Главная / Маданият / ИРИМ КИЛМАНГ!

ИРИМ КИЛМАНГ!

Merlin?s hand glow and beam as a separate element.

Истиклол туфайли динимиз ва миллий кадриятларимиз кайта тикланди. Ислом маданиятига мансуб булган минг йиллик тарихга эга, утмиш каъридан оламга нур таратиб келган мукаддас обидалар – масжид ва мадрасалар мумин-мусулмонларга кайтариб берилди. Инсоний кадриятларимизнинг асосини ташкил этган Ислом дини таълимотларидан элимиз яна бахраманд була бошлади. Шу билан бирга жамиятимизда мукаддас динимиз кайтарган баъзи бир бидъат-хурофотлар хам учраб тургани барчамизга маълум. Ана шундай хурофотлардан бири ирим килиш, шумланишдир. Аллох ва Расули бундай ишлардан, бундай эътикоддан кайтаради. Чунки, ирим-сиримлар ва хар хил нарсалардан шумланиш инсониятнинг акл мезонига тугри келмайдиган, унинг имонига зарар келтирадиган, хак йулдан ботилга бурадиган амаллардандир. Бу хакда Расулуллох (с.а.в.) узларининг муборак хадиси шарифларида бундай мархамат килганлар: “Уч нарсадан менинг умматим харгиз кутула олмайдилар. Бу – хасад, бадгумонлик ва иримдур. Бундай нарсалардан кутилиш йули шуки, хасад килсангиз, зулмга утманг. Гумону шубха килсангиз, уни хакикат хисоб килиб, унга асосан иш тутманг. Бирор ирим килинадиган нарсага дуч келсангиз, Аллох таолога таваккул килиб, йулингизда ва ишингизда давом этиб кетаверинг”. Пайгамбаримиз бу уч нарсанинг уммат ичида мавжуд булишини алохида таъкидлаб, бундай иллатлардан огох булишга, бу иллатлар боткогига ботиб колмасликка чакириб, кандай йул тутмок кераклигини хам курсатиб бердилар.
Ислом дини келишидан олдин, жохилиятда одамлар аклига келган, хаёли кутарган нарса билан шумланаверишган. Хатто пайгамбарлар билан хам шумланган кавмлар булган. Аллох таоло бунга Мусо (а.с.) билан Фиръавн кавмини мисол килиб келтиради: “Бас, уларга яхшилик келганда: “Бу бизга хос”, – дейдилар. Агар уларга бирор нохушлик етса, Мусо ва у билан бирга (имон келтирган) кишилардан шумланадилар. Огох булингки, уларнинг (яхши-ёмон) амал(лар)и Аллохнинг хузуридадир. Лекин (буни) аксариятлари билмайдилар”(Аъроф, 131). Яъни, уларга бирор неъмат етса, бизлар шунга лойикмиз, дейдилар. Агар бирор тижорат ва зироат ишларида бирор камчилик етса, тавхиддан йирокликлари, дин-диёнатдан жохилликлари сабаб Мусо (а.с.) ва унга эргашганлардан шумланишди. Холбуки, уларнинг шумланишларига сабаб булган нарса – ризкларини куп ё кам булиш улчови факат Аллохнинг хузуридадир, диндан юз угирганлари сабаб улар буни билмайдилар.
Таъкидламок керакки, аввало мумин-мусулмон киши ирим-сирим, сехру жодуга берилмайди ва ишонмайди. Мумин одам учун такдир Аллох таолодан булади ва бахт ёки бахтсизлик хам унинг истаги билан руй беради. Шундай экан, айрим ирим-сиримчи ва турли шубхачи инсонлар тахмин килганидек куш келин олганларнинг хонадонларига чилла тушиши, келиннинг бахти богланиши, олдидан мушук утгани учун йулдан кайтиш ёки “фалончи келиннинг кадами огир келди”, “чоршанба ва жума куни касал кургани борманг”, “шанба куни кир ювманг”, “чоршанба куни тирнок олманг”, “жанозадан кейин туйга борманг”, “мархумни эшикдан олиб чикманг” каби турли булган-булмаган иримлар ислом динида кораланади. Шунингдек, ирим килаётган нарсасидан сакланиш учун турли-туман туморлар осиб олишлар хам ислом дини акидасига ёт булган ишлардандир. Бу каби иримларга уралашиб колиш инсонни хак диндан узоклаштириб, турли хурофотларга кумиб ташлайди. Кишини асл дин колиб, хар хил асли ва асоси булмаган нарсалар билан уралиб колишга олиб келади.
