Главная / Маданият / Исломда фарзанд саломатлиги

Исломда фарзанд саломатлиги

farzandАллох таолога беадад хамду санолар булсинки, жонажон юртимизни ободлиги, халкимиз тинчлиги ва фаровонлиги йулида олиб борилаётган олийжаноб ва савобли ишлар йил сайин ортиб бормокда. Жорий 2016 йилнинг мамлакатимизда “Соглом она ва бола йили” деб эълон килиниши хам ана шу хайрли ишларнинг бир куринишидир.

   Барчамизга яхши маълумки, динимиз Ислом инсон соглигига жиддий ахамият каратади. Бундан 14 аср мукаддам динимиз сихат-саломатликни саклашнинг барча куринишларини мукаммал баён этган ва бу борада керакли тавсия ва курсатмалар берган. Унда тозалик ва озодаликка юксак эътибор берилиши, фитрий суннатлар булмиш тирнокларни олиш, кераксиз туклардан баданни тозалаб туриш, хатна килдириш каби нарсаларга буюрилиши, согликка зарар берадиган ишлардан кайтариб: لا ضرر ولا ضرار “Исломда узига ва бировга зарар бериш йук!” каби сузларнинг буюк шиорга айланиши, бинобарин, согликка зарар етказадиган хар кандай нарсанинг харом килиниши ва бошка куплаб согликни саклаш борасида бекиёс ахамиятга эга булган хадису оятлар сузимизнинг ёркин далилидир.

   Фарзандининг хам жисман, хам аклан соглом булиб вояга етиши харкандай ота-онанинг кузини кувнатиб, кунглига чексиз сурур багишлаши табиийдир. Лекин, бу нарса унинг тарбияси ва парваришидан масъул булган шахслар устига бироз машаккат, эътибор ва давомли мехнат юклайди. Зеро, бу доимий равишда фарзанд соглигидан хабардор булиш, уни касалга чалинишдан, шикастланишдан мухофаза килиш, бордию хасталаниб колса, дархол керакли чора-тадбирларни куриш каби ишларни такозо килади.

   Маълумки, мукаддас динимиз Ислом кишиларнинг соглик-саломатликларига жиддий ахамият каратган. Согликка зарарли булган харкандай нарсани таъкиклаган. Турли хил маст килувчи ичимликлар, наркотик моддалар каби инсон онги ва жисмига катта хатар тугдирувчи нарсаларнинг динимизда катъий харомлиги хам фикримизнинг ёркин далилидир.

   Дархакикат, хар бир ота-она уз фарзандини соглом ва баркамол, заковатли, бахтли булишини Аллохдан тилайди ва шу йулда узлуксиз харакат килади. Жондан азиз фарзандни вояга етказиш, унинг хаётда муносиб урин эгаллашига эришиш барча ота-оналарнинг энг улуг ва энг мукаддас орзуси экани хаммамизга яхши аёндир.

   Динимизнинг бола соглигига булган эътибори энг бошидан бошланади. Бола тугилишидан олдин бошланади. Динимизда маст килувчи ичкиликлар, аклга зарар берувчи турли-туман наркотик моддалар истеъмол килишнинг харом килиниши бунинг яккол исботидир. Аллох таоло мархамат килиб айтади:

وَلَا تَقْرَبُوا الفَوَاحِشَ مَا ظَهَرَ مِنْهَا وَمَا بَطَنَ

Яъни: “фахш-бузук ишларга якинлашмангиз, уларнинг ошкорасига хам махфийсига хам!”(Анъом сураси: 151-оят).

   Булажак ота-онадан бирининг наркотик моддалар истеъмол килишнинг она корнидаги болага зарари илмий жихатдан исботини топган хакикатдир. Бу нарса хомиланинг нуксонли булиб колишига, боланинг аклий заиф булиб тугилиши ва хоказоларга олиб келади.

   Энди, качонки, хомила соглом холда камолига етиб, бола дунёга келгач, динимиз яна ота-онага муайян курсатма ва йул-йуриклар бериш оркали, боланинг соглигига гамхурлик килади. Жумладан Бакара сурасининг 233 оятида бундай дейилади:

 “وَالْوَالِدَاتُ يُرْضِعْنَ أَوْلَادَهُنَّ حَوْلَيْنِ كَامِلَيْنِ لِمَنْ أَرَادَ أَنْ يُتِمَّ الرَّضَاعَةَ

яъни: “Оналар болаларини тула икки йил эмизадилар. (Бу муддат) эмизишни камолига етказишни истовчилар учундир”.

   Она сутининг бола соглиги учун энг мухим, энг афзал ва энг мукаммал хамда бекиёс озука эканлиги замонавий илм томонидан хам исботланган нарсадир. Она сути боланинг соглом холда вояга етиши учун зарур булган барча фойдали ва керакли модда ва витаминларни уз ичига олади.

   Шундай экан ота-оналар фарзандларини хар-хил сунъий озукалардан кура табиий, она сути билан катта килишга эътибор каратишса нур устига нур буларди.

   Шунингдек, ота-оналар фарзандларини вактида айрим хавфли касалликларга карши эмланишига хам эътибор каратишлари максадга мувофикдир. Хатто баъзи уламолар бу нарсаларни ота-она зиммасида вожиб, агар тарк килса, гунохкор булади хам дейишади.

