Главные новости
Главная / Маданият / ИНСОФ – ИЙМОН ЧИРОГИ
<

ИНСОФ – ИЙМОН ЧИРОГИ

chirogМукаддас динимизнинг бархаёт таълимотлари инсонлар уртасидаги муносабатларда хамиша адолат, инсоф, халоллик булишини талаб этади ва одамларни шунга чорлайди. Аллох таоло Узининг улуг каломида шундай мархамат килади: “Эй муминлар, Аллохнинг Узи учун хак йулни тутувчи, адолат билан гувохлик берувчи булингиз! Бирон кавмни ёмон куришингиз сизларни адолат килмасликка тортмасин! Адолат килингиз! Шу таквога якинрокдир” (Моида сураси, 8-оят).
Адл яъни адолат бу Исломнинг асоси, бутун борликнинг низоми ва Аллохнинг гузал исмларидан биридир. Ушбу ояти карима бахс этаётган ва сузлаётган “адолат” куринишларидан бири инсофдир. Инсоф, адолат ва виждон каби сузлар гарчи зохирдан бир-бирига якин маъноларни ифода этса-да, аммо уларнинг келиб, чикиши ва аслий маънолари жихатидан мазкур сузлар уртасида нозик фарклар бор. Инсоф сузи лугатда “узига ярмини олиб, бировга ярмини бериш” маъносини англатади. (Абу Хилол Аскарий: “ал-фурук ал-лугавийя”). Демак, инсоф факат узини уйламасдан, факат уз фикрини туппа-тугрию бошкаларники турган-битгани хато демасдан, узгаларнинг хам хакларига риоя килиш, узгаларнинг хам фикрини хурмат килиш, хатто душмани булса хам ундаги фазилатни кура билиш, ютугини тан олиш каби маъноларга далолат килади. Доно халкимизда хам айтаётган ушбу фикрларимизни куллаб-кувватлайдиган сузлар бор. Мисол учун, халкимиз: “инсоф сари барака!” деган сузни куп ишлатади. Буни кандай тушуниш мумкин? Шундай холатлар буладики, бировнинг хакига риоя килишда хечкандай ёзма конун-коида, хеч кандай конуний мажбурият булмайди. Аммо, киши инсоф туйгуси билан уша инсоннинг хаккини тулик адо этади. Факат узини уйламасдан бировни хам уз урнига куйиб куради ва юкорида айтганимиздек, узи билан узгани тенг килади ва килган тасарруфоти хам узи билан узга уртасида “ярим-ярим” булади.
Тилшунос аллома Абу Хилол Аскарий айтганларидек, аслида инсоф сузи бир нарсанинг ярмини бировга бериб, ярмини узига олиш маъносини англатган. Кейин эса урф такозосига кура бу суз кучма маъноларда хам ишлатила бошлаган ва факат моддий хак-хукукларда эмас, маънавий хак-хукукларда хам кулланиш одат тусига кирган. Демак, халкимиздаги мазкур “инсоф сари барака!” деган наклнинг мазмуни “факат узингни уйлайверма, инсоф кил, узгаларни хам уйла! Ана шунда зохирдан худди хакинг кетиб колаётгандек, туюлса хам Аллох инсоф килганинг учун ишингга, молингга барака беради!”, деган маъноларни англатади.
Юкорида тилга олинган ояти каримага яна кайтамиз. “Эй муминлар, Аллохнинг Узи учун хак йулни тутувчи, адолат билан гувохлик берувчи булингиз! Бирон кавмни ёмон куришингиз сизларни адолат килмасликка тортмасин! Адолат килингиз! Шу таквога якинрокдир” (Моида сураси, 8-оят). Бу ояти кариманинг мазмуни айнан инсоф хакида суз юритади. Инсоф сузининг асл келиб чикиш маъносини бежизга айтмадик. Зеро, бу нарса инсофли булишни истовчи хар кандай одам учун инсоф сари юришига ёрдамлашувчи восита булади. Буни билган одам инсоф хаётимизнинг жуда куп жабхаларини камраб олиши, жуда куп уринларда амал килишини билиб олади. Гохо, сиз билан бошка бир киши уртасида бирор муаммо юзага келиб колади. Бу вазиятда эхтимол, сиз нохак, нариги киши эса хак уринда булиши мумкин. Сиз золим, у эса мазлум булиши мумкин. Ана шундай холатларда адолат ва инсоф мезони хатоингизни тан олиб, Аллохга тавба килишга ва зиммангиздаги бировнинг хаккини адо килишга чакиради. Мана шу хам инсофдир.
