Главные новости
Главная / Иктисодиёт / «Илгариги адоват хозир йук» – Сафоев Марказий Осиёдаги геосиёсий мухит ва Узбекистоннинг мавкейи хакида
<

«Илгариги адоват хозир йук» – Сафоев Марказий Осиёдаги геосиёсий мухит ва Узбекистоннинг мавкейи хакида

Содик Сафоевнинг таъкидича, Марказий Осиё республикалари уртасида аввалги даврга хос «аллакандай адоват» ва «хатто хусумат» хозир йук – минтакада узаро ишонч мухити шаклланган. Масалан, 5 йил олдин сув масаласи ечиб булмас муаммо булиб куринган булса, хозир кушни давлатлар кушма лойихалар билан бу муаммони ечишга тайёрлигини курсатяпти.

Олий Мажлис Сенати раисининг биринчи уринбосари Содик Сафоев парламентнинг мамлакат ички ва ташки сиёсатига оид масалаларни хал килишдаги ваколатларини кенгайтириш мавзусида журналистларга интервью берди.

– Бундан 15 йил олдин, яъни 2005 йилда чоп этилган «Марказий Осиёдаги геосиёсат» китобингизда Марказий Осиёдаги сиёсий жараёнлар, иктисодий муносабатлар, чел эл инвестицияларини жалб этиш, мамлакатда хорижий бизнес учун кулай шароитларни яратиш борасида фикр юритгансиз ва Марказий Осиё давлатлари, хусусан Узбекистон олдида ана шу мушкул муаммони хал этиш вазифаси турганини таъкидлагансиз.

Орадан 15 йил утди. Бугун Узбекистонда бу борада яратилган имкониятларни уша давр билан таккослаб, неча фоизга бахолайсиз? Янги парламент, янги Узбекистон бу борада яна кайси сохаларда иш олиб бориши керак, деб хисоблайсиз?

– Авваламбор, бу китобни эслаганингиз мен учун катта шараф. Саволингизда бир неча савол мужассам. Мен уларга бирма-бир жавоб беришга харакат киламан.

Марказий Осиёда турган фундаментал масалалар, муаммолар узгаргани йук.

Уларнинг энг асосийси шундан иборатки, Марказий Осиё тарихан ягона иктисодий, куп нуктайи назардан маданий худуд булиб келган. У тарихан бирга булган. Факатгина тарих такозоси билан уз вактида улар алохида мамлакатларга булиниб кетди. Лекин уларнинг бир-бири билан узвий богликлигини хеч ким инкор килолмайди.

Тушунамизки, бу минтака давлатлари олдида турган максадларга факат биргаликда эришиши мумкин, факат муштарак харакатлар оркали уларни кийнаётган муаммоларни хал этиши мумкин.

Масалан, экологик муаммо ёки сув танкислиги муаммоси. Ёки, бизнинг анклав эканимиз, денгизга чикиш имкониятимиз чеклангани. Буларни хеч бир мамлакат алохида хал этолмайди, уларни факат биргаликда хал этишимиз мумкин.

Ёки афзалликларимиз хакида гапирадиган булсак, бизда энергетик захиралар куп. Хеч бир давлат уз захираларини дунё бозорига бошка давлатнинг устидан сакраб олиб кетолмайди. Инфратузилмани биргаликда ривожлантиришимиз керак.

Сафоев сунгги уч йилда Марказий Осиёдаги геосиёсий ва геоиктисодий вазият батамом узгарганини таъкидлади.

– Илгариги даврга хос бир-бирига нисбатан кандайдир адоват, ишончсизлик, хаттоки бир-бирига булган хусумат йук булиб, бугун узаро ишонч, муаммоларни биргаликда хал килиш, компромиссга тайёрликни биз бугун кайд этмокдамиз.

Тан олайлик, бу факат бизнинг фикр эмас, бу халкаро хамжамият тан олган фикр. Бу биринчи навбатда президентимиз хурматли Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг янгиланган Узбекистон ташки сиёсати билан боглик. Буни хеч ким инкор этолмайди. Мамлакатимиз очикликни эълон килди, куп ташаббусларни илгари сурди ва улар куллаб-кувватлагани натижасида бугун куриб турибмизки, Марказий Осиёнинг олдида турган куп хавф-хатарлар четлатилди.

