Главная / Маданият / Ийдул-Азхо ёхуд Курбон хайити одоблари

Ийдул-Азхо ёхуд Курбон хайити одоблари

kurbon-haitiМаълумки, замон ва маконнинг шарофати билан солих амаллар хам бир-биридан тафовут килувчи узгача шараф ва афзаллик касб этади. Аллох таоло маълум кунларда Узига ибодат килишни, Узини зикр этиб улуглашни бошка кунлардагидан кура афзалрок ва ажрини олийрок килиб куйган. Бундай кунларда бажариладиган солих амалга бошка кунлардагидан кура чандон-чандон орттириб ажр берилгусидир. Мукаддас ойлардан булган зулхижжа ойининг аввалги ун куни хамда ташрик кунлари ана шундай муфаззал килинган кунлар жумласидандир.
Ислом умматининг барча вакиллари бу кунларни рузаю ибодат, зикру тасбехлар, такбиру тахлиллар ва хайру садакалар билан обод килган холда утказадилар. Бу кунларда умр фарзи булмиш хаж ибодатининг асосий маросимлари булиб утади.
Шундай килиб, зулхижжанинг унинчи кунида бу ойнинг хилоли чикиши билан олам аро бошланган ибодат сайли узининг авж палласига кутарилади. Санокли кунлардаги ибодатларнинг мукофоти – Курбон хайити кузларимизни кувонтириб оламга мехмон булади. Моли нисобга етган мумин-мусулмонлар бундай дориломон кунларга офият ила етказгани ва бошка барча зохирий ва ботиний неъматлари учун Яратганга шукрона сифатида курбонликлар суядилар. У кунда Аллох таоло учун кон чиказишдан хам кура махбуброк булган бирон-бир амал булмас. Шу жихатлардан хам Ийдул-Азхо байрами алохида эътиборга моликдир.
Ийд сузининг келиб чикиши арабча “кайтмок, кайтармок, фойда ёки зарарни олиб келмок” маъноларига далолат килувчи «عاد» (ъаада)феълига бориб такалади. «Ал-бахрур-роик шарху канзид-дакоик» китобининг муаллифи шундай дейдилар: «Ийд сузи билан унинг узаги булган «кайтиб келиш» сузи орасида муносабат борлиги сир эмас. У шунинг учун хам шундай номландики, у кунда Аллох таолодан бандаларга лутфу-иноят, инъому-эхсонлар кайтади; Ёки бундай номланишига сабаб, у кун такрор-такрор келади, кайта-кайта нишонланиб, байрам килинади; Ёхуд у одамларга шодлик олиб келгани учун шундай номланган; Ё эса, худди карвонни яхши ният билан «кофила» яъни «кайтиб келувчи» деб номлаганлари сингари, бу кунга хам кайта етишиш насиб булишига умид боглаб, некбинлик юзасидан «ийд» номи берилган».
Озод, соглом, окил ва болиг булган эркак мусулмон кишига ийд намозига хозир булиш вожибдир. Пайгамбар соллаллоху алайхи васаллам ийд намозини мунтазам равишда коим килганлар, хеч качон тарк килмаганлар.
Ийдул-Азхо кунида риоя килиш мустахаб саналган ва бехад ажру савобли булган маълум ишлар ва одоблар бор. Куйида уларнинг айримларига кискача тухталиб утамиз.

1. Хайит намозига чикишдан олдин гусл килиш, бисотидаги либосларнинг энг яхшисини кийиш ва хушбуйланиш. Негаки, бу шундай улуг байрам ва шодиёнаки, у кунда мусулмонларнинг хайъатида хам байрамона кайфият куриниб туриши керак. Боз устига, хайит намозига кетаётган одам албатта издихомга рубару булади. Шу боис хам ундан хушбуй хидлар таралиб туриши максадга мувофикдир. Янги кийими булмаса, кийимлари ичидан энг яхшисини танлаб, ювиб-дазмолланган холда кийиши мустахабдир. Набий алайхиссалом хар хайитда Ямандан келтирилган кизгиш рангли тунларини кийганлари ривоят килинган.

