Главные новости
Главная / Сиёсат / «Инвестицион лойихага караб хокимларнинг дунёкарашига бахо бераман» – Президент
<

«Инвестицион лойихага караб хокимларнинг дунёкарашига бахо бераман» – Президент

26 май куни утказилган йигилишда президент Шавкат Мирзиёев йирик лойихалар билан кифояланиб колмасдан, ахоли даромадини оширишга каратилган кичик лойихаларга инвестиция жалб килиш лозимлиги хакида гапирди.

«Сунгги уч йилда киймати 17 миллиард доллар булган йирик ишлаб чикариш корхоналари фойдаланишга топширилди. Лекин ушбу лойихалар иктисодиётимизга нима берди, деган саволга хали хам бирор рахбарда аник жавоб йук, десак тугри булади.

Кичкина бир мисол, Нукусда 8 минг тонна полимер ишлаб чикариш лойихаси 2017 йилда ишга тушган булишига карамасдан, халигача 3 минг тонна кувватда ишлаб келган. Ушбу корхона «Узбекнефтгаз» томонидан курилиб, якинда давлат активларини бошкариш агентлигига утказилди. Шу пайтгача бирорта давлат идораси бориб сурамаган. «Нега давлатнинг бунча пули кетиб, ускуна ишламаяпти» деган одам йук.

Агар мана шу 17 миллиард АКШ доллар хакикатда иктисодиётимизга кирса, канча узгариш буларди? Хеч ким уйламайди. Иккинчидан, 50 фоизга ишлайди. Биров бориб сурамайди. Шуни назорат киладиган ташкилотлар нима учун ойлик оляпти, деган саволгаям жавоб йук.

Хамма вилоят хокими ёзиб олсин. Энди хар бир вилоят узининг инвестиция лойихасини киритади. Ушанда вилоятнинг ишбилармонлик мухитига, вилоят хокимининг дунёкарашига бахо бераман.

Масалан, Андижон вилоятида мева-сабзавотчилик, чорвачилик, паррандачилик йуналишидаги 7та кластер билан 9 мингдан ортик ахоли учун касаначилик кооперацияси йулга куйилди. Бунинг учун бор йуги 40 миллион долларлик лойиха ишлаб чикилди. 9 минг хонадонда канча ахоли яшайди?!

Вахоланки, биргина «Шуртангаз» лойихаси 3,5 миллиард долларни ташкил килган. Бу оркали канча иш урни яратилган? Мана, 40 миллион доллар билан 9 минг ахолининг уйига киряпмиз. Нима демокчиман? Хар бир вилоят хокими бир долларнинг кадрига етиб, камбагалликни кискартириб, одамларни иш билан таъминлашни уйлаши лозим», дея президент сузларини келтирмокда Kun.uz мухбири.

Давлат рахбари маблагни купрок хусусий секторларга бериш оркали яхши натижага эришилганини маълум килди. Хусусан, «Хар бир оила тадбиркор» лойихаси асосида ахолига таркатилган 700 миллион АКШ доллар маблагнинг 96 фоизи давлатга кайтарилгани кайд этилди.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

Узбекистон яна карантинга кайтмокда

Узбекистонда эпидемиологик вазият кескинлашгани сабабли республика буйича карантин чоралари кучайтирилади. Республика махсус комиссияси карорига кура, …