Главные новости
Главная / Маданият / ИСТИКЛОЛИМИЗ АБАДИЙ БУЛСИН
<

ИСТИКЛОЛИМИЗ АБАДИЙ БУЛСИН

istikloliyatАллох таолога беадад шукроналар булсинким, диёримизнинг истиклолга эришуви ва жамиятимизда руй берган ижобий узгаришлар мамлакатимиз мусулмонлари хаётида хам улкан бурулишларга сабаб булди. Халкимиз калбида ислом динига мехр-мухаббат янада ортди. Албатта, буни алохида таъкидлаб утиш лозим. Зеро, Аллох таоло Куръони каримда: “Раббингизнинг (Сизга ато этган барча) неъмати хакида эса (одамларга) сузланг!” (Зухо сураси, 11-оят), – деб мархамат килган.

Истиклол шарофати билан ислом дини равнаки учун янги имкониятлар очилди. Республикамизнинг Асосий Конуни – Бош комусида виждон эркинлиги кафолатлаб куйилган. Мустакилликнинг дастлабки йиллариданок жамиятимизда дахрийлик таргиботи бархам топди. Барча исломий кадриятлар – масжид ва мадрасаларнинг бинолари, осори атикалар, тарихий манбалар мусулмонларга кайтариб берилди. Хозир диёримизда икки мингдан зиёд масжид расмий фаолият юритмокда ва мусулмонларнинг эмин-эркин ибодат килишлари учун барча зарур шарт-шароитлар яратилган.Бу йил халкимз республикамиз мусткиллигининг йигирма турт йиллиги байрамини нишонлайдилар.
Алхамдулиллох, хар йили юртдошларимиздан минглаб кишилар муборак хаж ва умра зиёратини адо этиш бахтига муяссар булмокдалар. Истиклолдан олдин бу факат орзу булар эди, халос.
Мустакиллик шарофати ила диёримиздан етишиб чиккан уламоларимизнинг хаётлари билан якиндан танишиш, улар колдирган бебахо илмий меросларини урганиш имкониятига эга булдик. Ислом дини, илм-фан ва жахон маданияти равнакига улкан хисса кушган Ахмад Яссавий, Бахоуддин Накшбанд, Имом Бухорий, Имом Термизий, Абу Мансур Мотуридий, Бурхониддин Маргиноний, Ахмад Фаргоний каби буюк аждодларимизнинг таваллуд туйлари кенг нишонланди, табаррук кадамжолари обод килинди, асарлари минглаб нусхада нашр этилди.
Истиклол йилларида диний таълим тизими тубдан ислох килинди. Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти ва унга якин урта-махсус ислом билим юрти талабалари динимиз тарихи, Куръони карим, хадис, фикх илмлари билан бир каторда дунёвий фанлардан хам сабок олишяпти. Президентимиз Фармони билан 1999 йил Тошкент ислом университетининг ташкил этилиши хам мухим вокеа булди.
Узбекистон мусулмонлари идораси дунёнинг уттиздан ортик мамлакатлари билан бевосита алокалар урнатган. Идорамиз вакиллари дунё мусулмонларининг энг нуфузли халкаро анжуманларида иштирок этиб келишмокда. Шунингдек, уз навбатида жахоннинг турли мамлакатларида яшовчи мусулмонларнинг вакиллари мехмон булиб тез-тез ташриф буюрмокда. Эзгу ишлар натижасида юртимиз кундан-кунга чирой очмокда. Хар йили асрий обидаларга эга булган кадимий шахарларда бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари олиб борилаётир. Келажак авлодга боболардан мерос булиб колган бетакрор санъат намуналари – иншоотларни бус-бутун холда етказиш учун саъй-харакатлар амалга оширилмокда.
Бугун азим Тошкентнинг Эски шахар кисмидаги «Хазрати Имом» дахаси обод масканга айланган.Якинда бу ерда янгидан-янги кенг ва равон кучалар ,куприклар курилиб шахарликларни мамнун этиб узогини якин килди. Маълумки, бу макон кадимдан диёримизнинг илму ирфон таратиб келган масканларидан биридир.Бу ерда Каффол Шоший макбараси, уз даврида бир неча юзлаб олиму донишлар етиштириб берган Барокхон мадрасаси, шарку Гарбдан келаётган сайёхларни хайратга солаётган, Ислом оламидаги энг ноёб дурдона – Усмон Мусхафи ва Куръони каримнинг турли тилларда чоп этилган бебахо нусхалари сакланаётган Узбекистон мусулмонлари идораси кутубхонаси, «Тилла Шайх» жоме масжиди, Тошкент ислом институти жойлашган. Аммо, бу муаззам гузаллик пасткам уйлар, кинотеатр ва мактаб бинолари соясида колиб кетганди.
Хукуматимиз томонидан Хазрати Имом дахасини ободонлаштириш, бу ерда ёдгорлик мажмуини барпо этишга киришилгач, зудлик билан катта бунёдкорлик ишлар бошланиб кетди. Каффол Шоший макбараси ва Барокхон мадрасасида кенг куламда таъмирлаш ишлари олиб борилди.
“Тилла Шайх” жоме масжиди ва унинг ёнида жойлашган Узбекистон мусулмонлари идораси кутубхонаси биноси кайта тикланди, Узбекистон мусулмонлари идорасининг барча кулайликларга эга ва замон талаблари даражасида жихозланган янги биноси хамда Имом Бухорий номли Тошкент ислом институти хам жуда киска фурсат ичида икки гумбазли ва куш минорали янги “Хазрати Имом” жоме масжиди,махалла маънавий маърифий маркази хам куриб битказилди ва фойдаланиш учун топширилди.Шунингдек жорий йилда пойтахтда очилган янги “Минор” масжиди шахарнинг куркига курк кушиб турибди.Бундай яратилган шарт шароитлардан кексаларимиз ва мехмонлар кулларини дуога очиб юртимизга Аллохдан тинчлик осайишталик тиламокдалар.
Президентимиз уз сузларининг бирида шундай деган эдилар: “…Биз она заминимиз багридаги хар бир моддий ва маънавий мерос намунасини куз корачигидек асраб-авайлаш, кайта тиклаш ва таъмирлаш буйича килаётган бу ишларимизни кимгадир намойиш килиш, куз-куз этиш учун эмас, аксинча, келажагимизни уйлаб, онгимиз ва калбимиз даъвати билан амалга оширмокдамиз. Токи эртага бизнинг урнимизга келадиган, биз бошлаган олижаноб ишларни муносиб давом эттиришга кодир булган ёшларимиз ана шу бебахо маънавий бойликдан бахраманд булсин, шу асосда узининг кимлиги, кандай буюк зотларнинг авлоди эканини англаб етсин”.
Албатта, мазкур ишларни амалга оширишдан кузланган асосий максад, диний ва миллий кадриятларимизни кайта тиклаш, уларни келажак авлодга асл холида етказишдир. Дархакикат, бундай хайрли ишлар аввало, Аллохнинг фазлу инояти туфайли амалга оширилади колаверса, бу йулда тер тукиб хизмат килиш юксак шарафдир.

Шайх Абдураззок ЮНУС,
Узбекистон мусулмонлари идораси раиси уринбосари

Манба: Muslim.uz

Ҳаққимизда

Яна маълумот

lJM_TdUp5jvOGrv3ZESMUKFtMff4V426

Маданият ва санъат муассасаларида васийлик кенгашлари ташкил этилади

Улар тугрисидаги намунавий низом Вазирлар Махкамасининг 2019 йил 17 августдаги 687-сон карори билан тасдикланган, деб ёзмокда Norma. …