Куп учрайдиган иримлардан бири юлдуз учишидан ирим килишдир. Юлдуз учиши бировнинг улимидан дарак бермайди. Араблар жохилият даврида бундай эътикод килганлар: “Самода йигирма саккизта юлдуз бор, улардан бири магриб тарафдан хар ун уч кунда учиб тушади. Шунда машрикдан тонг вактида унинг урнига битта янги юлдуз пайдо булади. Ана шу вактда ёмгир ёгиши кузатилади”. Жохилият даври араблари ёмгир ёгишини юлдуз учишига боглик деб билганлар. Расулуллох (с.а.в.) ёмгирнинг юлдузга алокаси йуклигини, ёмгир Аллохнинг узига хос сабаблар туфайли ёгишини билдириш максадида “Навъа (юлдуз учишидан ирим килиш) йук”, – деганлар. Шунинг учун хам Расулуллох (с.а.в.)нинг Худайбияда Аллох таоло номидан айтган гаплари жуда ибратлидир: “Демак, кимки: “Ёмгиримиз Аллохнинг фазли ва мархамати билан булди”, деса, бу кимса менга мумин, юлдузларга кофирдир. Агар кимки: “Ёмгиримиз анави юлдуз сабабли”, деса, менга кофир, юлдузларга эса муминдир!” (Муслим, 1/71; Ибн Хиббон, 1/188).
Юкоридаги хадиси шарифдан инсон Аллох таолога булган ихлос ва эътикодини асло сустлаштирмаслиги, акидасининг дарз кетишига йул куймаслиги, хар бир нарсани Аллох таолодан деб билиши, хар бир нарсани Аллох таоло килади, деб эътикод килиши лозим. Ана шунда, эътикоди мустахкам булаверади.
Хозирда сафар ойидан, икки хайит орасидан шумланиш одат тусига кириб колди. “Сафар ойида фотиха килиб булмайди”, “сафар ойида туй килиш мумкин эмас”, “сафарда сафарга чикиш мумкин эмас”, “сафар ойида тижорий шартнома килиб булмайди”, “сафарда уйга кучиб булмайди”, “икки хайит орасида туй килиш мумкин эмас” каби асоссиз сузлар таркалиб кетаётгани кишини ташвишга солади. Бу каби ботил сузларнинг асосини на шариатдан ва на инсоний мезондан топиб булади. Бундай асоссиз сузлар билан сафар ойида ва икки хайит орасидаги вактда эзгу ишларни тухтатиб куйиш ёки ортга суриш мумин-мусулмоннинг сифатидан эмас. Холбуки, сафар ойининг хам бошка ойлар каби узига хос фазилатлари бор.
Расулуллох (с.а.в.) ирим-сирим киладиган кимса тавба килиб, унга каффорат бериши борасида шундай деганлар: “Кимни ирим килиши уз ишидан колдирса, у аник ширк келтирибди”. “Эй, Расулуллох! Бунинг каффорати нима?” дедилар. Расулуллох (с.а.в.): “Аллохумма, ла тойра илла тойрука, ва ла хойра илла хойрука, ва ла илаха гойрука!” Яъни “Аллохим, узингдан узга илох йукдир, учиш хам яхшилик хам узингни хохишинг билан булажакдир. Сендан узга илох йук”, дейишинг”, дедилар” (Баззор, 2/4379; Ибн Абу Шайба, 5/26411). Расулуллох (с.а.в.) карга кагилласа хам мана шу дуони укишни тавсия килганлар (Ибн Абу Шайба, 6/29872).
Имом Бухорий (р.х.)нинг “ал-Адаб ал-муфрад” асарида ажойиб бир вокеа келтирилган: “Бола тугилганида унга барака сураб дуо килиши учун одамлар чакалокларни Ойша онамиз (р.а.) олдига олиб келардилар. Бир чакалок келтирилди, уни тушагидан олаётувди, ёстиги остига устара (пичокча) куйилган экан. Ойша (р.а.) устарани нимага куйилганини сурадилар, жинлардан сакланиш учун, болага жинлар якинлашмаслиги максадида куйилганини айтишди. Шунда Ойша (р.а.) уни олиб, отиб юбордилар ва иккинчи бор бундай иш килишдан кайтардилар. Расулуллох (с.а.в.) ирим-сиримларни ёктирмасликларини, уларга газаб билан бокишларини айтдилар ва Ойша онамиз (р.а.)нинг узи хам ундан кайтаришларини билдирдилар” (Имом Бухорий. Ал-Адаб ал-муфрад, 1/912).
Яратган барчамизни Узининг рушду хидоятидан адаштирмасин. Турли хил бидъат-хурофот, ирим-сирим каби амаллардан саклаб, илм оркали тугри акидани тушуниб етадиган бандалари каторида булишимизни насиб килсин.

Яна маълумот

pogudx662lujp78dq

Тугилган кун табрикотлари 2023

Киска, узок, ихчам, расмли тугилган кун хабари ва енг яхши табрик сузлари Тугилган кун мухим …