Главные новости
Главная / Иктисодиёт / Инкирозга карши кураш жамгармаси маблагларининг сарфланиши буйича батафсил маълумотлар очикланди
<

Инкирозга карши кураш жамгармаси маблагларининг сарфланиши буйича батафсил маълумотлар очикланди

Ташки карзлар хисобига шакллантирилган жамгарма маблагларининг 67 фоизи ишлатиб булинди.

Молия вазирлиги Инкирозга карши кураш жамгармаси маблаглари хисобидан амалга оширилган давлат харидлари буйича батафсил маълумотларни эълон килди.

Хисоботлардан кимга канча маблаг ажратилгани, давлат харидлари буйича тузилган шартномалар, етказиб берувчиларнинг бенефициарлари каби ахборотлар урин олган.

Шу максадда Молия вазирлиги сайтида интерактив сахифа очилган. Айни пайтдаги маълумотлар 18 август холатига келтирилган булиб, сахифа хар хафтада янгилаб борилиши маълум килинди.

Ушбу маълумотларнинг очикланиши эндиликда кенг жамоатчиликка мустакил суриштирувлар утказиш имконини беради.

Эслатиб утамиз, Инкирозга карши жамгармага 10 триллион сум йуналтирилган булиб, у учта халкаро ташкилотдан олинган карзлар хисобига шакллантирилган: 41,9 фоиз – Осиё тараккиёт банки, 37,9 фоиз – Халкаро валюта жамгармаси, 20,2 фоиз – Халкаро тикланиш ва тараккиёт банки томонидан ажратилган маблаглардир.

18 август холатига кура, жамгармадан 8 448,7 млрд. сум микдорида маблаг ажратилган булиб, шундан 6 753,5 млрд. суми тегишли ташкилотлар томонидан узлаштирилган.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

mgjuuNhk19OMEIxDe6hj-MnA1kiqi74i

«UzAutoMotors» судга махфий хужжатларни такдим этди. Суд давом этмокда

9 октябрь куни Тошкент шахар маъмурий судида «UzAutoMotors» АЖнинг Монополияга карши курашиш кумитаси махсус комиссияси …