2. Ийдул-Азхо куни Ийдул-Фитр кунидан фаркли уларок, хайит намозига хеч кандай егуликдан тотинмаган холда чикиб кетиб, намоздан кайтгач, суйган ёки узига хадя этилган курбонликнинг гуштидан ейиш мустахабдир. Абдуллох ибн Бурайда отасидан ривоят киладилар: “Набий соллаллоху алайхи васаллам Фитр куни нарса емагунча намозга чикмас эдилар, Азхо куни эса хайит намозини укиб булмагунча нарса емас эдилар” (Термизий, Ибн Можа ва Ибн Хиббон ривоятлари.).
Пайгамбар соллаллоху алайхи васаллам Азхо куни намоздан олдин таом ейишдан тийилишларининг хикмати хакида Мулло Али Корий (р.х.) бундай дейдилар: “Бунинг сабаби уша кунда биринчи булиб ейдиган нарсаси уз курбонлигининг гуштидан булмоги учундир. Зеро, Аллох таоло айтади: «Бас, ундан (яъни суйган курбонлигингизнинг гуштидан) енглар ва бечора-камбагалларга хам едиринглар!» Шу боис хам, Аллохнинг амрига буйсуниш юзасидан у куни энг биринчи ейиладиган нарса курбонлик гушти булади” (“Миркотул-мафотих”: 3/544).

3. Хайит намози укиладиган жойга мумкин кадар эртарок бориш, юзида хурсандчилик аломатлари зохир булиб туриши, мумкин кадар купрок садака ва хайру эхсонлар килмок.

4. Хайит намозига пиёда юриб бориш хамда намозгохга бир йулдан борган булса, кайтишда у йулни узгартириб, бошка йулдан пиёда кайтиш хам мустахабдир. Чунки, Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам шундай килганлар. Бунинг хикмати борасида уламолар турли хил фикрларни билдирганлар. Жумладан, шуни айтиш мумкинки, хайит намозига пиёда борилса,байрамона кайфият нафакат одамларнинг ичларида, балки хаммаёкда яккол намоён булади. Байрамнинг табаррук нафаси хамда мусулмонларнинг муборак кадамлари ва яхшиликларидан барча кучалар ва йуллар хам бахраманд булади. Оламда бахорий насимдек хушбуй кайфият хукмрон булади. Буни кучаларни тулдириб, юзларида шодон ифода билан уйларига кайтаётган ораста кийинган одамларда, намоз укиб булиниши билан хамма ерда ёйиб ташланган турфа хил егуликлар, нозу неъматлар ва совгаю саломлардан уз ахли оиласига олиб бориш учун харид килаётган оила бошликларида, ота, амаки ва акаларининг ёнларида кувончлари бир олам булиб, турфа хил уйинчокларни уйнаб келаётган болаларнинг бахтиёр киёфаларида хам куриш мумкин. Боз устига, хайит намозига бир йулдан бориб, бошка йулдан кайтилганда инсон яна хам купрок одамларни куради, анчадан бери курмаётган таниш-билишлари билан дийдор куришади ва уларни шодиёна билан табриклаш фурсатига эга булади. Айрим уламоларнинг кайд килишларича, инсон хайит намозига бир йулдан бориб, бошка йулдан кайтса, юрган хар бир йули хамда уша йулларга куйилган хар бир фаришта хам киёмат кунида унинг фойдасига гувохликка утар экан.

5. Арафа куни бомдод намози укилгандан бошлаб, то ташрик кунларининг охирги куни куёш ботгунга кадар хар фарз намоз кетидан такбири ташрик айтилади. Бу суннат. Унинг куриниши мана бундай: “Аллоху акбар, Аллоху акбар, лаа илааха иллаллоху валлоху акбар, Аллоху акбар, ва лиллаахил-хамд”.
Ханафий мазхабида ташрик кунлари хайит кунидан кейинги уч кун хисобланади. Демак, такбири ташрик арафа куни бомдод намозининг фарзидан сунг айтиш бошланади ва хайитнинг туртинчи куни аср намозида охирги такбири ташрик айтилади. Шу билан тугайди. Шунда беш кун давомида умумий 23 та намоздан сунг такбири ташрик айтилган булади. Бу Имом Абу Юсуф ва Имом Мухаммадларнинг кавллари булиб, мазхабимизда шу ихтиёр килинган. Аммо, Имом Абу Ханифарахматуллохи алайхига кура такбири ташрик Арафа куни бомдод намозининг кетидан бошланиб, хайитнинг биринчи куни аср намози укиб булингач охиргиси айтилади. Бу кавлга кура саккизта намоздан сунг ташрик такбирлари айтилади. Аммо, амалда булган кавл аввал келтирганимиз имомайннинг сузларидир.