Гохо, шундай вазият булиб коладики, уртангизда келишмовчилик, ёхуд адоват булган, ёки сиз ёктирмайдиган бир одам хакида сиздан суралади, гувохлик беришингиз керак булиб колади. Мисол учун уша кишини куёв килмокчи булганлар, ёхуд фарзандларини куёв ёки келин килмокчи булганлар сиздан у инсоннинг оиласи хакида суриштириб келишади. Шу уринда хам инсоф тушунчаси у одам хакида бор гапни адолат билан гапиришга, йук нарсани кушиб тухмат килмасликка ва фазилатларини хам юзага чикариб, очик баён килишга чакиради. Ахир, Аллох таоло айтяпти: “Бирон кавмни ёмон куришингиз сизларни адолат килмасликка тортмасин!”.
Баъзан инсонлар уртасидаги муомалотларда адолат ва инсоф мезонларининг бузилиш холатлари кузатилиб туради. Масалан, айрим кишилардан тижорат ёхуд уйланиш, турмуш куриш борасида маслахат суралса, бу фурсатни ганимат билиб, уни узига ёкмайдиган кишидан уч олиш, кандайдир зарар етказиш учун васила киладилар. Бу хам Аллох васфлаган адолат ва такво тушунчаларига тугри келмайдиган манфур ишлардандир.
Мукаддас динимиз кишиларни инсофга одатлантириш учун амалий бир услубни йулга куйган булиб, унинг асоси Куръони каримда келганидек, муминларнинг узаро ака-ука эканликлари, шунингдек, хадиси шарифларда айтилганидек, уларнинг узаро муносабатларида бамисоли бир тана каби эканликлари хакидаги угитлардан иборат. Жамият аъзолари бамисоли бир тана экан, улардан бирига нисбатан содир килинган инсофсизлик ва зулм жамиятнинг бошка аъзоларига хам таъсир килиши мукаррар. Шу боис хам динимиз таълимотларида инсоф инсоний алокаларни мухофаза килишнинг асосий воситаси килиб белгиланган.
Манбаларда келишича, Пайгамбаримиз алайхиссаломнинг жиянлари ва куёвлари булмиш хазрат Али каррмаллоху важхаху уз угиллари Имом Хасан разияллоху анхуга инсоф борасида шундай угитлар билан насихат килган эканлар: “Эй углим! Узинг билан узгалар уртасидаги муомалангда уз нафсингни мезон кил. Уз нафсинг учун яхши курган нарсангни биров учун хам яхши кур. Уз нафсинг учун ёмон курганинг ишни бировга нисбатан хам раво курма. Узингга зулм килинишини ёктирмаганинг каби бировга хам зулм килма. Узингга (Аллох томонидан) эхсон-яхшилик килинишини севганингдек, узгаларга хам эхсон-яхшилик кил. Бировнинг хулкида хунук санаганинг ишни уз хулкингда хам хунук санагин. Узганинг феълида гузал санаганинг ишларни уз нафсинг учун хам гузал ва керакли деб бил. Билмаган нарсангни гапирма. Билган нарсангни гапир. Узингга карата айтилишини ёктирмаганинг сузни бировга хам гапирма”.
Хазрат Али разияллоху анхунинг бу сузларида олам-олам маъно мужассам. Инсон узгалар билан муомаласида уз нафсини мезон килиши. Биров бизга ёлгон гапиришини, алдашини хохламаймизми? Демак, бошкаларга ёлгон гапирмайлик. Биров бирор нарсамизни угирлашини кабул кила олмаймизми? Демак, бировдан биз хам хеч нарса угирламайлик. Биров бизга кибр килиб, ерга уришини истамаймизми? Демак, биз хам узгаларга тахкиромуз ва такаббурона муомала килмайлик. Шундай килиб, хар доим узгаларга нисбатан киладиган муомалаларимизда узимизга узимиз: “Мен шу муомалани узим учун булишига рози булармидим?!”, деган савол куяйлик. Мана шу ИНСОФдир.