Сув масаласи. Илгари, 5 йил олдин бу бизга худди ечими йук муаммо булиб куринаётган эди. Бугун куряпмизки, мамлакатлар хаттоки кушма лойихаларни амалга ошириб, бу муаммони ечишга тайёрлигини курсатмокда.

Сенаторнинг таъкидича, ташки сиёсат бевосита инсон хукуклари, манфаатлари билан боглик.

– Эсимизда бор, 3-4 йил олдин кунига бир неча 10, 20, 30 одам якин кариндошларини куриш учун Узбекистоннинг кушни давлатлар билан чегарасидан утиш имкониятига эга эди. Агар уларда у ерда кимдир вафот этгани ёки огир ахволда экани хакидаги телеграмма булсагина. Бугун кунига юз мингдан ортик ватандошларимиз бемалол, тусиксиз кушни давлатлар билан чегарани кечиб утиб, у ерга нафакат кариндошлари билан учрашиш, балки бошка максадларда хам бориб келишлари мумкин.

Шунинг эвазига кушни давлатлар билан булган савдо хажми сунгги йиллар мобайнида айримлари билан 70 фоиз, айримлари билан икки баравар ортиб бормокда. Янги транспорт йулаклари очилди.

Афгонистонни айтинглар. Куп йиллар биз уни худди курмагандек ишлардик. Бир неча йил олдин Афгонистон билан савдо-сотигимиз деярли булмаган, десак хам булади. Бугун бу 1 миллиард долларга якинлашмокда.

Узбекистон Афгонистон билан бир неча масалаларда, шу жумладан, бизга энг якин, макбул булган трансафгон транспорт йулагини барпо этиб, у оркали бутун Марказий Осиёга биз учун энг якин денгиз портларига чикиш имконини берувчи лойихаларни илгари сурмокда. Бу борада Марказий Осиёдаги бугунги вазият ижобий нуктайи назардан узгарди, лекин шу билан бирга, хали килинадиган ишлар куп.

Узбекистон – Марказий Осиёдаги барча давлатлар билан чегарадош булган ягона давлат. Бошка ундай давлат йук. Шунинг учун Узбекистоннинг мавкейи узгача. Узбекистондаги вазият нафакат мамлакатимиз учун, балки бутун минтака учун катта таъсир курсатади. Бу хам халкаро даражада тан олинган бир омил.

Бу борада Узбекистонда сунгги йилларда булаётган, шу жумладан инвестицион иклимни яхшилаш буйича узгаришлар факатгина Узбекистон учун эмас, балки Марказий Осиё учун мухим ахамиятга эга.

Нимага? Чунки йирик инвесторлар тор миллий иктисодиёт худуди билан унча кизикмайди, уларга кенг минтакавий худуд керак. Улар учун факатгина 35 миллионлик Узбекистон бозори эмас, балки 100 миллионлик Марказий Осиё бозори кизикрок. Шунинг учун Марказий Осиё учун Узбекистонда булаётган хозирги узгаришлар нихоятда мухим.

Сунгги йиллар мобайнида амалга оширилган ишлар, Жахон банкининг Doing business курсаткичлари буйича Узбекистоннинг рейтинглари кандай ортиб бораётгани хакида биласизлар. Сунгги йил мобайнида утган йилга нисбатан деярли уч баравар купрок инвестиция Узбекистонга келди.

Бу шуни курсатяптики, жараён бор, у тобора мустахкамланмокда. Лекин шу билан бирга хали килинадиган ишлар хам куп. Бу хакда биз парламент аъзолари хам бош котиришимиз керак.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

OIII7GBEgP2BoX8oOiWcgY4XGBH4uapm

Самарканд вилоятида вояга етмаган шахс томонидан содир этилган жиноят фош килинди

Самарканд вилояти Каттакургон шахрида вояга етмаган шахс томонидан содир этилган жиноят фош килинди Иллюстратив фото …