Главные новости
Главная / Жамият / Ишга кабул килишда эндиликда прописка талаб килинмайди
<

Ишга кабул килишда эндиликда прописка талаб килинмайди

Узбекистон Республикасининг айрим конун хужжатларига жамоат тартибини таъминлаш механизмларини такомиллаштиришга каратилган узгартиш ва кушимчалар киритиш тугрисидаги конун президент томонидан имзоланди. Хужжат матни “Халк сузи”да эълон килинган.

passport

Узбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда кабул килинган 2015–ХII-сонли Конуни билан тасдикланган Узбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тугрисидаги кодексига куйидаги узгартиш ва кушимчалар киритилди:

223-модда (Паспорт тизими коидаларини бузиш):

учинчи кисми куйидаги тахрирда баён этилди:

“Паспорт тизими коидаларига риоя этиш учун масъул булган шахслар томонидан фукароларнинг паспортсиз ёки шахсини тасдикловчи бошка хужжатларсиз яшашига йул куйилиши, худди шунингдек фукаролар томонидан уз турар жойларида шахсларнинг паспортсиз ёки шахсини тасдикловчи бошка хужжатларсиз, вактинча ёки доимий пропискасиз ёхуд турган жойи буйича хисобда турмасдан яшашига йул куйилиши, –

энг кам иш хакининг беш баравари микдорида жарима солишга сабаб булади”;

туртинчи кисмининг санкциясидаги “ун беш” деган сузлар “ун” деган суз билан алмаштирилди;

куйидаги мазмундаги бешинчи кисм билан тулдирилди:

“Ун саккиз ёшгача булган шахс ун олти ёшга тулиши муносабати билан уз вактида паспорт олмаганлиги учун маъмурий жавобгарликка тортилмайди”;

223-2-модда (Ишга кабул килишда паспорт тизими коидаларини бузиш) чикариб ташланди.

Яъни, кодексдан вактинча ёки доимий пропискасиз яшаб турган фукароларни ишга кабул килганлик учун иш берувчини маъмурий жавобгарликка тортишга асос булувчи модда чикариб ташланди.

Шунингдек, Узбекистон Республикасининг 1995 йил 21 декабрда кабул килинган 161–I-сонли Конуни билан тасдикланган Узбекистон Республикасининг Мехнат кодекси 80-моддасининг (Ишга кабул килиш вактида талаб килинадиган хужжатлар) учинчи кисми (Ишга кираётган шахснинг паспорти хакикий булмаса, худди шунингдек ишга кираётган шахс вактинча ёки доимий пропискасиз ёхуд турган жойи буйича хисобда турмаган булса ишга кабул килиш рад этилиши мумкин) куйидаги тахрирда баён этилди:

“Агар ишга кираётган шахснинг паспорти ёки шахсини тасдикловчи бошка хужжати хакикий булмаса, уни ишга кабул килиш рад этилиши мумкин”.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

rqDyhr_j2-lrc-A7DFaHoltlbJ2PmnlJ

Узбекистонда хусусий нотариал идоралар ташкил этилади

Президент “Узбекистон Республикасида нотариат тизимини тубдан ислох килиш чора-тадбирлари тугрисида”ги фармонни имзолади. Бу хакда Адлия …