Главные новости
Главная / Сиёсат / «Иложи борича улим булмаслиги керак» — Президент мурожаатида коронавирусга карши барча чоралар курилишини маълум килди
<

«Иложи борича улим булмаслиги керак» — Президент мурожаатида коронавирусга карши барча чоралар курилишини маълум килди

Узбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев 3 апрель куни коронавирус пандемияси келтириб чикарган инкирозга карши курашиш шароитида тадбиркорликни куллаб-кувватлаш масалаларига багишланган видеоселектор йигилишида Узбекистонда коронавирус таркалиши олдини олиш борасида олиб борилаётган ишларга яна бир бор тухталди.

«Оммавий ахборот воситалари оркали хар куни дунёда нималар булаётгани ва Узбекистонда кандай чоралар курилаётганини билиб турибсизлар. Шунга карамасдан мен яна бир марта халкимизга мурожаат килмокчиман. Чунки вазиятни кулдан бой берсак, жиловламасак, каттиккул булмасак, вазият кескинлашиб бораверади.

Бугунги кунда бутун дунё, инсоният мураккаб даврни бошидан кечирмокда, хаммамиз бунга гувох булиб турибмиз. Мамлакатимизда эпидемиологик вазиятни жиловлаш, ахоли саломатлигини хар томонлама химоя килиш учун барча чора-тадбирлар куриляпти. Махсус комиссиямиз 24 соатлик иш режимига утган.

Мана шундай огир пайтда дунёкарашимизни узгартириб, авваламбор узимиз намуна булишимиз керак. Вазият бундан хам мураккаблашиши мумкин. Мана шунга тайёргарлик килишимиз керак. Хаммамиз.

Дунёни куряпсизлар, салгина жилов куйиб юборилган жойларда кандай окибатлар булмокда. Мисли курилмаган окибатларга олиб келиши мумкин.

Менинг кучамда, менинг махалламда, менинг туманимда, бизнинг вилоятимизда йук дейдиганлар хато килади. Буни учинчи марта кайтаряпман.

Юртимизга четдан кириб келган коронавирус касаллигига чалинганлар сони 221тага етди. Минг афсуски, курсатилган тиббий ёрдамга карамасдан, беморлардан 2 нафари вафот этди. Уларнинг оила аъзолари ва якинларига уз номимдан, бутун халкимиз номидан чукур таъзия билдириб, сабр-токат ва бардамлик тилайман.

Албатта йукотиш осон эмас. Биз хамма чораларни куряпмиз. Бугун бошка чоралар хам курдик. Кореядан мутахассислар келди. Эрта-индин Хитойдан мутахассислар келяпти. Германиядан, Россиядан энг зур мутахассисларни олиб келамиз. Нега десангиз, иложи борича улим булмаслиги керак. Дунёда кайси давлатда кандай дори воситалари, кандай мутахассислар борлигини инобатга олиб, барча чораларни куриш керак.

Нега халкимизга бу гапларни айтяпман? Кечкурун Чирчикдан огир ахволдаги беморни олиб келишди. Биласизларми, беш-олти кун жуда юкори харорат билан уйида ётган.

Холбуки ойнайи жахонда 24 соат давомида одамларимизга огох булайлик, маданиятли булайлик, узимизга, бола-чакамизга эътиборли булайлик деяпмиз. Йук. Беш-олти кун ётган, оиласи бор, фарзанди бор, набираси бор, уйида ётган. Доктор чакирса булмайдими?

Шунинг учун, азиз хамюртларим. Яна бир марта сизларга катта илтимос билан мурожаат килмокчиман. Узларингни сакланглар, узларингга эътибор беринглар. Фарзандларингни, кушниларингни, оилаларингни, ота-оналарингни уйланглар. Агар узларингга эътибор бермасаларинг, огох булиб, тиббиёт ходимларининг айтганларини килмасаларинг, каттиккуллик, интизом, тартиб булмаса, бу касалликни осонлик билан енга олмаймиз.

Бугунги кунда мамлакатимизда 100 минг киши карантинга олинган. Шунингдек, чет элдан салкам 13 минг фукаро олиб келиниб, улар хам тула карантинга олинди. Тошкент вилоятида 10 минг кишини кабул килишга мулжалланган карантин зонаси барпо этилмокда. Унинг дастлабки бир кисмига хориждан келган 2 минг 200 дан ортик фукароларимиз жойлаштирилди.

