Главные новости
Главная / Маданият / “Илм урганмасдан туриб улугликка интилган кишига хайронман”
<

“Илм урганмасдан туриб улугликка интилган кишига хайронман”

ilmЗубайр ибн Абу Бакр айтадилар: «Отам Ирокдан менга ёзган бир мактубида шундай деб насихат килган эди: «Илм урган, зеро, факир чогингда у мол, бой вактингда жамол – зийнатдир».

Лукмон (а.с.) углига бундай насихат килганлар: «Эй углим, сен олимлар билан утир. Уларнинг орасига кир, чунки Аллох таоло ерни осмон суви билан тирилтиргани каби, калбларни хикмат нури билан тирилтиради».

Хукамолардан бири айтади: «Агар олим киши вафот этса, унинг вафотига сувдаги баликлар, осмондаги кушлар йиглайди. Унинг жисми йук булса-да, чиройли зикри номи унутилмайди».

Зухрий айтадилар: «Илм мардликдир. Уни факат мард эркаклар севади».

Ибн Аббос (р.а.) айтадилар: «Илм олишда (кийналдим), бир оз хорландим, тилагим хосил булгач, азизу мукаррам булдим».

Ибн Абу Мулайка Ибн Аббос хакида шундай деганлар: «Чиройда Ибн Аббосдек чиройлисини, сузлашда тили равонини, фатво беришда илмлисини курмаганман».

Абдуллох ибн Муборак айтадилар: «Илм урганмасдан туриб улугликка интилган кишига хайронман».

Хакимлардан бири айтади: «Мен икки кишига ачинганимчалик бошка хеч кимга ачинмаганман: илмни тушунмасдан туриб урганган кишига, илмнинг мухимлигини тушуниб, уни урганмаган кишига».

Абу Дардо (р.а.) айтадилар: «Сен олим, ё урганувчи ёки унга кулок тутувчи бул. Лекин туртинчиси булмагилки, халок буласан».

Тобеъинлардан Ато ибн Абу Рабох айтадилар: «Бир илм мажлиси лахв-бехуда мажлислардан етмиштасига каффорат булади».

Ҳаққимизда

Яна маълумот

tojik-soniya

Тожикча шеърлар / Шерхо

Дуст хакида тожикча шеър Бархез, то нихем сари худ ба пои дуст, Чонро фидо кунем, …