Главные новости
Главная / Жамият / I чоракда Козогистон ва Узбекистон уртасидаги савдо хажми пасайди
<

I чоракда Козогистон ва Узбекистон уртасидаги савдо хажми пасайди

2020 йил январь-март ойларида Козогистон ва Узбекистон уртасидаги савдо хажми 612 миллион долларни ташкил этди, бу 2019 йилнинг шу даврига нисбатан 1,6 фоизга паст.

Фото: ТАСС

Бу хакда «Интерфакс-Козогистон» агентлигига «QazTrade савдо сиёсатини ривожлантириш маркази» АЖ матбуот хизмати маълум килди.

«Узаро савдо хажмининг салбий усиши Козогистон экспортининг камайиши билан боглик. Жорий йилнинг I чорагида нефть махсулотлари, мис рудалари, кунгабокар уруглари каби махсулотлар экспорти камайди», – дейилади хабарда.

Хисобот даврида Козогистон товарларининг Узбекистонга экспорти 5,2 фоизга камайиб, 464,8 миллион долларни ташкил килди. Шу билан бирга, Козогистондан Узбекистонга импорт 12,2 фоизга усиб, 147,2 миллион долларга етди.

Такдим этилган маълумотларга кура, Узбекистонга экспортнинг пасайиши нефть махсулотлари (4,8 бараварга – 7,6 млн. АКШ долларигача), мис рудалари ва концентратларнинг (44 баравар, 22 млн. АКШ долларидан 0,5 млн. АКШ долларигача) ва кунгабокар уруги (2,6 баравар, 9,4 млн) каби товарларни етказиб бериш хажмининг камайгани билан изохланади.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

Вазирлик Тошкент шахрида эпидемия авж олиш хавфи янада кучайиши мумкинлигидан огохлантирди

Согликни саклаш вазирлиги Тошкент шахридаги «Урикзор» савдо мажмуаси сотувчисининг угли ва кизида хам коронавирус аниклангани …