Зангиота туманида 10 минг уринли 2 та вирусология шифохонаси курилмокда. Якин кунларда ушбу шифо масканларидаги 2 мингта урин ишга туширилади. Хозирги кунгача 245 мингта тест, 700 мингга якин химоя воситалари олиб келиниб, даволаш муассасаларига етказилди. Бу ишлар яна давом эттирилмокда.

Таъкидлаш керакки, амалга оширилаётган тизимли чора-тадбирларимиз, албатта, уз натижасини бермокда. Касалликка чалинганларнинг 25 нафари тулик согайиб, реабилитацияга утказилди.

Фурсатдан фойдаланиб, бу курашнинг олдинги сафларида чинакам жасорат ва матонат курсатаётган жонкуяр ва олижаноб шифокорларимизга чукур миннатдорчилик билдираман. Юзага келган вазиятни тугри тушуниб, бизни фаол куллаб-кувватлаётган халкимизга, азиз юртдошларимга рахмат айтаман.

Ижтимоий тармокларда халкимиз кабул килган чораларимизни тугри тушунаётганини курмокдамиз. Тартиб-интизом саклаётганлари учун яна бир марта катта рахмат айтмокчиман, миннатдорчилик билдирмокчиман.

Утиб кетади бу кунлар. Лекин хозир темир интизом билан ишласак, натижа албатта биз кузлагандек булади», дейди президент.

Давлат рахбари карантин коидаларини бузаётганларни каттик танкид килди.

«Шу билан бирга, канча огохлантириш ва тушунтириш ишларига карамай, жойларда карантин коидалари бузилаётганини афсус билан айтиш керак.

Хозиргача 22 мингдан зиёд ана шундай холат аникланди, 330 киши карантин худудидан кочиб кетди. Бу нима деган гап? Катта-катта 330 киши. Хукукни мухофаза килиш органларимизга рахмат, ички ишлар, миллий гвардия, хавфсизлик хизматлари ортидан бориб, кайтариб олиб келишяпти.

Бу хаёт унга керакку? Дунёдаги ахволни куринглар, нима буляпти!

Карантин вактида айрим масъулиятсиз шахслар 24та турли оммавий маросимлар утказганини сира оклаб булмайди. Мана шу 24та махаллада махалла раислари, участковойлари кандай килиб рухсат берган? Мумкин эмас, мумкин эмас йигилиш, туй килиш мумкин эмас. Бутун халкимиз хаётига хавф солаётган бундай номаъкул ишларга нисбатан кескин чоралар курилади.

Мухтарам ватандошлар! Ишонтириб айтаманки, коронавирус таркаб кетмаслиги учун давлат барча чораларни куради. Аммо шу синовли дамларда хар бир узбекистонлик, хар бир идора, жамоатчилик вакиллари бир мушт булиб харакат килишимиз керак. Касалликни махалламизга, уйимизга, оиламизга олиб кирмаслик учун энг аввало узимиз масъулмиз.

Президент кулни куксига куйиб саломлашиш урфини янада мустахкамлаш давр такозоси эканини таъкидлади.

 

«Айрим давлатларда юкори гигиенага асосланган кундалик турмуш тарзи, миллий урф-одатлар бу касалликни енгишда жуда мухим омил булмокда.

Жумладан, ахолиси зич, кушнилари билан савдо алокалари ута ривожланган булишига карамасдан, Япония вируснинг кенг таркалашига йул куймади. Нимага. Тартиб-интизом каттиклиги учун!

Мутахассислар «япон феномени»ни улардаги узига хос саломлашиш, шахсий масофани саклаш, тез-тез кийим алмаштириш, юз-кулни ювиш, тула ювиниш, тугри овкатланиш, фаол турмуш тарзи ва спорт каби 13та коида ва урф-одатлар сакланиб колгани билан асосламокдалар.

Бу эса бизда хам азал-азалдан мавжуд – кулини куксига куйиб саломлашиш, уйга мехмон келганда кулга сув куйиш, жамоат жойларида масофани ушлаш, мева-сабзавотларни куп истеъмол килиш каби урфларимизни янада мустахкамлашни такозо этади.

Шунингдек, жамоат жойларида, махалла ва хонадонларда дезинфекция ишларини мунтазам давом эттириш лозим. Барча корхона ва ташкилотлар хар хафтада уз ходимларини тизимли равишда тиббий курикдан утказиб туриши зарур.

Хурматли дустлар! Хар кандай кийинчиликка карамасдан, уз хизмат бурчини виждонан бажараётган ака-укаларимиз, опа-сингилларимиз, угил-кизларимиз фидойилигини юксак кадрлаймиз.