   Шу билан бир каторда фарзандларимизни ёшликларидан бошлаб, соглик учун фойдали булган ишларга одатлантириш, масалан, эрталаб ва кечкурун тишларни тозалашга, тирнокларни вактида олишга, вактида чумилиш, овкатдан олин кулни ювиш ва хоказолар каби ишларга ургатиб боришлари хам максадга мувофикдир.

   Оилаларнинг узаро ахиллиги, ота-она, эр-хотин уртасидаги соглом мухит, шубхасиз,  соглом бола тарбиясида мухим ахамият касб этади. Айникса, киз болаларни тарбиялаш, уларнинг замонавий билим хамда касб-хунарларни эгаллашига ёрдам беришимиз, турмуш, оила масъулиятини хис килиш, ёшига етмасдан уларни эрта турмушга бериш, турли туй-хашам, урф-одат ва маросимларимизни ихчам хамда тартибли утказиш хам шубхасиз азиз фарзандларимиз баркамол инсон булиб етишишларида накадар ахамиятли эканини эсдан чикармаслик керак.

   Фарзандларнинг келажакда гузал ахлокли ва  чиройли тарбияли булишида ота-она фарзанди хаккига киладиган хайрли дуоларнинг урни хам бекиёсдир. Чунки дуо ибодат макомида. Аллох таоло хар бир ишда Узидан ёрдам сурашимизни яхши куради. Бундан ташкари, ота-онанинг фарзанди хаккига килган дуоси мустажобдир.

   Тарбия хакида Имом Газзолий (р.х.) бундай деганлар: “Бола ота-она кулида бир омонатдир. Калби турли накш ва расмлардан пок, нима накш солинса, кабул килади, нимага мойил килинса, мойил булаверади. Агар яхшиликка ундалса ва ургатилса, яхшилик узра усиб-улгаяди. Натижада дунё ва охиратда саодатли булади. Ота-онаси хамда унга одоб ва таълим берганларнинг барчаси савобига шерик булишади. Агар ёмонликка ундалса ёхуд хайвон каби буш куйилса, ёмонликка учрайди, халокатга юз тутади ва унинг тарбиясидан масъул киши зиммасига гунохкорлик тушади”.

   Динимиз саломатликни мухофаза килишга чорлаши билан бир каторда кучли ва соглом булишга хам таргиб этади. Бу хусусда Пайгамбаримиз Мухаммад (соллаллоху алайхи ва саллам) шундай мархамат килганлар:

اَلْمُؤْمِنُ الْقَوِيُّ خَيْرٌ وَ أَحَبُّ إِليَ اللهِ مِنَ الْمُؤْمِنِ الضَّعِيفِ ” 

яъни: “Бакувват мумин киши яхши ва у Аллох таоло наздида заиф муминдан севимлирокдир”. (Имом Муслим ривояти).

   Фарзандларни ёшликларидан чиниктириш, согликка фойдали машгулотларга ургатиш юкоридаги хадиси шариф далолати билан динимиз таргиб килган ишлар сирасига киради.

   Албатта фарзандининг жсимонан соглом булиб вояга етиши хар бир ота-онана калбига сурур ва хурсандчилик олиб келади. Бунинг аксича, носоглом, ногирон фарзанд ота-она учун бир умрлик гам-андух манбаи булади. Тарбиянинг хам бу уринда ахамияти каттадир. Фарзанд жисмонан соглом булгани билан тарбияси носог булса, бу хам ота-она калбини тиглайдиган, бир умр халоват бермайдиган мусибатли холатдир. Колаверса, яхши тарбия берилмаган, маънавияти паст фарзандлар улгайса жамиятга хам улардан катта зарар етади.

   Шу боис, киши угил-кизини кичик ёшдан тарбиялаб, одоб бермоги керак. Бола маълум ёшга етгач, унга баъзи нарсаларни кабул килдириш кийин кечади. Бунда оила раиси оила аъзоларининг баъзи айбларини кечириши керак булади. Заиф ва кичиклар айб килишлари мумкин. Шунинг учун уларни куркитишдан кура кечириш яхширокдир.

   Сузлашув тарбияси хам бола камолотида мухим урин тутади. Одатда,  угил-кизлар бир ярим-икки ёшдан гапира бошлашади. Уларга кичиклигидан сузларни тугри талаффуз килишни, фасохатли гапиришни, катталарга мурожаат килиш одобларини ургатиш, сукиниш ва бехаё сузларни ишлатишнинг ёмонлигини тушунтириш лозим.

   Мехнат тарбияси бериш учун болага халол касб билан кун куриш хакида насихатлар килинади, турли касб-хунарлар ургатилади, мехнатга мухаббат уйготиш учун болалигидан унга турли майда юмушлар буюриб турилади. Агар бунга узи кодир булмаса, бирор ус тозга берилади.

   Бола калбига ёшлигиданнок имон, эътикод уругларини сепиш лозим.     Чунки имони, диёнати, виждони булмаган бола жохил, нодон, ёвуз, жамият ва эл манфаатларини назар-писанд килмайдиган худбин кимса булиб усади. Давлатимиз ва миллатимиз учун бундай кимсалар эмас, балки калби тоза, уйгок, илмли ва мумин инсонлар зарурдир. Болани шу йусинда тарбиялаш хамманинг вазифаси булиши керак.

Яна маълумот

pogudx662lujp78dq

Тугилган кун табрикотлари 2023

Киска, узок, ихчам, расмли тугилган кун хабари ва енг яхши табрик сузлари Тугилган кун мухим …