    Бу кунларнинг ташрик кунлари дейилишига сабаб шуки, «ташрик» сузи араб тилида бирон нарсани офтобга ёйиб, кокилаш деган маънони англатади. Одамлар бу кунларда келгусига гамлаб куйишга мулжалланган курбонлик гуштларини бузилиб колишидан саклаш учун офтоб нурига ёйиб, кокилар эдилар. Шунинг учун, бу кунлар ташрик кунлари деб аталди. Шу боис, бу кунларда айтиладиган такбир хам «ташрик такбири» деб юритилди. Аллох таоло мархамат киладики: “Санокли кунларда Аллохни зикр килингиз!” (Бакара сураси, 203-оят). Муфассирлар бу «санокли кунларни» ташрик кунлари дейдилар.
Ийд куни намозга чикиб кетилаётганда хам ушбу такбирларни айтиш мустахаб хисобланади. Абу Ханифа рахматуллохи алайхига кура, бу такбирларни товушни ортикча баланд кутармасдан хар ким узича айтиб юриши лозим. Негаки, такбир дуо ва зикр хисобидадир. Дуо ва зикр эса мулойимлик билан айтилади. Аммо “Бу такбирлар хайит ва ташрик кунлари куча-куйларда, бозорларда ва таниш-билишлар билан учрашганда товушни кутариб айтилади”, деган кавллар хам бор.

    Ийдул-Азхонинг биринчи куни дохил ташрик кунларида руза тутиш ман этилади. Чунки бу кунлар еб-ичиб, чинакам байрам килинадиган кунлардир. Нубайша ал-Хузалий разияллоху анхудан ривоят: Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам мархамат килиб дедилар: “Ташрик кунлари ейиш-ичиш ва Аллохни зикр килиш кунларидир!” (“Сахихи Муслим”).
Руза тутиш ман килинган бу кунларнинг неча кунлиги борасида хам ташрик кунларининг кайси кундан эътиборан бошланиши хакида пайдо булган ихтилоф туфайли уламолар томонидан икки хил фикр билдирилди. Аксар уламолар ташрик кунлари хайитдан кейинги уч кун дейдилар. Шунга биноан, руза тутиш ножоиз булган кунлар умумий турт кунни ташкил этади.

6. Ийдул-Азхо куни ёр-биродарлар, хешу акраболар билан куришганда уларни байрам билан кутлаб, “хайитингиз муборак булсин!” каби табрик сузлари алмашиниш хамда улар билан кучоклашиб куришиш хайитнинг одобларига киради.

7. Хайит кунидан бир кун олдин бозорга тушиб, оила аъзолари учун хайит совгалари харид килиш ва уларни хайит намози укилгандан сунг оиланинг катталаридан бошлаб такдим килиш, уша куни хайит намози укиб келингач, барча оила аъзолари билан аввалдан тузатилган тукин дастурхон атрофида жам булиш, бир-бирига нихоятда чиройли муомалада булиш, ахли аёл билан бола-чакаларни богмиди, хиёбонмиди ёки бирорта ошхона каби дилдан сухбатлашиб, кунгил ёзиш мумкин булган жойларга олиб бориш ва хоказолар накадар хам максадга мувофикдир. Шунингдек, хайит кунида кариндош-уруг ва ёру биродарларни зиёрат килиш хам у куннинг одобларидан хисобланади.

    Фурсатдан фойдаланиб бутун Узбекистон мусулмонларини халкимизнинг улуг байрами булмиш курбон хайити билан чин юракдан муборакбод этамиз. Аллох таоло жонажон юртимизнинг тинчлик-хотиржамлигини бардавом айласин, обод ва озод ватанимизни ёмон кузлардан, гаразгуй кучларнинг нопок максадларидан Уз панохида асрасин! Бундай шодиёна кунларгаэсон-омонлик ва багри бутунликда такрор-такрор етишиб юриш бахти барчамизга насиб этсин! Кириб келаётган байрамингиз муборак булсин, азизлар!

Ҳаққимизда

Яна маълумот

pul

Дарёда окизилган пул

Бир киши тижорат максадида сафар килмокчи булган экан. Лекин савдо учун туплаган моли озлик килиб, …