кариндош-уруглар билан борди-келдини давом эттираман деяверсак, биз вожиб ва суннатни (савобини) топган булмаймиз, балки гунохкор буламиз. Чунки, шариат бу ерда коида куйди: зарарни даф килиш фойдани жалб килишдан мукаддам туради. Бунга риоя килмок керак.

Тижорат илмини билмаганлар бозоримизда савдо килмасин

– Коидаларнинг яна бири шуки, савдогар одам, юкорида айтганимиздек, тижорат илмининг ахкомини ургансин. Хазрати Умар розияллоху анху: «Бизнинг бозоримизда тижорат илмини билмаганлар савдо килмасин», деганлар.

У зот халифалик вактларида бозорда шундай бир ишни йулга куйган эдиларки, маълум бир гурух аъзолари савдогарларни савдо илмини билиши ёки билмаслигидан имтихон киларди. Агар, савдо илмини билмаса, у савдогар урганиб келиши учун бозордан чикариб юбориларди.

Бу нима учун ташкил килинган? Инсонга зарар етказмаслик учун, бировга кимматга сотиб куймаслиги учун, бировнинг молини купрок сотиб олмаслиги учун ташкил этилган.

Оммавий синовлар – савоб ишлаб олиш учун кулай фурсат

– Энди Ислом дини шунчалик чораларни йулга куйган экан, биз каердан журъат топиб, вабо вактида молнинг нархини оширишга киришаяпмиз. Кайси журъат бизни бу ишга олиб боряпти? Аллохдан куркмаймизми?!

Кайтанга хозир – савоб ишлаб олиш фурсати. Оммавий синовлар келган вактда мусулмончиликнинг уз тадбирлари булган. Мисол учун, Хазрати Умар розияллоху анху даврларида очарчилик, кахатчилик келади. Шунда у зот угриларга жазо беришни тухтатиб турганлар, «биз узимиз одамларга иш топиб бера олмаяпмиз, одамларнинг халол ризк билан кун кечиришларига имкон килиб бера олмаяпмиз, баъзи одамлар угирлик содир этиб куйсалар, уларнинг кулини кесишимиз, инсоф-одамгарчиликдан булмайди» деб, вазият унгланмагунча кулни кесиш амрини тухтатиб турганлар.

Бу – давлат томонидан куриладиган чора-тадбирлар. Давлатимиз, хукуматимиз хам солик борасида халкка, тадбиркорларга енгилликлар беряпти. Уйлаб курсак, халкни уйга камаб куйиб, ким маза килади, кимга фойда? Хеч кимга, балки уша халкнинг хавфсизлиги учун, уйингда утир, дейилмокда.

Тижоратда бош омил – шаффофлик ва аникликдир

– Имом Абу Ханифа рахматуллохи алайхнинг шогирдлари Имом Мухаммаддан сураган эканлар: «Такво хакида бирор нарса ёзмайсизми?» Шунда у киши, «Ёзиб куйганман-ку», дедилар. «Каерда ёзганингиз?» «Ана укинглар, Китоби Бай – Савдо китобини ёзиб куйганман-ку», дедилар.

Яъни савдо китобини ёзиб куйганман, хаммаси таквога асосланган, демокчи буляптилар. Бу китобни укисангиз, савдода биринчи куйиладиган талаб – шаффофлик, аниклик эканига эътибор киласиз.

Ширкат буладиган булса, хамма томон аник булиши, яширилган нарса булмаслиги, очик-ойдин булиши керак. Нима учун деса, уртага адоват тушиб колмаслиги, шериклар уришиб колмаслиги, жанжал келиб чикмаслиги учун, дейилади.

Савдо китобини укиганимизда, нафакат такво китоби эканига, балки Ислом дини канчалик тинчлик дини эканига хам амин буламиз.

Нарх-навони бозор белгилайди

– Уламолар, тавсия маъносида, сотиладиган мол таннархининг 30 фоизигача куйишни тавсия килганлар. Бу – тавсия, катъий буйрук эмас. Чунки нарх-навони бозорнинг узи белгилайди.

Одамлар хазрати Умар розияллоху анхуга келиб, «Эй муминлар амири, бозорни тартибга солиб беринг, нарх-наволар уйнаб кетяпти», деганларида: «Бозорни Аллох таолонинг узи бошкаради», деганлар.

Яъни, нима демокчилар – бозор шундай нарсаки, нархни узи бичади. Баъзи нарсаларнинг устига 5 фоиз куйсангиз хам сотолмайсиз, баъзи нарсаларга 50-100 фоиз куйсангиз хам фойда колмайди. Нархни бозор мухитининг узи белгилаб беради. Лекин хар доим савдогарнинг инсофи олдинги уринда туради.

Сотишда, харид килишда ва хакини талаб килишда багрикенг булиш хакида

– Имом Бухорий рахматуллохи алайхи ва Ибн Можа рохимахуллох буюк сахобий Жобир ибн Абдуллох розияллоху анхудан ривоят килганлар. Набий саллоллоху алайхи васаллам: «Аллох таоло сотганда хам, сотиб олганда хам, хакини талаб килганда хам багрикенг булган бандасини рахм килсин», деганлар.

Масалан, сотаётган одам – сотувчининг одоби. Сотувчи харидорга арзонрок килиб берсин. Савдолашишга хаки бор, фойдасини куйишга хаки бор, лекин шу нарсада иложи борича, багрикенг булсин.

