Главная / Сиёсат / Ишдан нохак бушатилган ходим иши. Ангор тумани хокимлиги нега суд карори ижросини пайсалга солмокда?
<

Ишдан нохак бушатилган ходим иши. Ангор тумани хокимлиги нега суд карори ижросини пайсалга солмокда?

Сурхондарё вилояти Ангор туманида истикомат килувчи фукаро Эркин Гаппаров томонидан мурожаат йулланди. Аризада у мукаддам «Охунбобоев» махалла фукаролар йигинининг масъул котиби лавозимида ишлагани, нохак ишдан бушатилиб, судга мурожаат килишга мажбур булгани, Ангор тумани хокимлиги судларда ютказгани, аммо карор ижроси бажарилмаётганини билдирган.

Гаппаров ноконуний ишдан бушатилганини важ килиб фукаролик ишлари буйича Шеробод туманлараро судига мурожаат килган. Суд 2019 йилнинг 20 август кунидаги хал килув карори билан унинг даъвосини каноатлантирган. Туман хокими фармойишининг унга тегишли кисми бекор килинган. Карорда ишга тиклаш дархол ижрога каратилиши, хокимлик хисобидан Гаппаров фойдасига мажбурий бекор юрган 3 ой вакти учун иш хаки ва масъул котибнинг ойлик иш хакидан кам булмаган микдорда маънавий зарар ундирилиши курсатиб утилган.

Хокимлик норози булган ва карор устидан Сурхондарё вилоят судига апелляция шикояти киритган. Асос сифатида «Ахоли муаммолари билан ишлашда махалла институтининг мавкейини тубдан ошириш чора-тадбирлари тугрисида»ги фармонига асосан барча ходимлар эгаллаб турган вазифаларидан озод килингани, «Охунбобоев» МФЙ йигини Гаппаров билан мехнат шартномаси тузмагани, унга майда безорилик килгани сабаб 15 сутка камок жазоси берилгани, моддий хукук нормаларини бузгани курсатиб утилган.

«Фукароларнинг узини-узи бошкариш органлари тугрисида»ги конуннинг 11-моддасига кура, фукаролар йигинининг масъул котиби фукаролар йигини раисининг (оксоколининг) такдимига кура фукаролар йигини томонидан тасдикланади. Масъул котиб билан фукаролар йигини номидан мехнат шартномаси тузиш ва бекор килиш ваколати фукаролар йигини раисига берилган.

Судга такдим килинган хужжатларга кура, махалла фукаролар йигини раиси Гаппаровни ишдан бушатиш хакидаги аризаси олмаган ва уни ишдан бушатиш хакида буйрук чикармаган.

Туман хокими У.Турапов номига ёзилган аризада эса Гаппаров ваколати булмаган хокимдан 1 июнь санасидан бошлаб ишдан бушатилишини сураган. Туман хокими эса 30 май кунидан (1 кун аввал) ишдан бушатиш хакида фармойиш чикарган. 28 майда Гаппаровга майда безорилиги сабаб 15 сутка маъмурий камок жазоси тайинланган булган.

«Фукароларнинг узини-узи бошкариш органлари тугрисида»ги конун, мехнат кодекси ва бошка норматив-хукукий хужжатларни асос килиб биринчи инстанция суди асосли хулосага келган.

Сурхондарё вилоят суди хам ишни куриб чикиб, биринчи инстанция судининг хал килув карорини тулдириш йули билан узгаришсиз колдиради. Ажримда хокимликдан Гаппаровга мажбурий бекор юрган вакти учун (солик ва бошка чегирмаларни ушлаб колган холда хисоблаб) 4 705 540 сум иш хаки ва 1 102 861 сум маънавий зарар ундирилиши белгиланди.

Биринчи инстанция судидан сунг, Гаппаровнинг ноконуний ишдан олиниши  масаласи ижтимоий тармокларда мухокамага сабаб булганди. Шунда Сурхондарё вилоят матбуот хизмати Ангор тумани хокимлиги фукаро Э.Гаппаровнинг махалла котиби лавозимига кайта тикланиш ёки тикланмаслик масаласига Сурхондарё вилоят суди апелляцияси судлов хайъати хал килув карори асосида аниклик киритилишини маълум килганди.

Гаппаровга кура, хокимлик билан бу муаммо шу йилнинг апрель ойида бошланган. «Ушанда туман хокими катта йулни тозалаш буйича купчиликка топширик берганди. Мен президентимизнинг мажбурий мехнат буйича айтган танкидларидан кейин бунга унамаганман. Хамма лавозим йурикномасида курсатилган уз ишини килгани яхши.

Камига жараён вакти бирор фалокат юз бериб, ходимим азият чекса, калтак менинг бошимда синиши аник. Туман хокимларини яхши биламан, шунака вактда «мен буюрмаганман» дейишдан нарига утолмайди. Шулар сабаб рози булмагандим. Барча тортишувлар шундан бошланди.

Хозир эса судларда ютган булсам хам «истаган жойингга бор, суд карорини бажармайман, олий судни кутасан» дейишмокда. Махалла раисига борсам, «хоким билан келишиб хал килиб олинглар» демокда. Етказилган моддий ва маънавий зараримни хам беришмаяпти. Бормаган ташкилотим колмади», дейди Гаппаров.

Шундан сунг, туман хокими матбуот котиби Туйчи Чориев билан сухбатлашдик. У мажбурий мехнат холати булганини рад этди. Шунингдек, Гаппаров котиблик килган махалладаги 52 нафар фукаро унинг фаолиятидан норози булиб туман хокимига ариза ёзгани, суд карори ижроси Олий суд натижасига кура куриб чикилишини билдирди.

Туман хокимлиги суд карорини апелляция натижасига кура Гаппаров ишга тикланиш ёки тикланмаслик масаласи хал этилишини билдирганди. Нега туман хокимлиги ва ижрочилар ишнинг ижросини пайсалга солишмокда?

Холбуки, Узбекистон Республикаси Фукаролик процессуал кодексининг 266-моддасига кура суднинг мехнат шартномаси гайриконуний равишда бекор килинган ходимни аввалги ишига тиклаш тугрисидаги чикарилган хал килув карори дархол ижро этилиши керак.

Шунингдек, «Судлар тугрисида»ги конуннинг 5-моддасига кура суд хужжатлари барча давлат органлари, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар, мансабдор шахслар, фукаролар учун мажбурийдир хамда Узбекистон Республикасининг бутун худудида ижро этилиши шарт.

Умид киламизки, вилоятнинг масъул идоралари Ангор туман хокимига конунларни хурмат килиши ва суд карорини ижро этиши лозимлигини тушунтириб куйишади.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

ER4G7rtXr23Ic-UYcCwp7uZuZ3OABCqV

Хар кандай имтиёз муддатли булиши керак

«Мамлакатда ракобатни ривожлантириш буйича кейинги йилларга мулжалланган стратегик йуналишлар» мавзусидаги матбуот анжуманида Узбекистон Республикаси Монополияга …