Инсоф айтиб утганимиздек, хаётнинг хамма жабхаларига тегишли булган нарса. Одамлар орасида барча муомала ва муносабатларда булиши керак булган нарсадир. Бу муносабатлар орасида савдо-сотик ва олди-бердилар хам алохида ахамиятга эга. Аллох таоло бандаларини узаро савдо-сотик килишда харидор хаккига риоя килиш, тарози ва улчовларда бошкаларга хиёнат килмасликни буюрган. Куръони каримнинг бир неча оятларида савдо-сотикдаги халоллик, тарози ва улчовлардан уриб колмаслик мусулмон ахлокининг ажралмас кисми эканига эътибор каратилади ва харидор хакига хиёнат килиш огир гунохлардан экани таъкид килинади. Бу борадаги оятларнинг энг машхурлари Куръони каримнинг Мутаффифин сурасида келган (мазмуни): “(Савдо-сотикда улчов ва тарозидан) уриб колувчи кимсалар холига вой! Улар одамлардан (бирор нарсани) улчаб олган вактларида тула килиб оладиган, уларга улчаб ёки тортиб берган вактларида эса уриб коладиган кимсалардир”! (Мутаффифин, 1-3).
Ояти каримадаги “вайл” сузи “вой, халокат” маъноларини ва “дузах водийларидан бирининг номи” ни англатади. Тарозидан, улчовдан уриб колувчилар холига вой булсин, дейиляпти. Яъни, улар бу килмишлари билан узларини халок килишади.
Ояти каримада тарозу ёки улчовдан уриб колувчилар “مطففين” (мутаффифийн) деган суз билан ифодаланди. Бу суз “арзимас, кичик, паст нарса”ни англатувчи “طفيف” (тафиф) сузидан олинган. Чунки, уриб колувчилар хар доим, хар мижоздан ута арзимас микдорни уриб коладилар. Масалан, 10 метр газлама харид килмокчи булсангиз, у сизга 9 метру 90-95 сантиметр беради. Сиз буни ё биласиз, ё билмайсиз, билсангиз хам 5-10 сантиметр учун жанжаллашгингиз келмайди. Cотувчи эса уша арзимас, хакир микдорлар йигиндисидан колган умумий микдорга куз тикади. Тарозуда хам шундай арзимас-арзимас микдорда кам бериб, тарозудан уришади. Шу билан уша уриб колувчи савдогар аслида узини пастга ураётганини, уз гурури ва виждонини арзимас, хакир нарсага алмаштираётганини фаркламайди. Айнан шу нарса ояти каримада “мутаффифлар”га яъни арзимас нарсаларни уриб колувчи савдогарларга вайл булсин дея ифодаланишида хам олам-олам маъно яширинган. Шу сузнинг узида керакли ибрат ва насихат мужассам булган.
Узини хурмат килган, узини олийжаноб хисоблаган инсон бундай паст ишни килишдан хазар килади. Аллохдан хаё килади. Шу тарика оила, бола-чакасини бокмайди.
Хулоса килиб айтадиган булсак, инсоф, халоллик, адолат ва виждонлилик тушунчалари динимиз Исломнинг бархаёт таълимотларида бот-бот таъкидланган мукаддас тушунчалар булиб, уларга доимо риоя килишимиз, одамлар билан амалга оширадиган барча муомала ва муносабатларимизда огишмасдан амал килишимиз лозим булган маънавий мезон хисобланади. Агар инсоф ва адолатни, халоллик ва виждонни узимизга мезон килсак, иншоаллох дунёю охират яхшиликларига эга буламиз, жамиятимиз янада жипс ва мустахкам жамият булиб, гуллаб яшнайди. Аллох таоло барчамизни Узидан куркадиган, инсофли, адолатли ва халол инсонлардан булишимизни насиб айласин!

Ҳаққимизда

Яна маълумот

Онамни панохда асра Худойим шеър

Она дийдорингиз накадар яхши, Она сузларингиз бирам ёкимли. Мехр куёшингиз оламнинг накши, Мен сизла бахтлиман, …