Главная / Сиёсат / Индамаслик – розилик аломати эмас». Шерзод Шерматов рус тилига расмий тил макомини бериш буйича мунозараларга кушилди

Индамаслик – розилик аломати эмас». Шерзод Шерматов рус тилига расмий тил макомини бериш буйича мунозараларга кушилди

Узбекистон Республикаси Халк таълими вазири Шерзод Шерматов Фейсбукдаги сахифасида давлат тили атрофида булаётган муноазаралар юзасидан пост колдирди.

«Узбек тилига давлат тили макоми берилганига бу йил 30 йил тулади. Биз бу санани яхшилаб нишонлашга тайёргарлик килиш урнига, кайсидир «зиёлилар»нинг рус тилини хам расмий тил этиб белгилаш керак деган таклифига индамай утирибмиз…

«Индамаслик — розилик аломати» деб кабул киладиганлар хам топилиб, бу кайсидир «зиёлилар» позицияси эмас, айнан Давлат томонидан олдинга сурилган таклиф, деб хам талкин килаётганларни куриб, уз фикримни билдиришим зарурлигини тушуниб етдим.

Мактабдаги кезларимда узбекча гапиришдан ор киладиганлар орасида узига хос стереотип буларди. Худдики факат русчада укиганлар яхширок билимга эга, оддий узбек мактабида укиганлар эса яхши укимагандек кабул килинар эди. Инглиз тилидаги факультетга утиб, барчага тенг шароит яратилганда бу стереотипнинг хато эканлиги яккол куриниб колди.

Яъни мактабда рус тилида ёки узбек тилида укиганлар бемалол инглиз тилидаги укишда тенгма-тенг ракобат килар эдик. Оддий узбек тилидаги мактабни битириб, хар холда АКШдаги энг нуфузли университетлардан бирида укиш ва кейинчалик катта лавозимларда ишлаш насиб килди. Бу хам, айнан мамлакатимиз Мустакилликка эришганидан кейингина яратилган имкониятлар туфайли булди.

Мамлакатимиз уз Мустакиллиги йулини танлаган ва бу йулдан четлашишга хеч ким йул куймайди. Хозирги вактда, барчамиз уз она тилимиз, миллатимиз ва маданиятимиз билан фахрланишга урганишимиз керак.

Чет тилларини имкон борича урганавериш керак, лекин бу деган уз она тилини эсдан чикариш дегани эмас. Шунинг учун хам, Президент мактабларига маънавий-маърифий ишлар буйича директор уринбосарлари номзодларига очик танлов эълон килган эдик. Бу мактабларнинг битирувчилари чет тили ва замонавий билимларга эга булгани холда, энг асосийси хакикий ватанпарвар ва юксак маънавиятли булиб етишиб чикишлари шарт.

Уз тилимиздан ва миллатимиздан гурурланиш хиссига эга булсаккина мамлакатимиз ривожланишига эриша оламиз», — дея фикр билдирган халк таълими вазири Шерзод Шерматов уз постида.

30 апрель куни vesti.uz сайтида эълон килинган мурожаатда муаллифлар Узбекистонда рус тилига расмий тил макомини бериш, бунинг учун мамлакат конунчилигига зарур узгартириш киритишни таклиф килишганди.

Улар 1995 ва 2004 йилларда янги тахрирда кабул килинган «Давлат тили тугрисида»ги конунда рус тили «миллатлараро мулокот тили» сифатида эслатилмаганига эътироз билдиришган.

Ташаббускорлар рус тили оркали узбек миллати нафакат «буюк рус маданияти, балки жахон маданияти ва илм-фани билан танишгани»ни иддао килишган.

Бу мурожаат кейинги кунларда ижтимоий тармоклардаги энг фаол мухокама килинаётган мавзу булиб турибди ва интернет фойдаланувчиларининг аксар кисми бу ташаббус ва унинг ташаббускорларига кескин норозилик билдиришмокда.

Бундан аввалрок Миллий тикланиш партияси ва «Юксалиш» умуммиллий харакати рус тилига расмий тил макомини бериш хакидаги мунозаралар буйича баёнотлар билан чикишганди.

Яна маълумот

VkJrM3E1SSWRTvMBydDG4D9SFsS5zO5W

«Худудингда кимдир вафот этса, тобутини кутар, шунда хурмат килишади» – Алматов ички ишлар органи ходимларининг урни хакида гапирди

Kun.uz сизни кизиктирган мавзуларда сухбатлар уюштиришда давом этади. Бу галги сухбатдошимиз Узбекистоннинг энг таникли инсонларидан …