Главные новости
Главная / Иктисодиёт / Интернетда богча ходимлари «кумир таппи» килаётгани сурати таркалди. Вокеа каерда булгани аникланди
<

Интернетда богча ходимлари «кумир таппи» килаётгани сурати таркалди. Вокеа каерда булгани аникланди

Ижтимоий тармокларда кумир кукунидан «таппи» тайёрлаётган аёллар сурати таркалди. Суратлар эълон килинган постларда холат кайси туманда, кайси богчада содир булганига ойдинлик киритилмаган. Суратлардан бирининг остига Самарканд, яна бирида эса Андижон деб ёзилганди.

Холат юзасидан суриштирув утказиб, мактабгача таълим вазирлиги ахборот хизмати ва Самарканд вилоят мактабгача таълим бошкармаси мутасаддиларидан изох олдик. Шунингдек, постлардан бирида айтилган Самарканддаги богча мудири билан хам богландик.

Самарканд вилояти мактабгача таълим бошкармаси бошлиги уринбосари Дилфуза Азизованинг айтишича, таркалган суратни эрталаб куриб, гап кайси богча хакида кетганини аниклай олмаган. Бу борада Самарканд вилоятидаги барча туман МТБ мудирларига маълумот жунатилган ва ички суриштирув утказилган.


Дилфуза Азизова

Кумир кандай етказиб берилади?

Шу уринда бошкарма карамогидаги богчаларга кумир кандай етказиб берилиши билан кизикдик. Дилфуза Азизовага кура, вилоятдаги мавжуд богчаларда йиллик канча кумир ишлатиши аник ва шунга кура кумир таксимланади. Вилоят бошкармаси руйхат шакллантириб, вилоятдаги богчалар куз-киш мавсуми учун канча кумир олиши лозимлигини вилоят хокимлиги ва мактабгача таълим вазирлигига юборади. Мактабгача таълим вазирлиги барча вилоятлардан юборилган маълумотларни «Узбеккумир»га жунатади.

Шундан сунг, омборларга кумир келганда вилоят хокимлигидан шу ишга масъул булган мутасаддилар кумирни турли ташкилотларга таксимлайди ва туманлардаги мактабгача таълим булимлари навбати билан уз худудидаги богчаларга кумир олиб беради.

Жорий йил Самарканд вилоятида фаолият юритаётган богчалар учун «Узбеккумир»нинг Самарканд кумир етказиб берувчи филиалидан 894 тонна кумир ва 1686 тонна кумир брикети харид килинган. Бундан ташкари, «Кумир таъминот» МЧЖдан 859 тонна брикет олинган.

Дилфуза Азизовага «Богчаларга берилаётган кумирнинг сифатини назорат киласизларми? Мабодо кайсидир богчага сифатсиз кумир тугри келиб колса,уша богча кандай йул тутади?», деб савол бердик. Унинг айтишича, бундай холатларда богчалар омбордан кандай кумир беришса, ушани олиб кетишга мажбур.

Шунинг учун хам мактабгача таълим тизими мутасаддилари куз-киш мавсумига тайёргарлик куриш масаласи кундаланг келганда «Узбеккумир»га хам, хукуматга хам, жойларда хокимлик мутасаддиларига хам кумир эмас, брикет сураб мурожаат килишяпти. Аммо хозирча брикетни хаммага етказиб булмаяпти. Берилаётган кумирнинг сифати эса яхши эмас.

Богчаларга берилаётган кумирнинг ярми кукунга чикади. Айрим богчалар кумир деб берилаётган кумир кукунини амаллаб ёкаётган булса, айримлари ходимлари билан уни «кумир таппи» килиб ёкмокда.

Самарканд вилояти мактабгача таълим бошкармасининг молиялаштириш ва бухгалтерия хисоби булими вакили Ойбек Тугизовнинг айтишича, аксарият холларда богчалар омборга кандай кумир келса, уша кумирни олишга мажбур.

Вокеа юзасидан мактабгача таълим вазирлигининг ахборот хизмати рахбари Мавлуда Аскархужаевадан изох олдик. Унинг айтишича, кумир кукунидан аёллар кулбола брикет тайёрлаётган суратлар таркалгач, вазирлик Самарканд ва Андижонда алохида ишчи гурух тузиб, суратда кайси богча эканини билиш учун суриштирув бошланган. Суратдаги Андижонда экани айтилган богчалардан бири бу вилоятдан «топилмаган». Иккинчисини эса Самарканддан суриштиришяпти.

Топилди

Мавлуда Аскархужаеванинг айтишича, у кумир кукунидан «таппи» килаётган аёллар суратини Фейсбукдаги сахифасига жойлаган аёл билан богланган. Аёл холат Самарканд вилояти Тойлок туманидаги 14-богчада содир булганини айтган.

Тойлокдаги 14-богча мудири билан телефон оркали богландик. У суратдаги холат узи бошкараётган богчада эмас, тумандаги 30-богчада содир булганини айтди. Кейин Тойлок туманидаги 30-богча мудири Матлуба Нигматованинг телефон ракамини топиб, ундан интернетда таркалган сурат хакида изох сурадик. Матлуба Нигматова суратлар чиндан узи рахбарлик килаётган мактабгача таълим муассасасида олинганини тасдиклади.

Унинг айтишича, богчага берилган кумирнинг сифати унча ёмон булмаган. Шунчаки кумирни тушириб олишгандан сунг ундан чиккан кукунни богча ходимлари исроф булмасин деб «таппи» килишган. 30-богча 140 уринли булиб, бу ерда жами туртта иситиш козони урнатилган. Уларга бу йил жами 12 тонна кумир берилган. Богча мудири берилган кумирнинг сифати яхши булганини кайта-кайта таъкидлаб, бу борада эътирози йуклигини айтди. Шунингдек, ходималарини хам бу ишга хеч ким мажбурламаганини, узлари рози булиб шу ишни килганини айтди.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

CPbXcc3jXcZmTiO2zxld90T56ucAgJEb

БАА компанияси Дубай ва Тел-Авив уртасида тижорат рейсларини бошлади

Исроил ва Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) уртасидаги муносабатлар нормаллашганидан сунг Дубай ва Тел-Авив уртасида мунтазам …