Главные новости
Главная / Жахон / Иорданияда хорижликларга карантинга риоя килишларини кузатиш учун электрон билакузуклар такиш жорий килинди
<

Иорданияда хорижликларга карантинга риоя килишларини кузатиш учун электрон билакузуклар такиш жорий килинди

Иорданияда кироликка келаётган хорижликларга электрон билакузуклар такила бошланди. Бу уларнинг коронавирус таркалишига карши чора сифатида киритилган карантинга риоя килишларини таъминлаш максадида амалга оширилмокда.

Фото: Reuters

Иорданияга келаётган хорижликлар 14 кун давомида хукумат томонидан белгиланган ва Улик денгиз буйида жойлашган мехмонхоналарда колишлари керак булади. Иорданиянинг вирусларга карши курашувчи максадли гурухи вакили Низор Обейдатнинг маълум килишича, ушбу муддатдан кейин хорижликлар яна 14 кун уйда ёки бошка мехмонхонада мустакил яккаланишлари керак булади.

Иордания коронавирус таркалишига карши катъий чоралар, жумладан комендантлик соати киритган эди. Бу максадда жумладан дронлар кулланмокда. Июнь бошида чекловлар кисман юмшатилган. Айни вактда киролликда коронавирусдан 1147 та касалланиш холати хамда 10 та улим кайд этилган. Иордания согликни саклаш вазирлиги деярли хар кун иорданияликлар ва хорижликлар орасида янги касалланиш холатлари кайд этилаётганини маълум килмокда.

Таъкидлаш жоиз, пандемия вактида бир нечта давлатларда коронавирус таркалишининг олдини олиш максадида кузатув олиб борувчи электрон курилмалар, жумладан махсус дастурларга уланган билакузуклар ва аклли соатлар кулланган. Мисол учун, Хонгконгда март ойидаёк хориждан келувчи барчага карантинга риоя килишларини назорат килиш максадида электрон билакузуклар такиш мажбурий килинган. Шунингдек, Жанубий Корея, Хитой, Тайван ва Сингапурда хам коронавирус таркалишига карши бир катор техник воситалар кулланган.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

zoirjon_qurbonov

Тожикистонда банк директори Короновирусдан вафот этди

Тусатдан, 35 ёшида, Давлат хавфсизлик хизмати “Амонатбанк” нинг собик рахбари Зоирчон Курбонов ва илгари “Акроинвестбанк” …