Главные новости
Главная / Жамият / Инвесторлар Узбекистон эркин иктисодий зоналари фаолиятидан норози
<

Инвесторлар Узбекистон эркин иктисодий зоналари фаолиятидан норози

Тошкент вилоятидаги “Ангрен” махсус индустриал зонаси.
Тошкент вилоятидаги “Ангрен” махсус индустриал зонаси.

Хорижлик инвесторларнинг купчилиги Узбекистон эркин иктисодий зоналаридаги корхоналарга сармоя ёткизганидан мамнун эмас.

Spot нашрининг ёзишича, шу йилнинг 12 ноябрь куни “Ривожланиш стратегияси” марказида “Узбекистонда эркин иктисодий зоналарнинг самарадорлигини бахолаш: конунчилик, инвестициялар, иктисодий, ижтимоий ва экологик жихатлари” мавзусида давра сухбати утказилди.

Лойихани амалга оширишда иштирок этган хорижий ва махаллий экспертлар жорий йилнинг сентябрь ва октябрь ойлари давомида ЭИЗларнинг фаолияти ва мавжуд муаммолари, шунингдек, минтака ва бутун мамлакатда ижтимоий-иктисодий ва экологик муаммолар ечимига ЭИЗ таъсири масалаларини урганганлар.

Давра сухбатида кайд этилишича, инвесторларни ишга кириш визаларини олишнинг нокулайлик, узок чузиладиган бюрократик жараёнлар ва давлат идоралари томонидан уларнинг мурожаатлари нихоятда узок муддатда куриб чикилиши, Давлат экология кумитасининг хулосасини олиш, курилишга рухсат бериш ва мухандислик-коммуникацион тармокка уланиш тугрисидаги карорнинг бир неча ойга чузилиб кетиши, худди шу хизматлар мурожаатни бир эътироз асосида рад этиши ва бир неча бор кайта куриб чикиш учун юбориши, ЭИЗ иштирокчилари керакли микдорда хомашё ресурслари сотиб олишда жиддий кийинчиликларга дуч келишлари каби муаммолар ташвишга солмокда.

Йигилишда ЭИЗни урта муддатли ва узок муддатли ривожланиш стратегиясининг ва ЭИЗ ташкил этиш ва ишини йулга куйиш буйича дирекция ва махарлий хокимият органларининг фаолиятини бахолаш ва рагбатлантириш тизими йуклиги, Иктисодиёт ва Давлат инвестиция кумитаси вазифалари бир-бирини такрорлаши, ЭИЗни бошкариш ва мувофиклаштириш ваколатларини хаддан ташкари марказлаштириши, ЭИЗ дирекцияси томонидан кабул килинган ягона хисобот шакллари мавжуд эмаслиги, 5 миллион доллардан ортик инвестиция лойихаларини мувофиклаштириш вазирликлар ва идоралар, шунингдек, Республика кенгаши даражасида чузилиши камчилик уларок кайд этилган.

Шунингдек, инвесторлар, давлат компаниялари томонидан курсатиладиган хизматлар нархлари (Узбекистон хаво йуллари ва Узбекистон темир йуллари)ни жуда юкори, деб хисоблайдилар. Бунга мисол сифатида битта 40 футлик контейнерни Навоий шахридаги “Тинчлик” станциясидан “Навоий” ЭИЗгача (25 км) транспорт воситасида ташиш 500 $га тушиши кайд этилган.

Давра сухбатида иштирок этган хорижий ва махаллий экспертлар Узбекистондаги эркин иктисодий зоналарни ривожлантириш буйича бир катор тавсияларни уртага ташлаганлар. Минтакаларнинг киёсий афзалликларини хисобга олган холда эришса буладиган индикаторлар максадли параметрларга асосланиб, ЭИЗларни ривожлантиришнинг узок муддатли консепция ва урта муддатли харакат режаси ишлаб чикиш; Вазирлар Махкамаси хузурида, Иктисодиёт вазирлиги ва Давлат инвестиция кумитаси таркибий тузилмалари негизида ЭИЗ ва кичик саноат зоналарини (КСЗ) ривожлантириш буйича агентлик ташкил килиш. Республика кенгаши ваколатларини агентлик маъмурий кенгашлари ва ЭИЗ, КСЗ дирекцияларига утказиш; Адлия вазирлиги хузуридаги Давлат хизматлари курсатиш агентлиги оркали «ягона дарча» тамойилини жорий этиб, жараённи енгиллаштириш ва барча зарур рухсатномаларни олиш вактини кискартириш; Давлат хизматлари агентлиги оркали хорижий фукароларга ишга жойлашиш учун рухсатнома бериш тартибини соддалаштириш ва тезлаштириш, хорижий инвесторлар учун 5 йилгача булган муддатга алохида визаларни жорий килиш (инвестицион фаолият визалари); ЭИЗ иштирокчи корхоналарига хизмат курсатувчи компанияларга ЭИЗ худудларида уз филиалларини очиш ва таъсис килишга рухсат бериш; ЭИЗ дирекцияси ва Вазирлар Махкамаси хузуридаги агентлик карорларига шикоят аризасини бериш механизмини яратиш ва бизнес режаларни ишлаб чикиш буйича талабларни соддалаштириш; ЭИЗ дирекциясининг фаолиятини бахолаш ва мониторинг килиш механизмини ишлаб чикиш; Кооперацияларни чукурлаштириш ва ишлаб чикариш кластерларини яратиш максадида, ЭИЗ иштирокчилари уртасидаги узаро хисоб-китобларда улар кайси ЭИЗда хисобдан утганидан катъи назар, ЭИЗ иштирокчи корхоналарини ККС тулашдан озод килиш; Узбекистондаги барча ЭИЗларда бир марталик туловлар ва доимий бадаллар тулашда ягона тартиб жорий килиш; ЭИЗларнинг ягона вебсайтини узбек, инглиз ва рус тилларида индивидуал ЭИЗ сахифалари билан яхшилаш кабилан шулар жумласидандир.

“Ривожланиш стратегияси” маркази мазкур лойихани Швейцариянинг “PeaceNexus” жамгармаси билан хамкорликда амалга оширган.

Бугунги кунда Узбекистонда 21 та эркин иктисодий зона фаолият юритмокда. Улардан 9 таси саноатга, 7 таси фармацевтикага, 2 таси кишлок хужалигига, биттаси туризмга, биттаси транспорт-логистика ва яна биттаси спорт анжомларини ишлаб чикаришга ихтисослашган.

ЭИЗларда 402 иштирокчи фирма кайдга олинган, улардан 112 ширкатгина уз фаолиятини бошлаган.

Аввалрок “Электрон хукумат” тизимини ривожлантириш маркази утказгансуровномада узбек тадбиркорлари хусусий тадбиркорликнинг давлат томонидан куллаб-кувватланишини коникарсиз (2,3 балл) бахолагани билдирилганди. Суровномада иштирок этган хар учинчи тадбиркор давлат томонидан хеч кандай “ёрдам”ни хис килмаслигини маълум килган.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

agCkoYZuMMFytud3lRmV09wdqqZxhe_D

Узбекистонда Голливуд актёрлари иштирокида тарихий сериал суратга олинади

Узбекистонда Голливуд актёрлари иштирокида тарихий сериал суратга олиниши режалаштирилмокда. Шу муносабат билан 2020 йилда Самарканд, …