Главные новости
Главная / Жамият / Инсонийлик мезони
<

Инсонийлик мезони

9f214a02f3b87bf3740913ad0a17f0a1 Жорий “Халк билан мулокот ва инсон манфаатлари йили”да олиб борилаётган кенг куламдаги эзгу саъй-харакатларнинг мохияти хар бир хонадон ахлини рози этиш, уларнинг огирини енгил килиш каби икки дунё саодатига эриштирувчи фазли улуг тамойилга асослангандир. Бу каби хайрли ишларда имом-хатибларнинг урни ва хизматлари мухим саналади. Чунки, имом барча эзгуликларнинг олдида пешкадам ва намуна булиб туришлиги керак.

11 апрель куни Тошкент шахар “Саид Ваккос ота” жоме масжиди имом-хатиби Фозилжон Убайдуллаев Учтепа тумани “Куркамобод” махалласида яшовчи бир канча бокувчисини йукотган, эътиборга мухтож оилалар, ногирон ва кексалар хонадонларини йуклаб, уларнинг холидан хабар олди. Имом-хатиб масжид маъмурияти ва хомийлар томонидан уй жихоз воситалари ва зарурий озик-овкат махсулотларини топширар экан, динимизда инсон шаъни, кадр-кимматининг азизлиги, айникса, кунгли яримта, мехрга мухтожларнинг дуоси саодат калити эканлигини ва кундан-кунга обод булиб бораётган юртимизда хеч ким мехр-мурувватдан четда эмаслигини айтиб утди.

  Узбекистон мусулмонлари идораси Тошкент шахар вакиллиги Матбуот хизмати

Ҳаққимизда

Яна маълумот

EmFqWJ6cVOJb5vjwuumZnn8EkBrOK2E2

Мингбулок туман хокими маъмурий жавобгарликка тортилди

Наманган вилояти Мингбулок туман хокими вазифасини бажарувчи Нуршод Худойбердиев маъмурий жавобгарликка тортилди. У 4 млн …