Харидорнинг одоби эса, бир сумнинг устида юмалаб, талашиб тортишмасин-да, багрикенг булсин, купрок булса хам зиёда килиб берсин.

Хакини, масалан, карзини талаб килаётган одам, мухлат берсин, шу вакт мобайнида унга савоб бориб туради. Ёки кечиб юборсин.

Мархамат курсатганга, мархамат курсатилади

– Хазрати Расули акрам алайхиссаломнинг хадиси-шарифларида келади. «Бир одамнинг рухини кабз килишди ва дедиларки, каранглар-чи, бунинг бир солих амали борми? Хеч бир солих амал топилмаяпти. Унинг узидан сурашдики, сенинг яхши амалинг йукми, у камбагалларга берган карзлари кайтарилмаса, кечиб юборишини эслади. Шунда Аллох таоло унинг гунохларини кечиб юборинглар, деган. Яъни бандамизки, бандамизга шундай мархамат курсатибди, мархамат курсатишга Биз хаклимиз, дейди Аллох», деган Пайгамбаримиз саллоллоху алайхи васаллам.

Жамиятда ботил йул билан мол топиш купайса, у ерга улим олиб келадиган ваболар келади

– Аллох субханаху таоло Куръони Каримда: «Молларингизни узаро ботил йул билан еманглар, узаро розилик ила савдо-сотик билан булса, майли, узингизни-узингиз улдирманг», деб мархамат килади. Шу ерда бир кизик холат бор: узини-узи улдириш билан молни ботил йул билан ейиш уртасида кандай богликлик бор?

Богликлиги шундаки, жамиятда рибохурлик, молни ботил йуллар билан, бировнинг молини хазиллашиб ёки куч-кахр билан, ё булмаса хийла билан, ёхуд кимор уйнаб узлаштириш, бировнинг хакидан куркмаслик купайса, у ерга улим олиб келадиган ваболар келади, дейилади. Шунинг учун, Аллох таоло юкоридаги оятда «ботил йул билан молларингизни еманг», дегандан сунг, «узингизни узингиз улдирманг», демокда.

Шу боис, бозорларда, супермаркетларда ишлаб турган юртдошларимиз, биродарларимиз, опа-сингилларимиздан илтимос килардикки, узингиз ишлаб топаётган халол пулингизни озгина эътиборсизлик ёки озгина каноатсизлик, озгина кизгончиклик билан харомга айлантириб куйманг. Аксинча, савоб козонинг, чунки барака ракамларда, сонларда эмас. Барака инсоннинг ахлокида, феъл-атворида.

Гузал ахлокли савдогарлар боис миллионлаб инсонлар Исломни кабул килган

– Мусулмон тижоратчи доимо гузал-ахлокка эга булган. Малайзия, Индонезия ва Филиппин мамлакатларига Ислом дини халол савдогар аждодларимиз оркали кириб борган. Улар бориб, Исломга даъват килмаганлар, улар узларидаги савдогарлик ахлокини намоён килганлар, холос. Халол, покиза, ишончлик, хушмуомала ва багрикенг булганлар. Табиийки, ерлик халкда савол тугилган: булар кандай одам, фаришталарми, деб уларнинг ким эканликларига кизикканларида мусулмон эканликлари хакида жавоб олишган.

Савдогарлар: «Биз мусулмонлармиз, бизнинг динимиз савдода шундай багрикенг булишга, ростгуйликка чакиради, садокатга, тугрисузликка, хушмуомала булишга чакиради», деб жавоб берганлар. Шу билан ерлик ахолида Ислом динига кизикиш уйготганлар. У ердаги миллионлаб инсонлар савдогарларнинг гузал ахлоклари боис мусулмон булганлар.

Гайриоддий жума хакида

– Утган жума гайриоддий жума булди. Жума куни жума намози йук, масжидлар бор, намозхони йук. Азон айтилди, аммо икомат айтилмади.

Барча неъматларнинг калити истигфорда

– Хазрати Нух айтяптилар: «Мен кавмимга айтдим: Роббингизга истигфор айтинг. Роббингиз гунохларни кечиргувчидир. Роббингиз, истигфор айтсангиз, ёрдам беради, фарзандлар беради, ёмгир ёгдиради, бойлик беради, очарчиликни кутаради», деган оятлар келган.

Вабо кутарилса-ю, кузимиз, калбимиз очилмаса, энг катта бало узимиз буламиз

– Агар йуллар, мактаблар, богчалар, олийгохлар, масжид-мадрасалар очилса-ю, кузимиз очилмаса, калбимиз, виждонимиз очилмаса, бу ер учун бизнинг узимиздан ёмонрок вабонинг узи колмайди.

Биз узимиз вабо булиб коламиз.

Агар тижоратчи халк унги-сулига карамай оляпти, деб оддийгина исирикни фалон пулга сотадиган булса, вабонинг устига вабо булмайдими? Бу улганнинг устига тепиш дейилади. Хозир савдогарларимизнинг савоб козонадиган даври келди.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

LUTD0pUznvBSkUAIEyOwNPGqJB_f497Z

Котилга айланманг. Карантинга кетсангиз картошкаларингиз хам керак булмайди

Биргина мавзу бутун дунёдаги энг мухим жараёнларни хам, муаммоларни хам четга сурди – коронавирус. Бутун …