Главная / Жамият / Ички ишлар вазирининг яна бир уринбосари ва ППХ рахбари узгарди

Ички ишлар вазирининг яна бир уринбосари ва ППХ рахбари узгарди

Узбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг буйруги билан рахбарлик лавозимларига тайинловлар амалга оширилди.

Вазирлик матбуот хизмати хабар беришича, ички ишлар вазирининг яна бир уринбосари алмашган.

Полковник Аюбхон Тошхужаевич Рахматуллаев – Узбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг уринбосари-молия ва моддий техника таъминоти бош бошкармаси бошлиги лавозимига тайинланган.

Рахматуллаев Аюбхон Тошхужаевич

Аюбхон Рахматуллаев янги лавозимда Рустам Машрабжонович Эргашев урнини эгаллади. У 2018 йил июнидан буён Фаргона вилояти ИИБ бошлигининг уринбосари – Молия ва моддий-техника таъминоти бошкармаси бошлиги лавозимида фаолият курсатаётганди.

Вазирликдаги «тозалаш» доирасида 2019 йил январидан буён Узбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Патрул пост хизмати ва жамоат тартибини саклаш Бош бошкармаси лавозимида ишлаб келган полковник Бахтиёр Пулотович Пормонов ишдан олиниб, унинг урнига полковник Бекмурод Тожимирзаевич Абдуллаев тайинланди.

Абдуллаев Бекмурод Тожимирзаевич

Бекмурод Абдуллаев 2016-2018 йилларда Тошкент шахар ИИББ хузуридаги куриклаш бошкармаси бошлиги лавозимида ишлаган, 2018 йил октябридан буён Тошкент шахар Ички ишлар бош бошкармаси бошлигининг уринбосари — молия ва моддий техника-таъминоти бошкармаси бошлиги лавозимида ишлаб келаётганди.

Бундан аввалрок Мудофаа вазирининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар буйича собик уринбосари генерал-майор Азизбек Исроилович Икромов Узбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг жамоат тартибини саклаш буйича уринбосари лавозимига тайинлангани хабар килинганди.

Эслатиб утамиз, 22 ноябрь куни Ички ишлар вазирининг жамоатчилик тартибини саклаш буйича уринбосари Мухиддин Жураев ва ИИВ Коровул кушинлари кумондони генерал майор Дмитрий Пан лавозимидан озод этилгани маълум килинган эди. 23 ноябрь куни Бош прокуратура генерал майор Дмитрий Панга нисбатан жиноят иши кузгатилгани ва унга нисбатан Тошкент харбий судининг ажримига асосан эхтиёт чораси сифатида «камокка олиш» кулланилгани хакида хабар берилганди.

Яна маълумот

nUpwfes8jZf5puqVDrT-ygaHB6NViOgS

Кайси касалликларда Фитотерапия самарали таъсир килади?

Шифобахш усимликлардан тайёрланган дорилар кайси касалликларга самарали таъсир килиши хакида маълумот берилди. Шифобахш усимликлар кадимдан …