2019 йил 26 июль куни Олий Мажлис Сенати Бюджет ва иктисодий ислохотлар масалалари кумитасининг мажлиси булиб утди. Унда курилиш, энергетика хамда иктисодиёт ва саноат вазирликларининг максадли вазифаларни жорий йил биринчи ярим йиллигида бажариш буйича хисоботлари эшитилди.
Узбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ахборот хизмати хабарига кура, мажлисда Иктисодиёт ва саноат вазирлиги томонидан мамлакатни киска, урта, ва узок муддатли даврда баркарор ва мутаносиб ижтимоий-иктисодий ривожлантиришни таъминлашга, ахоли фаровонлигини ошириш ва ушбу йуналишда мавжуд муаммоларни хал этишга каратилган концепциялар, тармок ва худудий дастурларни ишлаб чикиш борасида кенг куламли ишлар олиб борилаётганига эътибор каратилди.
Иктисодиёт ва саноат вазирлигига 2019 йилда жами 43 та вазифа юклатилиб, улардан 33 тасининг ижро муддати этиб жорий йилнинг биринчи ярим йиллиги белгиланган. Ушбу топшириклардан 25 таси бажарилган. Республиканинг асосий иктисодий ривожланиш прогноз параметрларини тармоклар ва худудлар кесимида мониторинг килиш, ишчи комиссиялар тузган холда 2018 йил худудий прогноз курсаткичларини бажаришда колок худудларни жойига чиккан холда урганиш каби вазифалар шулар жумласидан.
Шу билан бирга, вазирлик томонидан ижро муддати жорий йилнинг биринчи ярмига белгиланган 8 та вазифа ёки жами вазифаларнинг 24 фоизи бажарилмаган ва 2 та вазифа муддатидан кечикиб бажарилганлиги кайд этилди. Хусусан, махсулотлар таннархини камайтириш буйича комплекс чора-тадбирлар, максадли параметрларни ишлаб чикиш, мониторинг килиш, ташки ва ички бозорда саноат махсулотлари ракобатбардошлиги паст даражада эканлиги сабабларини аниклаш, мавжуд табиий ресурслар асосида саноат ишлаб чикариш лойихаларини тайёрлаш, паст рентабелли ерлар унумдорлигини кишлок хужалиги махсулотларини етиштиришда томчилаб сугориш тизимини жорий этиш оркали ошириш лойихаларини ишлаб чикиш каби топшириклар бажарилмай колганлиги кайд этилди.
Мажлисда максадли вазифаларнинг уз вактида ва сифатли бажарилишини таъминлашга эришмаган вазирликлар фаолияти коникарсиз эканлиги алохида кайд этиб утилди ва бундай камчиликларни бартараф этиш йуллари куриб чикилиб, сенаторлар томонидан тегишли тавсиялар ва таклифлар билдирилди.