Ахоли уртасида вахима ва саросима гаплар таркалишига асло йул куймаслик лозим. Мен нуроний оталаримиз, мунис оналаримиз уз жонкуярлиги, сабр-бардоши, эзгу дуолари билан барчага ибрат буладилар, деб ишонаман.

Мен бугунги кунда уй шароитида тахсил олаётган талаба ва укувчи ёшларимизга мурожаат килмокчиман:

Азиз фарзандларим, уйда вактингизни бекор утказманг! Онлайн дарсларни кунт билан узлаштиринг. Китоб укинг, билимингизни оширинг, бадантарбия ва жисмоний машкларни бир кун хам колдирманг.

Куп нарса ота-оналарга боглик. Куплар ун йилдан буён уйида фарзандлари билан утирмаган. Шунга эътибор беринглар», дейди президент.

Президент кишлок хужалиги вакилларига хам мурожаат килган.

«Мана, бахорнинг иссик кунлари хам бошланди. Мавжуд кийинчиликка карамасдан, хаёт давом этмокда.

Фермер ва дехконларимиз, тадбиркорларимиз олдида ута мухим вазифалар турибди.

Албатта, хар биримиз кундалик юмушларимизни хавфсизлик ва санитария коидаларига тула амал килган холда давом эттиришимиз зарур. Чунки бугун йукотган имкониятларимизни эртага тиклаш кийин булади, вактни эса оркага кайтариб булмайди. Буни хаммамиз яхши биламиз.

Пандемияни тухтатиш учун бутун дунё халклари катори биз хам жиддий изланишдамиз. Одамларимиз даромадлари камайиб кетмаслиги учун, корхоналаримиз баркарор ишлаши учун барча режаларни куряпмиз.

19 март куни пандемиянинг иктисодиётимизга салбий таъсирини юмшатиш буйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тугрисида фармон кабул килган эдим. Хукумат ва махаллий хокимликлар жойларда бу чора-тадбирларнинг ижросини таъминламокда.

Албатта, худога минг катла шукр, бу касаллик бормаган худудларимиз хам анча. Илохим бормасин бу худудларга. Худодан илтижо киламиз. Уша жойларда тизимли тартиб билан бахорги ишларни давом эттиришимиз керак. Шу огир вазиятда тугри йулни жойлардаги рахбарлар, сизлар топишларинг мумкин. Биз тавсия беришимиз мумкин. Агар бугун томоркага экмасак, кейин эртага бозордаги нарх-наво нима булади? Харакат килиш керак. Лекин санитария-эпидемиологик тиббиёт ходимлари айтган масалаларни жойига куйиб.

Мен бугун мана шундай кийин вазиятда иктисодиётимизни, тадбиркорларни фаол куллаб-кувватлаш учун яна бир мухим фармонга имзо чекдим. Канчалик мураккаб булса хам, бюджетдан катта харажатларни талаб этса хам, кушимча чораларни куришга карор килдим.

Бу синовлар вактинча. Албатта худо хохласа, утиб кетади. Мана шундай синовларни жипслигимиз билан, бирдамлигимиз билан енгишимиз керак. Хамма нарса узимизга боглик. Биз куп нарсани урганиб бу синовдан утамиз. Мустахкам булиб утамиз, кудратли булиб утиб олишимизга ишончим комил. Кудратли буламиз. Жуда катта тажриба орттирамиз. Бир-биримизга мехримиз ошиши аник.

Ана шундай бир-биримизга кумак беришимиз, хаммамиз жипслашишимиз керак. Халкимиз бугун рахбарлар урнак булади, йул курсатади деб караб турибди. Шундай экан, биз бугун олижаноб, багрикенг, мехнаткаш халкимизга таъзим килиб, тугри йул курсатишга хаммамиз жавобгармиз.

Жипслашиб, хар бир тадбиркорни сизлаб, яхши кайфият билан одамларни инонтириб, ишонтириб, яхши йулга чикариб олсак, бу синовлар ортда колади. Хозир бутун халкимиз белини махкам боглаб, жонажон ватанимизни бало-казолардан куткариш учун катта харакатлар киляпти. Хаммамиз айтилган гапларни масъулият билан бажарсак, галаба бизники булади», деган давлат рахбари.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

yFRo4Dc9IvvmlNf8fgbDyB14XxZ3BD4K

Соликчиларнинг хужжатларни такдим этиш тугрисидаги суровномасига 5 кун ичида жавоб бериш керак булади

Давлат солик кумитаси Камерал солик текширувини утказиш тугрисида низомни тасдиклади. Хужжат СК 138-моддасига мувофик ишлаб …